• МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТНОМАСИ
  • I. Шартнома предмети
  • II. Товарларни етказиб бериш тартиби
  • II. Шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
  • 3.2. Сотувчининг мажбуриятлари
  • 3.3. Сотиб олувчининг ҳуқуқлари
  • 3.4. Сотиб олувчининг мажбуриятлари
  • Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi muhammad




    Download 18.32 Kb.
    Sana09.06.2022
    Hajmi18.32 Kb.
    #23320
    Bog'liq
    3-Topshiriq


    O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI

    Biznes jarayonlarini boshqarish fanidan


    3-TOPSHIRIQ


    Biznes bilan shug’ullanadigan korxona shartnomasi

    Bajardi: Rahmatullayeva Madina


    Tekshirdi: Xakimdjanova Dildora


    Toshkent 2022
    МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТНОМАСИ

    2022-йил “__”_____ Тошкент ш.
    Кейинги ўринларда “Товар етказиб берувчи-сотувчи” деб аталадиган “______________” масъулияти чекланган жамиятининг масъул ходими ___________ орқали бир томондан, кейинги ўринларда “Сотиб олувчи” деб аталадиган (масалан, якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) __________ иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:

    I. Шартнома предмети

    1.1. Шартномада товар деб номланувчи «______________” масъулияти чекланган жамияти томонидан ___ да ишлаб чиқарилган, _____(ҳарфда ёзилади) қопда, ҳар бир қопи ______(ҳарфда ёзилади) кг оғирликда бўлган шакар иккала тараф ўртасида тузилаётган шартноманинг предмети ҳисобланади. Шартнома 1 (бир) йил муддатга тузилган.
    1.2. Товарнинг яроқлилик муддати 12 (ўн икки) ой. Яроқлилик муддати товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ўта бошлайди.
    1.3. Бир килограмм шакарнинг нархи _________ (ҳарфда ёзилади) сўм. Умумий нарх ____________ сўм.
    Бир марталик товарни етказиб бериш харажатлари _______ (ҳарфда ёзилади) сўм. Умумий нарх ____________ сўм.
    Товар ҳақи шартнома бўйича ҳар бир етказилган товар ва харажатлар суммаси миқдорида тўланади. Товар етказиб берилганлиги _ билан тасдиқланади.
    1.4. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, уларнинг ҳар бири бир хил кучга эга.

    II. Товарларни етказиб бериш тартиби
    2.1. Шартнома бўйича товарларни етказиб бериш товарларни сотиб олувчига жўнатиш йўли билан жўнатиш разнарядкаси орқали амалга оширилади.
    2.2. Жўнатиш разнарядкасининг жадвали шартномага илова қилинади.
    2.3. Товарлар фақат “__________” масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомашинада етказилиши керак. Товарлар қопларда олиб келиниб, қоплар сотувчига қайтарилмайди.
    2.4. Товар етказиб беришнинг айрим даврида уни тўлиқ етказиб бермаган товар етказиб берувчи-сотувчи етказиб берилмаган товарлар миқдорини шартнома амал қилиш муддати доирасидаги кейинги даврда ёки даврларда тўлдириши лозим.
    2.5. Сотиб олувчи етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган товарларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
    2.6. Сотиб олувчи шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
    Сотиб олувчи сотиб олган товарларни товарлар етказиб берилганидан кейин дарҳол кўздан кечириши, агарда етказиб бериш билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, товар етказиб берувчи-сотувчини зудлик билан ёзма равишда хабардор қилиши лозим.

    II. Шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
    3.1. Сотувчининг ҳуқуқлари:
    - сотилган товар ҳақини тўлашни;
    - товарни ўз вақтида қабул қилиб олишни;
    - шартнома шартларига тўлиқ риоя этишни;
    - сотиб олувчи томонидан ўзига етказилган зарарларнинг қопланишини талаб қилиш.
    Сотиб олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган асосларсиз маҳсулот етказиб берувчи-сотувчидан товарни қабул қилиб олмаган ёки товарни рад этган ҳолларда маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи сотиб олувчидан товар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
    3.2. Сотувчининг мажбуриятлари:
    - товарни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш;
    - шартномада назарда тутилган товарни топшириш;
    - шартномада кўрсатилган миқдордаги товарни топшириш;
    - шартномада кўрсатилган сифатдаги товарни топшириш;
    - учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан ҳоли бўлган товарни топшириш;
    - шартномада назарда тутилган товарни сотиб олувчига идишда ёки ўралган ҳолда топшириш;
    - товарни сотиб олувчига топширгунга қадар сақлаш.

    3.3. Сотиб олувчининг ҳуқуқлари:
    - сотиб олаётган товарни ўзига мулк қилиб топширишни;
    - шартномада кўрсатилган миқдордаги товарни топширишни;
    - шартномада кўрсатилган сифатдаги товарни топширишни;
    - учинчи шахсларнинг ҳуқуқларидан ҳоли бўлган товарни топширишни талаб қилиш.

    3.4. Сотиб олувчининг мажбуриятлари:
    - сотиб олган товар ҳақини ўз вақтида тўлаш;
    - товарни ўз вақтида қабул қилиб олиш;
    - шартнома шартларига тўлиқ риоя этиш;
    - сотувчига етказилган зарарни қоплаш.
    Сотиб олувчи шартноманинг товарлар миқдори, сифати, идиши ва ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида сотувчига ўн кун муддат ичида маълум қилиши шарт.


    Download 18.32 Kb.




    Download 18.32 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi muhammad

    Download 18.32 Kb.