ишлаб чиқилди, бу секторда 4 миллионга яқин киши иш билан банд бўлди. Ҳар 3 кишининг биттаси эгасига имтиёзли шартлар билан ёки бепул квартира берилди. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир 20 дан ортиқ давлат дастури қабул қилинди. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш чоғида аҳоли учун имтиёзли тизим яратилди. 2003 йил бошида хусусий ва кичик корхоналар сони 120 мингдан ошди.
Иқтисоднинг аграр соҳасидаги ўзгаришлари
1991-2003 йиллар давомида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш масалалари бўйича 10 дан ортиқ қарорлар қабул қилди. 2003 йилда 3541 минг гектар экин майдонининг 3326 минг гектари ёки 94% ширкат, фермер ва деҳқон ҳўжаликлари ихтиёрида бўлса, бугунги кунда улар деярли шундан 992 минг гектари фермер ҳўжаликлари тасарруфига ўтди. Республикада етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99 фоизи иқтисодиётнинг нодавлат сектори ҳиссасига тўғри келади. 1991 йилгача мамлакатимизда 1 миллион 842 минг хонадон газлаштирилган бўлса, бу кўрсатгич 1997 йилда 3 миллион 155 мингга етди. Қишлоқларда 2 миллионга яқин иш жойи яратилди. 650 минг кишини касбга тайёрлаш мўлжалланди. 2003 йилдан Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали иш бошлади ва воҳа қишлоқ хўжалигини кадрлар билан таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонда замонавий автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш
И.Каримов бошчилигидаги давлат делегациясининг 1992 йил июнь ойида Жанубий Корея Республикасига қилган расмий ташрифи чоғида икки давлат ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида дастлабки ҳужжатлар имзоланди;