Ushbu xalqaro ilmiy-amaliy anjuman Namangan muhandislik-texnologiya institutida O„zbekiston




Download 10.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/274
Sana23.02.2023
Hajmi10.16 Mb.
#43313
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   274
Bog'liq
2-TOM NAMMTI YSMKT
Uslubiy Algoritmlash va dasturlash (tajriba), QXAKT AMALIY USLUBIY, 4 kurs, 3 bob 2, 1- semes, Операциоонная система windows, Шимолий Нишон кони учун газ, UZB OAK JURNALIGA RAHIMOV R .2, 1-Амалий иш Техно меню, 4-kurs21 larga , 9-informatika-darslik, 5.52.01.01 kompyetwr injiniringi tayyor bolgan WORD 11, 2.2 reja, 2.2 docx
Abstract: The constructive structure of elastic rescue hoses and the advantages of other 
rescue equipment are presented. The requirements for the fabric for the design and manufacture 
of the sleeve have been established. 
Keywords: elastic rescue sleeve, fabric, frame, deformation, evacuation, emergency 
situations, car ladder, physical and mechanical properties. 
 


132 
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
Республикамизнинг барча жабҳаларида олиб борилаѐтган кенг 
қамровли ислоҳотлар барча соҳалар қатори транспорт соҳасини ҳам 
ривожланиб боришига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда дунѐнинг ривожланган 
мамлакатлари сингари мамлакатимизда ҳам тезюрар локомотивлар сони 
кундан кунга ортиб бормоқда. Уларни ўз манзилларига тезроқ етиши ва 
аҳоли учун хавфсиз, қулай бўлиши мақсадида кўплаб кўприклар қурилмоқда. 
Қолаверса 
бугунги 
кунда 
пойтахтимизнинг 
кўплаб 
ҳудудларини 
бирлаштираѐтган ерусти метроси ҳам пойтахтимиз аҳолисига ва 
меҳмонларига қулайликлар яратиш учун қурилмоқда. Мамлакатимизда бугун 
қад ростлаѐтган ушбу кўприк ва ерусти метролар аҳолига юқори даражада 
хизмат кўрсатиш, уларни узоғини яқин қилиш ва уларни вақтини тежаш каби 
қулайликлар яратиш билан бирга, у ерда фавқулодда вазиятлар содир 
бўлганда, улардан одамларни фавқулодда эвакуация қилиш зарурати билан 
боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келади. Бу муаммолар кўприклар устида 
ҳаракатланаѐтган транспортлар(поездлар, метролар)дан ва юқори қаватли 
бинолардан одамларни фавқулодда эвакуация қилиш учун анъанавий 
воситалардан (арқонлар, нарвонлар, автонарвонлар) фойдаланиш самарасиз 
эканлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, кўприклардан, юқори қаватли 
бинолардан одамларни эвакуация қилишда баландликлар ва очиқ 
майдонлардан 
қўрқишнинг 
психологик 
омили 
уларни 
қутқариш 
самарадорлиги учун катта аҳамиятга эга. Шунинг учун одамларни баланд 
бинолар ва иншоотлардан эвакуация қилишнинг юқори самарали ва хавфсиз 
воситаларини яратиш масаласи пайдо бўлди. Бундай самарали қутқарув 
восита уч қатламли бир-бирига кийдирилган эластик қутқарув енги 
ҳисобланади (1-расм) [1]. Ички енг узунлиги бўйича чўзилмайдиган бўлиб, 
одамларни қутқаришда пайдо бўладиган ўқли юкламани қабул қилишга 
хизмат қилади. Ўрта қатлам кўндаланг йўналишда эластик бўлиб, тушаѐтган 
одамларни қутқаришда қаршилик кучини ҳосил қилиш учун хизмат қилади, 
ташқи қатлам оловга чидамли бўлади [2]. Эластик қутқарув енгида тушиш 


133 
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
вақтида эвакуация қилинган одам кўндаланг деформацияларга нисбатан 
эластикликка эга бўлган енг томонидан сиқилади, эвакуация қилинувчининг 
кийимлари билан енг ўртасида ишқаланиш кучи вужудга келади ва бу 
тушишни секинлаштиради. Эластик қутқарув енг турли оғирликлар ва 
катталикдаги одамлар учун созланиб, уларни 0,1-5,0 м/с тезликда тушишини 
таъминлайди [3]. 
(1-расм). Эластик қутқарув енгги. 
Қолаверса ГОСТ 34394-2018 [4] га мувофиқ, икки қаватли 
вагонларнинг иккинчи қаватлари қутқарув енглари билан жиҳозланган 
бўлиши кераклиги балгилаб қўйилган. (2-расм) 


134 
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
2-расм. Икки қаватли вагонда ўрнатилган эластик қутқарув енги. 
Эластик қутқарув енгларининг бошқа қутқарув воситаларидан 
қуйидаги авзалликлари мавжуд: 
Қутқарув енгларининг қуйидаги авзалликлари мавжуд: 
1. Эластик қутқарув енглари билан баландлиги 120 метргача бўлган 
бинолардан одамларни қутқариш мумкин, республикамизда мавжуд 
автонарвонларда эса 52 метрдан; 
2. Эластик қутқарув енгларида ҳаракатланиш тезлиги юқорилиги, 
автонарвонларда эса паст; 
3. Эластик қутқарув енгларини техника жалб этмасдан ҳам стационар 
сифатида фойдаланиш мумкинлиги
4. Эластик қутқарув енгларида мустақил равишда туша олмайдиган 
жароҳатланган ѐш болалар, ҳушсиз ѐки касал одамларни (жисмоний соғлом 
кишиларнинг елкасида тик турган ѐки ўтирган ҳолда ташилиши мумкин) 
қутқариш мумкинлиги, автонарвонларда эса қутқариб бўлмаслиги; 


135 
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
5. 
Эластик қутқарув енгларида қутқарилаѐтган одамларнинг 
ҳимояланиш ва шикастланиш эҳтимоли камлиги, автонарвонларда эса 
юқори; 
6. Енгларда тирсаклар ва тиззаларни букиш орқали тушиш тезлигини 
бошқариш осонлиги; 
7. Эластик қутқарув енгларда баландлик юқори бўлганда ҳам 
одамларни ваҳимага тушмаслиги, автонарвонларда эса одамларни ваҳимага 
тушиши ҳаттоки ерга тушиб ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилган. 
Кўриб турганимиздек ѐнғин қутқарув енгларидан фойдаланиб одамлар 
қутқарилганда бир қанча самарага эришилади. Шундай экан ушбу қутқарув 
енгларининг 
эластик 
тўқима 
каркасини 
республикамизда 
ишлаб 
чиқарилаѐтган маҳаллий хом-ашѐ асосида лойиҳалашни ва ишлаб чиқишни 
ўз олдимизга мақсад қилдик. Эластик қутқарув енгини ишлаб чиқиш учун эса 
энг аваламбор тўқимага қўйиладиган талабларни белгилаб олишимиз керак 
бўлади. 
Қутқарув енгларининг ишлаш шароитларига ва ГОСТ Р 53271-2009 [5] 
га асосан эластик тўқимага қуйидаги талабларни қўйиш мумкин: 
- иссиқлик ѐки очиқ аланга таъсирига чидамли бўлиши; 
- ҳаво ҳарорати -40 дан 80

гача ишлатиш учун мўлжалланиши; 
- тўқима арқоқ ипи йўналиши бўйича чўзилувчан бўлиши ва унинг 
чўзилиш миқдори 200% дан ошмаслиги; 
- арқоқ бўйича қолдиқ деформацияси 15% дан ортмаслиги;
- матонинг оғирлиги 500 г/м
2
дан ошмаслиги; 
- арқоқ бўйича узилишга ва чўзилишга чидамли бўлиши керак. 
Тўқимага қўйилган юқоридаги талаблардан келиб чиқиб, хом-ашѐ 
сифатида фойдаланиладиган ипларга қуйидаги талаблар қўйилади: 
- танда ва арқоқ иплари иссиқлик таъсирига чидамли бўлиши ѐки 
уларни кимѐвий ишлов бериш йўли билан иссиқликка чидамлилиги 
оширилиши; 


136 
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
- танда иплари ишқаланишга ва узилишга чидамли бўлган пишитилган 
иплар бўлиши; 
- арқоқ иплар узилишга ва чўзилишга чидамли бўлган эластик иплар 
бўлиши; 
- арқоқ ипларнинг чўзилиш миқдори 200 % дан 300 % гача бўлиши; 
- намлаб қуритилгандан сўнг уларнинг қисқариши 5% дан ошмаслиги; 
- эластик тўқиманинг пишиқлигини таъминлаш учун иплар юқори 
нисбий узилиш кучига эга бўлган кичик диаметрли бўлиши керак. 
Эластик енгнинг физик-механик хоссалари у тайѐрланган хомашѐнинг 
хусусиятларига ва тўқиманинг тузилишига боғлиқ. Тўқималарнинг физик-
механик хоссалари эластиклик, намлик сингдирувчанлик ва ишқаланишга 
чидамлилик, юқори ҳароратга чидамлилик, эскириш дастлабки материал 
(тола) хусусиятларига ва тўқималарни тайѐрлаш техникасига ҳам боғлиқдир. 
Юқорида қўйилган талаблар бўйича кейинги изланишларда хомашѐ ва 
тўқиманинг таркибий тузилиши танланиб тўқимани лойиҳалаймиз. 

Download 10.16 Mb.
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   274




Download 10.16 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Ushbu xalqaro ilmiy-amaliy anjuman Namangan muhandislik-texnologiya institutida O„zbekiston

Download 10.16 Mb.
Pdf ko'rish