Географик ўрни ва чегаралари




Download 5.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/100
Sana14.11.2023
Hajmi5.9 Mb.
#98406
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100
Bog'liq
zarafshon-daryosi
13-маъруза
1.1. Географик ўрни ва чегаралари 
 
Ўрта Осиё табиий географиясига бағишланган адабиётлардан маълумки, 
Туркистон, Зарафшон ва Олой тоғ тизмаларининг қўшилиш жойи “Мастчоҳ 
тоғ тугуни” деб номланади [31, 67]. Ушбу тугундан бошланадиган Зарафшон 
тоғ тизмасидан жанубий-ғарбий йўналишда Ҳисор тоғ тизмаси тармоқланиб 
кетади. Зарафшон дарёси шу тоғ тугунининг ғарбий қисмида жойлашган 
Зарафшон музлигидан, 2775 м баландликдан, Мастчоҳдарё номи билан 
бошланади. Унга Ҳисор тоғ тизмасининг шимолий ёнбағирларидан сув 
йиғадиган Фандарё келиб қўшилгач, дарё Зарафшон номини олади [202]. 
Зарафшон дарёсининг ҳавзаси маъмурий жиҳатдан Ўзбекистон ва 
қўшни Тожикистон республикалари ҳудудида жойлашган. Ҳавзанинг юқори, 
яъни тоғли қисми шимолдан Туркистон ва жанубдан дастлаб Зарафшон, сўнг 
Ҳисор тоғ тизмалари билан чегараланади. Туркистон ва Зарафшон тоғ 
тизмалари ҳавзанинг энг чекка шарқий қисмида қўшилиб кетади. Шу жойдан 
шарққа қараб Олой тоғ тизмаси бошланади (1.1-расм).
Зарафшон дарёси ҳавзасининг ўрта қисми эса Туркистон ва Зарафшон 
тоғ тизмаларининг ғарбий тармоқлари оралиғида жойлашган. Бу қисмнинг 
шимолий чегарасида шарқдан ғарбга томон чўзилган Қўйтош тоғлари, 
Нурота ва Оқтов тизмалари жойлашган бўлса, жанубий чегараси эса 
Зарафшон тизмасининг ғарбидаги Қоратепа, Нуробод, Пиёзли, Мирҳайдар, 
Семизтепа, Зиёвиддин, Зирабулоқ, Қоратоғ тоғлари орқали ўтади.


14 
1
.1

ас
м

За
рафш
он
дар
ёси
ҳ
авз
ас
и 
то
ғли
қ
ис
ми
ни
нг
о
ро
ги
др
ог
ра
фи
к 
сх
емас
и


15 
Юқорида қайд этилганларни умумлаштириб айтганда, Зарафшон дарёси 
ҳавзаси Ўрта Осиёнинг энг йирик дарёлари бўлган Амударё билан Сирдарё 
ҳавзаларини бир-биридан ажратиб туради. 

Download 5.9 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100




Download 5.9 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Географик ўрни ва чегаралари

Download 5.9 Mb.
Pdf ko'rish