• Fast Ethernet технологияси физик сатҳининг
  • Fast Ethernet тармоғини I-синф такрорловчилари ёрдамида қурилган кўриниши.
  • 10 маъруза. X. 25, Frame Relay va atm tarmoqlari. Ethernet, Fast Ethernet, Gigabit Ethernet, Token Ring va fddi texnologiyalari




    Download 1,44 Mb.
    Sana07.12.2023
    Hajmi1,44 Mb.
    #113393
    Bog'liq
    l6igUSrAf0bghMBVSjZFL58gvePMrO0DbXmkUM89

    10 - маъруза. X.25, Frame Relay va ATM tarmoqlari. Ethernet, Fast Ethernet, Gigabit Ethernet, Token Ring va FDDI texnologiyalari

    • Режа.
    • 1. Fast Ethernet технологиясининг физик
    • сатҳи.
    • 2. Такрорловчилар ёрдамида Fast Ethernet сегментларини қуриш қоидалари.
    • Таянч иборалари
    • Fast Ethernet технологияси, юз мега-битли Ethernet нинг физик сатҳи структу-раси, узатиш муҳитига боғлиқ бўлмаган интерфейс, I-синф ва II-синф такрорловчилари, Fast Ethernet технологиялари спецификациялари, мослаштириш сатҳи, физик сатҳ қурилмаси.
    • 1992 йили тармоқ қурилмаларини ишлаб чиқарувчи компаниялар Ethernet технология-сини ривожлантириш мақсадида икки йўналиш-ни танлаган иккита гурухга бирлашдилар. Биринчи гуруҳ SynOptics, 3Com ва бошқа компаниялардан иборат бўлиб, улар аввалги Ethernet технологияси хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда янги технологияни яратишни мақсад қилиб қўйдилар, бу гуруҳнинг номи Fast Ethernet Alliance эди.
    • Иккинчи гуруҳ Hewlett-Packard ва AT&T компаниялари бошчилигида тузилиб, улар ўз олдиларига аввалги Ethernet тармоқлари камчиликларини йўқотишни мақсад қилиб қўйдилар.
    • Fast Ethernet тармоқларида коаксиал кабель ишлатилмайди, шунинг учун уларнинг тузилиши ҳар доим концентраторлар асосида қурилган иерархик юлдуз шаклига эга бўлади (10Base-T ва 10Base-F стандартларига ўхшаб). Fast Ethernet тармоқлари конфигурацияси-нинг аввалги стандартлардан фарқли жойи шуки, бунда тармоқ диаметри кўпи билан 200 м (250 м) бўлади. Шунинг учун бу стандартда минимал узунликка эга бўлган кадрни узатиш вақти 10 баравар кичраяди, яъни ахборот узатиш тезлиги 100 Мбит/сек га етказилган.
    • 802.3u стандартига асосан Fast Ethernet тармоғи учун физик сатҳининг уч хил спецификацияси ишлаб чиқилган:
    • 1. 100Base-TХ - бешинчи категорияли икки жуфтли (тўртта симли) экранланмаган ўралма жуфтлик (UTP) ёки Type 1 ли экранланган ўралма жуфтлик (STP) кабели учун.
    • 2. 100Base-T4 - учинчи, тўртинчи ёки бешинчи категорияли тўрт жуфтли (саккизта симли) экранланмаган ўралма жуфтлик (UTP) кабели учун.
    • 3. 100Base- FX - иккита толали оптик кабель учун.

    Fast Ethernet технологияси физик сатҳининг

    • Бу стандартларнинг физик сатҳи таркибига учта элемент киради:
    • - мослаштириш сатҳи (Reconciliation sublayer);
    • - узатиш муҳитига боғлиқ бўлмаган интерфейс (Media Independent Interface, MII);
    • - физик сатҳ қурилмаси (Physical layer device, PHY).
    • Қурилган тармоқни тўғри ишлашини таъмин-лаш учун бу технологияда қуйидаги қоидаларни ҳисобга олиш керак бўлади:
    • - DTE ларни DTE лар билан боғловчи сегментларни максимал узунлигига чеклов;
    • - концентраторларни DTE лар билан боғловчи сегментларни максимал узунлигига чеклов;
    • - тармоқнинг максимал диаметрига бўлган чеклов;
    • - такрорловчиларнинг максимал сони ва уларни ўзаро боғловчи сегментларни узунлиги-га чекловларга риоя қилиш керак бўлади.

    Fast Ethernet тармоғини I-синф такрорловчилари ёрдамида қурилган кўриниши.

    • Fast Ethernet стандарти такрорловчи-лари икки хил бўлиши мумкин:
    • 1. I-синф такрорловчилари, уларда 100Base-TХ, 100Base- FX ва 100Base-T4 ларда ишлатиладиган портлар мавжуд бўлади.
    • 2. II-синф такрорловчилари, уларда эса 100Base-T4 ёки 100Base-TХ ва 100Base- FX портлари мавжуд бўлиши мумкин.
    • Назорат саволлари
    • 1.Ethernet технологиясининг ривожланиш босқичлари.
    • 2.Fast Ethernet технологиясининг аввалги стандартлардан асосий фарқи.
    • 3. Fast Ethernet технологияси физик сатҳи спецификациялари.
    • 4. Технологиянинг физик сатҳи элементлари.
    • 5. Fast Ethernet тармоғининг I-синф такрорлов-чилари ёрдамида қурилган варианти қандай тузилишга ?

    Download 1,44 Mb.




    Download 1,44 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    10 маъруза. X. 25, Frame Relay va atm tarmoqlari. Ethernet, Fast Ethernet, Gigabit Ethernet, Token Ring va fddi texnologiyalari

    Download 1,44 Mb.