1savol geofizika




Download 139,14 Kb.
bet14/34
Sana13.01.2024
Hajmi139,14 Kb.
#136770
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34
Bog'liq
SAVOLLARGA JAVOBLAR GEOFIZIKAGEOKIMYO
Fayllar tizimida ishlash test, pedagogik texnalogiya, HTML QOLLANMA, kenguru 2012 class 2, 3 kurs ekanomika, Kompyuter kimyo, Raqamli hisoblash mashinasi - Vikipediya, Sana 14-mart Sinf 8,,B’’ Fan Chizmachilik Mavzu Modelning be, 00 Бизнес режа нима, jadval bo`yicha, optika, bayonnoma 2 ko`chirma, Asinxron mashinalar, 2022 Fermentlar maruza (2), Academic-Data-341201109566 (1)
15 SAVOL
YER қобиғи магнитосфера атмосферадан фарқли Ер билан биргаликда унинг ўқи атрофида айланмайди.
Ер атмосфераси бир неча қатламдан иборат. Ер юзасига энг яқини тропосфера саналиб, у атмосфера массасининг 80% ни, қалинлиги экваторда 16–18 км ни, қутбларда эса 8–10 км ни ташкил этади. Тропосфера ҳарорати ҳар 100 метрга 0,60°К га пасайиб боради.
Юқорироқда стратосфера, унинг кесимида 50–55 км да озон қатлами жойлашган, маълумки, бу қатлам Қуёшнинг ультрабинафша нурларини ўзига ютади. Стратосферадан юқорида мезосфера (55–80 км); сўнг термосфера (80–1000 км) ва экзосфера (1000–2000 км) жойлашган. Ундан юқорида – космос. Термосферада Қуёш қисқа тўлқинли нурларининг ионосферада ютилиши туфайли ҳарорат тез кўтарилади. Экзосферада енгил газларнинг сочилиши ва диссипацияси кузатилади. Атмосферанинг 80 км дан юқори қисмида ионосфера, магнитосфера ва гелиосфералар мавжуд.
Атмосферанинг ташқи қатламларида газ молекулаларининг иссиқлик таъсиридаги тартибсиз ҳаракати уларнинг ҳаракат тезлигини ошириб юборади. Натижада бу тезлик ортиб критик нуқтага етади, бу молекулалар сайёранинг тортишиш кучи доирасидан чиқиб кетиши мумкин. Шундай қилиб, диссипация сайёранинг тортишиш кучига, молекулаларнинг кинетик энергиясини аниқловчи экзосферадаги ҳарорат ва шу молекулаларнинг массасига боғлиқ бўлади. Ой ва Меркурий шу сабабли турғун атмосферага эга эмас, Марсда эса фақат оғир газлар турғун ҳолатда. Ер туридаги сайёраларда фақат водород ва гелий диссипация бўлади, кичик сайёраларда ва бошқа баъзи йўлдошларда атмосфера мавжуд эмас.
50–400 км баландликда атмосфера газларининг ионлашуви рўй беради. Бу, атмосферада электр ўтказувчанликнинг ортишига олиб келади (Ер юзасидагидан кўра 1012 марта кўп). Гравитация, ионизация ва газларнинг диффузион бўлиниши таъсирида атмосферанинг юқори қатламларида енгил газлар тўплана бошлайди. Ер юзасидан 200 км юқоригача азот атмосферанинг асосий қисмини ташкил қилади, ундан юқорида азотни атомар кислород сиқиб чиқаради.
Атмосферада томчи ва муз шаклида (1,3÷1,5)∙1016 кг сув бор. Сув асосан тропосферада, тропик минтақаларда 3–4% бўлса, Антарктидада 2∙10–5% ни ташкил қилади.



Download 139,14 Kb.
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34




Download 139,14 Kb.