127
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
тозалаш корхоналари технологик жараѐнларида алохида эътибор
қаратилмоқда [1].
Тозаловчи машиналарнинг таъминлаш механизмлари: таъминловчи
валиклар, рефленли цилиндрдан иборат бўлиб , улар тола тозалагични аррали
цилиндрига пахта толасини узатадилар. Пахта таъминловчи валик ва
таъминловчи столчани ўртасидан тор оралиқдан (тирқишдан) ўтади,
ундан
кейин орқа йўналишдан таъминловчи столчага пастки қисмидан аррали
цилиндрга узатилади таъминловчи цилиндр келаѐтган толали қатламни
таъминловчи столчага маълум босим кўрсатиб аррали цилиндрга узатиб
туради. Таъминловчи столчани аррали цилиндрга нисбатан созлаш, машина
ишини тўғри амалга ошириш учун нихоятда муҳим аҳамиятга эга.
Тирқишларни сақлаш учун махсус шаблонлар ва калибрлар ускунани
тўғри созлаш ва тартиблаш мақсадида бу
вазифани енгиллаштириш учун
мўлжалланган. Созлаш ва тирқишларини яна бир носозлик жойи рефленли
валик ва таъминловчи столча орасида тирқишни жойлаш ва ўрнатиш.
Рефленли валикни таъминловчи столчага яқинлашиши ѐки узайишида
таъминловчи столчани пастки қисмидан узайиш нуқтасида валик ва
таъминловчи столча пахта толасини тўғри ушлаб олишни бажара олмайди ва
пахта толасини жуда катта қисмларини аррали циллиндр лентадан тортиб
олади. Бу тола тишларининг тепа қисмига тушади ва уни бир қисми колосник
панжарада таралиб, улюк билан бирга чиқарилиб ташланади. Фирмалар
ишчи аъзолар учун тезликни ўзгартириш
имконини берадиган махсус
созлагичларни кўзда тутганлар, улар назоратчига лентани узилишини, уни
қалинлашиб кетишини ва толани нотекис узатилиши сабабли ортиқча
тиқилишларни олдини олишга ѐрдам беради.