• Калит сўзлар
  • МАХСУС ТЎҚИМАЛАРНИНГ ФИЗИК ХУСУСИЯТЛАРИ ТАҲЛИЛИ




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet77/274
    Sana23.02.2023
    Hajmi10.16 Mb.
    #43313
    1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   274
    Bog'liq
    2-TOM NAMMTI YSMKT
    Uslubiy Algoritmlash va dasturlash (tajriba), QXAKT AMALIY USLUBIY, 4 kurs, 3 bob 2, 1- semes, Операциоонная система windows, Шимолий Нишон кони учун газ, UZB OAK JURNALIGA RAHIMOV R .2, 1-Амалий иш Техно меню, 4-kurs21 larga , 9-informatika-darslik, 5.52.01.01 kompyetwr injiniringi tayyor bolgan WORD 11, 2.2 reja, 2.2 docx
    МАХСУС ТЎҚИМАЛАРНИНГ ФИЗИК ХУСУСИЯТЛАРИ ТАҲЛИЛИ 
     
    ассистент Изатиллаев Музаффархон Муссохон ўғли, талабалар Комилов 
    Дилшодбек Алишер ўғли, Нурматова Олима Музаффар қизи, 
    Абдурахмонова Моҳирахон Акромжон қизи
    Наманган муҳандислик-технология институти 
     
    Аннотация. Инсон фаолиятининг кўплаб соҳаларида - иш жойида, хизматда ва 
    дам олишда мустахкам ва узилиш кучига бардошли кийим зарур. Бундай тўқимачилик 
    буюмлари рип-стоп тоифасидаги махсус матолардан тайѐрланади. Ишнинг мақсали 


    191 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    тўқимани узилишга чидамлилиги бўйича лойиҳалаш, бошланғич технологик омиллари 
    аниқлаш ва шу тўқимани ишлаб чиқариш масалаларига қаратилган.
    Калит сўзлар: махсус тўқималар, полиестер, пахта, ип, зичлик, ишқаланишга 
    чидамлилик, узиш кучи.
    Abstract. Strong and durable clothes are necessary in many areas of human activity - at 
    work, in service and at leisure. Such textiles are made of special rip-stop fabrics. The purpose of 
    the work: design of the fabric for tear resistance, determination of initial technological factors 
    and production of this fabric. 
    Key words: special fabrics, polyester, cotton, thread, density, abrasion resistance, 
    breaking strength. 
    Махсус кийим иш жойида шахсий ҳимоя воситаси сифатида, ҳимоя 
    функцияларини бажаришдан ташқари, узоқ вақт фойдаланиш пайтида 
    қулайлик ва гигиеник хоссалари юқори. Шу сабабли, комбинезон ишлаб 
    чиқариш учун кўпинча 50-60% пахта ва 40-50% полиестердан иборат аралаш 
    толали тўқима ишлатилади, зичлиги 220 дан 250г / м
    2
    гача[1]. 
    Шунга ўхшаш матолардан тикилган комбинацияларга қўшимча ѐнғинга 
    чидамли хусусиятларни бериш учун, ѐнмайдиган циликон ѐки тефлон билан 
    бир томонлама сирт қопламаси қўлланилади. Ёнғинга қаршилик, шунингдек, 
    парамерамид толаларини материал таркибига киритиш орқали таъминланади. 
    Масалан, 65% вискоза, 25% параарамид, 10% нейлондан иборат тўқилган 
    тўқима юқори механик ва қўшимча иссиқлик қувватига эга[2]. 
    Бугунги кунда махсус кийимлар нафақат муайян корхонага (ва муайян 
    касбга) тегишли бўлган ташқи фарқловчи хусусиятдир. Махсус кийимлари 
    (унинг ташқи кўриниши, функсиялари, мустахкамлиги, ишқаланишга 
    чидамлилиги ва махсус хусусиятлари) касбларнинг хос хусусиятларига 
    жавоб бериши керак[3]. 
    Иш кийимлари кийганда қулай ва ундан 
    тикилган мато ҳавони яхши ўтказиши керак, чунки ходим анча вақт давомида 
    иш кийимида бўлади ва унинг саломатлиги бевосита самарадорликка таъсир 
    қилади. Замонавий формалар ҳимояга жиддий талаблар қўймоқда: махсус 


