32. Yuqori kuchlanishli apparatlar yuritmalari. PP-61K turidagi prujinali
yuritmalar. Elektromagnit (solenoid) yuritma
Юқори волтли аппаратлар (ажратгичлар, узгичлар)
ни улаб-узиш яъни
бошқариш юритмалар ёрдамида амалга оширилади.
Аппаратларни бошқаришда қўлланиладиган энергия турига кўра юритмалар
икки гуруҳга бўлинади:
1. Қўлда бошқариладиган – штурвалли ёки ричагли;
2. Механик – электромагнит, пневматик, юкли ва пружинали.
Моторли (механик) юритмаларни конструкцитялашда эхтиёжга кўра қўлда
бошқаришга ўтказишни кўзда тутиб лойихаланади.
Моторли юритмалар қўлланилиши нафақат
ишчи-ходимлар мехнатини
енгиллаштиради, балки ажратгич ва узгичларни масофадан бошқариш имконини
беради.
Барча турдаги юритмаларда юқори волтли узгичларни қўлда ҳам,
автоматик
тарзда электромагнит ёрдамида ўчириш мумкин. Бу узгични қисқа туташув вақтида
ёки электр қурилма нормал бўлмаган иш режимларида автоматик ўчишини
таъминлаш мақсадида қилинган.
ПРБА (қўлда бошқариладиган блинкерли автоматик юритма) умумий кўриниши
ва тузилиши 1-расмда келтирилган. У ричаг 3 ва қопқоқ 2 ли корпус 1 да
жойлаштирилган механизмдан ташкил топади. Юритма
механизми узгич билан
улангана тортгич 4 га таъсир қилади. Автоматик ўчириш қути 5 га жойлаштирилган
реле воситасида амалга оширилади.
Ўчирилганлик билнкер 8 ёрдамида ҳолатини ўзгартириш (ўчиқ ҳолатда 8) орқали
сигналланади.
Улаш учун ричаг 3 бқори ҳолатга, ўчириш учун қўлда патсга 3
туширилади(расмда пунктир чизиқ билан кўрсатилган. Юритма ричаги ҳолати
ричагга тортгич 10 орқали уланган сигналлаш асбоби 9
контактлари билан
блокланади. Реле қутиси 5 да икки максимал ток 6 ва битта минимал кучланиш 7
релеси жойлаштирилган.
ПРБа юритмаси одатда ВМГ туридаги мойли узгичларда, ПРА (юритма ричагли,
ўчириш автоматик) юритмаси ВМБ туридаги узгичларда қўлланилади.
1-расм. ПРБА юритмаси
ПРА-10/119 юритмаси (2-расм) – экскаваторларда мойли узгич ВМЭ-6 ни
бошқариш учун қўлланилади. Юритма пўлат асос 1 да йиғилган. Вал 2 да
эркин
ажратиш механизми 3 ва сигнал контактлари 5 вали билан боғланган сигнал ричаги
4 га монтаж қилинган. Эркин ажратиш механизми пастида икки максимал ток 11 ва
битта минимал кучланиш 13 релеси жойлашган. Икки елкали ричаг 6 чўян муфта 8
га мустахкамланган. Муфтанинг ички охири