• 1 расм Металл аррачали лента кўринишидаги гарнитура ҳажмини ҳисоблаш схемаси
  • Колосниклар (колосникли панжаралар) ва ҳаво ѐрдамида тозалаш.
  • Тола тозалаш машиналарининг аррали цилиндрлари




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet54/274
    Sana23.02.2023
    Hajmi10.16 Mb.
    #43313
    1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   274
    Bog'liq
    2-TOM NAMMTI YSMKT
    Uslubiy Algoritmlash va dasturlash (tajriba), QXAKT AMALIY USLUBIY, 4 kurs, 3 bob 2, 1- semes, Операциоонная система windows, Шимолий Нишон кони учун газ, UZB OAK JURNALIGA RAHIMOV R .2, 1-Амалий иш Техно меню, 4-kurs21 larga , 9-informatika-darslik, 5.52.01.01 kompyetwr injiniringi tayyor bolgan WORD 11, 2.2 reja, 2.2 docx
    Тола тозалаш машиналарининг аррали цилиндрлари 
    Аррали цилиндрга бир бошидан иккинчи бошигача спирал бўйича 
    аррали тасма (ЦМПЛ) ўралган бўлади. Одатда аррали цилиндр узунлигини 
    ҳар бир дюймига (25,4 мм) спирал бўйича аррали тасмани 8 тагача ўрами 


    128 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    ўтказилади. Бир чизиқли дюймига (25,4) 5-6 аррали тасма тиши тўғри келади. 
    Шундай қилиб 1 квадрат дюймга 45 та тиш чамасида зичлик пайдо қилинади. 
    Лентадан толани тўғри тарамлашни таъминлаш мақсадида аррали цилиндрни 
    тишлари игна ўткирлигигача олиб борилиши лозим. Ўтмас тишлар лентадан 
    толани бўлаклаб тортиб олади ва тозалаш самарасини пасайтиради, толани 
    колосникли панжара орқали йўқолишини кўпайтиради.
    1 расм 
    Металл аррачали лента кўринишидаги гарнитура ҳажмини ҳисоблаш 
    схемаси 
    Аррали турдаги тола тозалагичларда лентани бир маъромдалиги
    қалинлиги ва аррали цилиндр тишларига узатиш усули тола тозалагични 
    самарадорли ишлашида муҳим рол ўйнайди. Бу шартларни маълум даражада 
    машиналарни конструкциялари назорат қилади, аммо баъзи бир холларда 
    пахтани қайта ишлаб чиқарувчи томонидан жинлаш унумдорлигини, 
    тарамлаш коэффицентини (аррали цилиндрни айланма тезлигини ва 
    рефленли ѐки сўнги таъминловчи валигини айланма тезлигини ўзаро 
    боғлиқлигини) ѐки тола тозалагични аррали цилиндрларни айланиш 
    тезлигини созлаш йўли билан ўзгартирилиши мумкин. Тарамлаш 
    коэффицентини ва аррали цилиндр тезлигини оширилиши одатда 
    тозалагичнинг тозалаш самарасини кўпайтиради, лекин толани йигирув 
    таърифномаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 