    192 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    кийимлар соғлиқни сақлаш хавфсизлиги стандартларига мослиги биринчи 
    ўринга қўйилган.
    Янги лойихаланган махсус тўқиманинг тажрибавий ва мавжуд
    намуналари олиниб уларнинг физик-механик хусусиятлари олинди ва 
    таққосланди. 
    Тўқимани узилишга пишиқлиги бўйича лойиҳалаш кўрсаткичлари ва 
    техник тахтлаш хисобий кўрсаткичлар асосида лойиҳаланаѐтган махсус 
    кийимбоп тўқималарнинг тажрибавий намуналари ишлаб чиқариш корхонаси 
    шароитида тўқилиб, тўқима намуналарининг физик-механик хусусиятлари 
    синов лабораториясида аниқланди. Тўқиб олинган намуналарни қуйидаги
    физик-механик хоссалари ўрганилди. 
    1) Намуналарнинг ҳаво ўтказувчанлигини аниқлаш. Бунда «AP-360SM» 
    Ҳаво ўтказувчанлигини текшириш приборидан фойдаландик. Хонадаги ҳаво 
    ҳарорати 20±3 °С ва намлик 60±5 % ни ташкил қилиши лозим. Намуна 
    160x160мм. Тажриба ўтказишда матонинг қалинлигидан келиб чиқиб 
    керакли диаметрга эга бўлган сопло танланиши лозим. Ускунани ишлатишда 
    сувнинг сатҳи белгиланган жойда бўлиши лозим. Машина 220 В кучланишли 
    ва 50 Гц частотага эга бўлган электро энергия манбасидан ишлайди. 
    2) Намуналарнинг ишқаланишга чидамлилиги аниқланди. Бу хоссани 
    аниқлашда «М235/3» маркали ишқаланиш приборидан фойдаландик. 
    Хонадаги хаво харорати 20±3 °С ва намлик 60±5 % ни ташкил килиши лозим. 
    Намуна ўлчамлари 0 38мм ва 0 140mm килиб махсус кесиш ускуналари 
    ѐрдамида кесиб тайѐрланади. Тажриба ўтказишда матонинг қалинлигидан 
    келиб чиқиб қуйиладиган юклар танлиниши лозим (9 ѐки 12 кПа). 
    Машинанинг юқори қисмини қуйишда металл шарчаларни тўғри тушишига 
    эътиборни қаратиш лозим. 
    3) Намунанинг иссиқлик ўтказувчанлигини аниқлаш. Бунда «AW-2» 
    иссиқлик ўтказувчанлигини текшириш прибори. Бу прибор ҳар хил турдаги 
    матоларнинг иссиқлик ўтказиш даражасини текшириш учун фойдаланилади. 


    193 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    Хонадаги ҳаво ҳарорати 20±3°С ва намлик 60±5 % ни ташкил қилиши 
    лозим. Намуна 300x300 mm қилиб олинади. Тажрибани бошлашдан
    аввал ускунанинг ҳар уччала иситгичи керакли ҳароратгача қизитилиши 
    керак. 
    Тажриба ўтказиш вақтида ҳаво ҳарорати ва намлик бир маромда ўлчаб 
    турилиши лозим. Ускуна 220 В кучланишли ва 50 Гц частотага эга бўлган 
    электро энергия манбасидан ишлайди.
    Барча тажриба синовлари ТТЕСИ қошидаги ―СENTEXUZ‖ сифат
    синов лабораториясида ўрнатилган лаборатория жиҳозларида ўтқазилди. 
    Ҳозирги кунда махсус кийимни чуқур ўрганишга алоҳида эътибор 
    қаратилмоқда, бу эса дизайнни янгилаш, такомиллаштириш, муайян 
    хусусиятларга эга тегишли материални танлашни талаб қилади. 
    Маҳаллий хомашѐдан ишлаб чиқарилган махсус тўқималарнинг тажрибавий 
    намуналари омиллари 
    т/
    р 
    Кўрсаткич лар 
    Aпитекс 
    1- намуна 
    2- намуна 3- намуна 4- намуна 
    5- 
    намуна 
    1. 
    Толави
    й 
    таркиби 
    танда 
    47% пахта,
    53% 
    полиэфир 
    45% 
    пахта,
    55% 
    полиэфир 
    100% 
    полиэфир

