3-маъруза. Локал шаҳар ва глобал тармоқлар ва уларнинг қурилиш усуллари




Download 109,06 Kb.
bet2/3
Sana07.02.2024
Hajmi109,06 Kb.
#152728
1   2   3
Bog'liq
3-маъруза КТК

3.1.-расм. Глобал тармоқ структурасининг намунаси.

Кўп жойларда юқоридаги расмда келтирилган кўринишдаги тармоқларни қуриш имкониятлари мавжуд бўлавермайди. Шу­нинг учун локал тармоқларни ўзаро боғлаш учун ўша жойда бор бўлган алоқа каналларидан ҳам фойдаланишга тўғри келади. Қандай алоқа каналларидан фойдаланили­шига қараб, глобал тармоқларнинг қуйидаги хилларини кўрсатиш мумкин:


1.Алоҳида ажратилган каналлардан фойдаланувчи глобал тармоқлар.
2.Каналларни коммутациялаш асосида ишловчи глобал тармоқлар.
3.Пакетларни коммутациялаш асосида ишловчи глобал тармоқлар.
Қуйида пакетларни коммутациялаш асосида ишловчи глобал тармоқ-ларнинг кўрсатгичлари келтирилган.
Корпоратив тармоқларни қуриш учун фойдаланиладиган тер­риториал тармоқлар иккита катта категорияга бўлинади:
1.Магистраль тармоқлар.
2.Магистраль тармоқларга уланиш имконини берадиган тармоқлар ёки қисқача уланиш тармоқлари.
Территориал магистрал тармоқлардан (backbone wide-area networks) кор­хонанинг ката бўлимларига тегишли бўлган йирик локал тармоқларни бир маромда ишлашини таъминлаш мақсадида бирлаштириш учун фойдалани­лади. Магистраль тармоққа одатда кўп сонли тармоқ ости тармоқлари (sub­nets) уланганлиги сабабли, унинг ўтказиш қобилияти анча юқори бўлиши ке­рак бўлади. Одатда магистраль тармоқлар сифатида 2 Мбит/сек дан 622 Мбит/сек гача тезликка эга бўлган алоҳида ажратилган рақамли каналлар ишлатилади (3.2.-расм).

3.1.- жадвал.






3.2.-расм. Корхона глобал тармоғининг тузилиши.

Магистраль тармоқларга уланиш имконини берадиган тармоқлар деганда, ката бўлмаган локал тармоқларни ва алоҳида ишлайдиган компьютерларни, корхона марказий тармоғи билан боғлайдиган территориал тармоқлар тушу­нилади. Одатда бун­дай тармоқлар сифатида – талефон тармоқлари, ISDN ва Frame Relay тармоқлари ишлатилади.



3.3 –расм. Тармоқлардан иборат бўлган тармоқ архитектураси – яъни


Internet тармоғи.

Бунда ишлатиладиган программа ва аппарат воситалар узоқдан туриб ула­ниш воситалари дейилади. Уланувчи, яъни клиент томонидан бундай восита­лар сифатида модем ва унга керак бўладиган программа воситалари қўлланилади. Кўп сонли уланувчилар ишини марказий локал тармоқ томони­дан узоқдан туриб уланиш сервери RAS (Remote Access Server) таъминлаб беради. Бу сервер – маршрутизатор, кўприк ва шлюз вазифала­рини бажа­рувчи программа-аппарат комплексидан иборат бўлади.


Тармоқлардан иборат бўлган тармоқнинг, яъни Internetнинг архитектураси 3.3-расмда келтирилган кўринишга эга бўлади. Тармоқлар орасидаги боғланишлар маршрутизаторлар ёрдамида амалга оширилади.



Download 109,06 Kb.
1   2   3




Download 109,06 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



3-маъруза. Локал шаҳар ва глобал тармоқлар ва уларнинг қурилиш усуллари

Download 109,06 Kb.