169
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
Аннотация: в приведенной статье приводится анализ физико-механических свойств
хлопка-шѐлковых ластичных трикотажных полотен
Калит сўзлари: чизиқлий зичлик, хомашѐ миқдори, трикотаж тузилиши, узилиш
кучи, узилишдаги чўзилиш, ҳаво ўтказувчанлик, киришувчанлик.
Ключевые слова: линейная плотность, объем сырья, строения трикотажа,
разрывная нагрузка, разрывная удлинения, воздухопроницемость, усадка.
Трикотажни қайси мақсад учун мўлжалланганлиги ва ундан фойдаланиш
шароитига қараб,
унинг структурасини, физик-маеханик хусусиятларини
ҳамда уни олишда қўлланилган машина турига боғлиқ бўлган ҳолда
матонинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш ҳам муҳимдир.
Тадқиқот қилинаѐтган пахта ипакли ластик трикотаж тўқимасининг
хомашѐ сарфи кўрсаткичларидан ташқари юқорида айтилганидек унинг
сифат кўрсаткичларини ҳам ўрганиб, таҳлил қилиб чиқиш жуда муҳим. Ҳаво
ўтказувчанлик, пишиқлик, чўзилувчанлик, киришиш ва ишқаланишга
чидамлилик хусусиятлари трикотаж сифати ва ундан қандай
фойдаланиш,
яъни тўқиманинг технологик кўрсаткичларини, физик-механик ҳамда қайси
маҳсулот учун мўлжалланганлигига қараб унинг гигиеник хусусиятларини
ҳам таҳлил қилиш мумкин. Бу хилдаги тўқималарни олишда фойдаланилган
калава ипларнинг хусусиятлари билан ундан ишлаб чиқарилган трикотаж
тўқимасининг сифатини солиштириш айниқса муҳим аҳамият касб этади [1].
Шуни алоҳида таъкидлаш жойизки, устки трикотаж маҳсулотларини
ишлаб чиқаришга мўлжалланган матолар учун қуѐш нурига бардошлиги,
иссиқ ва совуқ ҳавода ўзини хусусиятларини сақлаб қолиши, сув
шимувчанлик ва гигроскопик ва х.к. хусусиятлари жуда муҳим аҳамиятга эга,
чунки улар бевосита инсон танасига тасир этиши натижасида ҳосил
бўладиган нуқсонлар сабаблари ўрганилиб, таҳлил қилинади ва зарурий
тавсиялар берилиб, якуний натижалар олинади.
.Ички трикотаж маҳсулотлари учун юқоридаги кўрсаткичлар унчалик
муҳим эмас. Трикотаж тўқимасини таркибидаги калава иплар турларини
170
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
ҳамда уларни тўқимада жойларини ўзгартириш ластик трикотаж
тўқимасининг нафақат технологик кўрсаткичларини
балки унинг физик-
механик хусуситяларини ҳам ўзгаришига олиб келади. Ишлаб чиқарилган
пахта ипакли ластик трикотаж намуналарининг технологик кўрсаткичлари ва
физик-механик хусусиятлари стандарт усулида синовдан ўтказилди. Олинган
натижалар 1 - жадвалда келтирилган.
Жадвал -1