    100% 
    полиэфир 
    100% 
    полиэфи
    р
    арқо
    қ 
    43% пахта, 
    57% 
    полиэфир 
    47% 
    пахта, 
    53% 
    полиэфир 
    100% 
    пахта 
    100% 
    пахта 
    100% 
    пахта 
    2. 
    Тўқиманинг 
    чизиқий 
    зичлиги, текс 
    30 
    37 
    29 
    29 
    28 


    194 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    танда 
    арқоқ 
    30 
    29 
    53 
    53 
    40 
    3. 
    Ўрилиши 
    Полотно
    Полотно 
    Саржа
    Полотно Полотно 
    4. 
    Юза зичлиги, 
    г/м

    196,7 
    213 
    210 
    215,9 
    211,3 

    10 смдаги 
    иплар сони 
    танда 
    арқоқ 
    210 
    400 
    190 
    420 
    390 
    210 
    410 
    190 
    360 
    230 

    Узилиш кучи, 
    Н 
    танда 
    арқоқ 
    854 
    652 
    936 
    735 
    1000 
    552 
    1000 
    390 
    1000 
    700 
    8. 
    Катак ичидаги 
    иплар сони
    танда 
    арқоқ 

    11 
    21 
    12 
    21 
    12 
    22 

    20 
    11 
    9. 
    Армир иплар 
    сони 
    танда 
    арқоқ 




    2Х2 





    Махсус мақсадлар учун мўлжалланган кийимбоп тўқима учун лойиҳа 
    асосида ―Апитекс‖ корхонасида ишлаб чиқарилган 1- намуна танлаб 
    олинди. Лойиҳаланган тўқима мустахкам бўлиши учун рип- стоп ўрилиши 
    билан ишлаб чиқарилган. Тўқима пахта ва полиэфир толалардан ташкил 
    топган. Полотно ўрилишида тўқилган. Бизга маълумки полотно ўрилиши 
    бошқа ўрилишларига нисбатан мустахкамлиги юқори. Тўқимадаги танда


    195 
    Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom 
    ипларининг чизиқли зичлиги Т
    Т
    = 30 текс, арқоқ иплари Т
    а
    = 30 текс. Юза 
    зичлиги 200 г/м
    2
    , тўқиманинг танда бўйича зичлиги Р
    Т 
    = 210 ип/дм, арқоқ 
    бўйича эса Р
    а
    = 400 ип/дм ташкил этади. Махсус кийимлар учун 
    мщлжалланган тўқиманинг асосий кўрсаткичи узилишга чидамлилиги бўлиб, 
    танда бўйича 854 сН, арқоқ бўйича эса 652 сН ташкил этади. ГОСТ 21790 - 
    2005 бўйича танда бўйича 569 сН, арқоқ бўйича мустахкамлик эса 343 сН 
    бўлиши керак. Ҳаво ўтказувчанлиги 15 дм
    3

    2
    ·сек. 
    Белгиланган хусусиятларга эга қулай махсус кийим яратиш муаммоси 
    энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади, чунки махсус кийим ходимнинг 
    меҳнат қобилиятига алоҳида таъсир кўрсатувчи муҳим омил ҳисобланади. 
    Ишлатиладиган матоларнинг дизайни, элементлари ва таркиби замонавий 
    талабларга ва мамлакатнинг ўзига хос иқлим шароитларига жавоб бериши 
    керак. 
    Хулосада махсус тўқималар ассортименти ва уларнинг шаклланишидаги 
    ўзига хосликлари етарли даражада тадқиқ этилмаган. Шунинг учун 
    замонавий тўқув дастгоҳларида махсус тўқималар ишлаб чиқариш 
    технологиясини ўзлаштириш асосида махсус тўқималарнинг янги турларини, 
    янги дизайн асосида ишлаб чиқариш усуллари қўлланилди. 

    Download 10.16 Mb.
    1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   274




    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    МАХСУС ТЎҚИМАЛАРНИНГ ФИЗИК ХУСУСИЯТЛАРИ ТАҲЛИЛИ

    Download 10.16 Mb.
    Pdf ko'rish