    129 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    Колосниклар (колосникли панжаралар) ва ҳаво ѐрдамида тозалаш. 
    Замонавий тола тозалагичларга ўрнатилган колосникларнинг сони 
    қўлланилаѐтган моделга боғлиқ ҳолда 4 дан 8 гача ўзгариши мумкин. 
    Колосникларни аррали цилиндрга нисбатан тўғри ўрнатиш учун махсус 
    тирқишли шаблонлардан фойдаланилади. Колосникни учи ва арра 
    ўртасидаги масофа 1/32 – 1/16 дюйм (0,794-1,588 мм) ни ташкил этади. 
    Агар учлик, колосникни етакчи қирраси аррадан колосникни ишчи 
    қисмидан узоқроқ масофада бўлса арраларни тиқилиши ва тегиб қолиши 
    келиб чиқади. 
    Колосникларнинг қирралари машинада ишчи қисмидаги аррали 
    цилиндрга нисбатан бир ҳил масофада ўрнатилиши лозим. Шунингдек 
    колосникни ўткир қиррасини лозим бўлган холатда ушлаб туриш зарур. 
    Ейилган колосниклар янги ўткир колосниклардан кўра анча кўпроқ тола 
    миқдорини чиқиндиларга тушиб кетишига олиб келади ва тола чиқишини 
    камайтиради. 
    Пахта тозалаш корхоналарида тола тозалагичларнинг тозалаш 
    самарадорлигини ошириш учун колосникли панжараларни тозалаш, 
    чиқиндиларни териш ва йўқотиш, корхона худуди ҳавосини ифлосланишини 
    пасайтириш мақсадларида ҳаво билан тозалаш қўлланилади. Колосниклар 
    орасидан йўналтириладиган ҳавони тезлиги колосникни 1 фут узунлигига 
    ўртача 350-400 фут
    3
    /мин ташкил этиши лозим (1 фут
    3
    =0,028 м
    3
    , 100 
    фут
    3
    =2,832м
    3
    ) (8,5 м
    3
    -11,33м
    3
    ). 
    Арра тишларига илинган толалар колосникларнинг орасидан олиб 
    ўтилади, чигитлар эса ўта олмай тўхтаб қолади, шунда толалар чигитдан 
    ажралади. Арра тишларидаги толалар соплодан чиққан ҳаво оқими билан 
    ажратилиб, умумий тола тортиш трубасига узатилади. Колосникларнинг иш 
    қисмида тирқишлар кенглиги 3,2 мм дан (энг кичик чигитнинг 
    ўлчамларидан) катта бўлмагани учун чигит ўтиб кетади ва ҳамма толалар 
    ажралмагунча айланишда давом этади. 


    130 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    Толани тозалаш жараѐни қуйидагича амалга оширилади. Тола қабул 
    қилувчи орқали биринчи аррали цилиндрга тушади, унда арралар тиши 
    толани илиб олиб қобирғалардан уриб олиб ўтади, шунда улар оралиғидан 
    хас-чўплар аралашмалар ажралиб тушади. Аррали цилиндр олдига 
    ѐпиштирувчи чўткалар ўрнатилган. Бу чўткалар ѐрдамида тола таралади ва 
    ундан юза қисмида бўлган чиқиндилар ажратилади. 
    Тозаланган тола аррали цилиндрдан йўналтирувчи мослама ѐрдамида 
    юқорига кўтарилиб сўриб олувчи қувурга тушади. Тола тозалагичнинг ички 
    қисмидаги аэродинамик холатни яхши сақлаш учун, хамда тозаланган 
    толанинг яхши йўналиши учун аррали цилиндрларнинг оралиғига 
    айланувчан қайтаргичлар ўрнатилади. Қобирғаларга урилиб ажралган хас-
    чўп мосламалар ѐрдамида машинадан чиқарилади. 
    Хулоса 
    Бугунги кунда корхоналарда толани тозалаш муҳим жараѐн 
    ҳисобланиб, бунга алоҳида эътибор қаратилмоқда айниқса тола тозалаш 
    машиналарининг ишчи аъзоларига уларнинг қанчалик созлиги жараѐн учун 
    муҳим хисобланади. Тола тозалагичнинг энг асосий элементлари – аррали 
    цилиндр ҳамда колосникли панжарадир. 
    Муаллифлар томонидан уларни ўрганиб чиқилди ва хулоса ўрнида шу 
    айтиш лозимки, тола тозалаш машиналарининг ишчи аъзоларини тез 
    алмаштириб туриш, уни белгилнган қоидаларга амал қилган ҳолда ишлатиш 
    зарур, бу иш унумдорлигига ва корхонанинг сарф харажатини тежашда 
    муҳим ахамятга эга. 

    Download 10.16 Mb.
    1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   274




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Тола тозалаш машиналарининг аррали цилиндрлари

    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish