178
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
ТЎҚИМАЧИЛИК МАТОЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА
ИНОВАЦИОН ЁНДАШУВ.
Акрамов Абдували Маматханович
1
, Алиева Дилбар Ганиевна
2
,
Ласточкин Павел Дмитриевич
3
.
1) “Тўқимачилик саноати маҳсулотлари техналогияси” каф. доц. в.б
PhD,
2) “Тўқимачилик саноати махсулотлари технологияси” каф. т.ф.н.
доцент,
3) Таянч докторант (PhD)
Наманган мухандислик-технология институт
Анотатция: Мазкур мақолада дунѐ тўқимачилик саноатнинг инновацион
ривожланиш йўналишлари ўрганишга бағишланган. Ҳозирги босқичда тўқимачилик
саноатининг иновацион ривожланишининг асосий тенденциялари аниқланган.
Тўқимачилик саноатнинг инновацион ривожланишига катта таъсир кўрсатадиган
саноатнинг самарали фаолиятининг асосий йўнаилишлари шакллантирилган.
Abstract: This article is dedicated to the study of innovative development directions of the
world textile industry. At the present stage, the main trends of the innovative development of the
textile industry have been identified. The main directions of the effective activity of the textile
industry, which have a great impact on the innovative development of the textile industry, have
been formed.
Таянч сўзлар: тўқимачилик саноат, инновацион ривожланиш, инновациялар,
махсус кийим-кечак ишлаб чиқариш, ақлли мато.
Key words: textile industry, innovative development, innovations, production of special
clothing, smart fabric.
Жаҳонда тўқимачилик маҳсулотлари бозорига янги турдаги тайѐр
сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мазкур жараѐнларни
амалга
оширишга янги технологияларни қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ривожланишнинг ҳозирги босқичида инновацион фаолият иқтисодий ўсиш
179
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
ва инновацион маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишнинг энг муҳим
тизимли омилларидан бири бўлиб, у истеъмол эҳтиѐжларини қондирадиган
юқори сифатли ўзига хос хусусиятга эга бўлишини таъминлаши зарур.
Соҳада янги технологияларни қўллаш, маҳсулот турлари кўпайтириш,
хизматлар, ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник ечимлари мунтазам
ўрганиш
ҳозирги
кунда
замонавий
тўқимачилик
корхоналарни
ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Кўп соҳалар қатори тўқимачилик
соҳасида ҳам инновациялар ўн йиллар давомида деярли ҳар бир тўқимачилик
компаниянинг ядросида бўлган Ғарбий Европа мамлакатлари ўзини янги
матолар ишлаб чиқариш билан эгалламоқда.
Тўқимачилик саноатида истеъмол хусусиятлари ва юқори сифат
кўрсаткичлари яхшиланган инноватсион тўқимачилик материалларини
ишлаб чиқариладиган бугунни кунннг долзарб вазифаларидан бири бўлиб
қолмоқда. Материалшуносликда янги "ақлли матолар"деб аталувчи
материаллар туркумининг пайдо бўлиши мазкур соҳада туб ўзгаришлар
ясади десак муболаға бўлмайди. Мазкур матоларнинг ўзига хослиги атроф-
муҳит ҳолатининг ўзгаришига ҳамда ташқи омилларга боғлиқ ҳолда
хусусиятларини ўзгартириш хусиятига эга ҳисобланади. "Ақлли" матолар
анъанавий матоларга қараганда қулайроқ ҳисобланиб, хатто улар совуқда
ўзини иситади, иссиқда эса совут ҳусусиятига эга бўлиб ҳароратга қараб
ўзгариши мумкин. Американинг Outlast Technologies компанияси 2020 йилда
инновацион мато намунасини тақдим этдилар,
уларнинг толаларида
таркибида
ўзгаррувчан
моддали
микрокапсулалар
ўрнатилган.
Микрокапсулаларни матога киритиш технологияси ўтган асрнинг охиридан
бошлаб маълум бўлган, аммо ҳозирда турли хил моддаларнинг
микрокапсулаларини ўз ичига олган материалларни фаол яратиш бошланди.
Дастлаб ҳарбий кийим учун яратилган Outlast материалини патентлашди.
Материалнинг хусусияти кийим ичидаги иссиқликни тартибга солишдир.
Терморегуляция
қилувчи
матонинг
толалари
кўмилган
керосин
180
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
микрокапсулалари билан сингиб кетган. Қиздирилганда парафин эриб,
ортиқча иссиқликни ютади. Совутилганда капсулалардаги парафин
қаттиқлашади ва сўрилган иссиқлик энергиясини чиқаради. Шундай қилиб,
кийимларнинг ўзи иссиқлик мувозанатини сақлайди. Фойдали ихтиро
антибактериал, яллиғланишга қарши ва намловчи таъсирга эга бўлган мато
ҳисобланади. Мутахассислар тавия этилаѐтган бундай иновацион маони
болалар ва оддий кийимлар учун ишлатишни таклиф қилишмоқда.
Германиянинг Samatex GmbH текстил
компанияси томонидан
яратилган янги мато косметик тўқимачилик матолари ишлаб чиқаришни
йўлга қўймоқда. Бу нафақат кийим-кечак маҳсулотлари сифатида
фойдаланиш, балки косметик ҳусисиятга эга бўлган ақлли матолар бўлиб,
терининг ташқи кўриниши ва сифатини яхшиш, танадан ортиқча суюқликни
камайтириш вазифларни ҳам бажаради. Бундай матоларда тери билан
алоқада бўлганда бутун юза бўйлаб бир текис тарқалган ва косметика ҳамда
фарматсевтика саноатида кенг қўлланиладиган махсус фаол моддалардан
иборат микрокапсулалар мавжуд. Мутахасислар
ушбу фаол моддаларни
микроиқтисодиѐтга инновацион технологиялардан фойдаланиш бизга
нафақат кийиладиган, балки косметик таъсирга эга бўлган матолар, кийим-
кечаклар ишлаб чиқариш имконини беришини тасдиқламоқдалар.
181
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom