ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ




Download 119.14 Kb.
bet2/3
Sana11.11.2022
Hajmi119.14 Kb.
#29902
1   2   3
Bog'liq
buxgalteriyamaruza
the-whale-full-4k-f024ll, Kompyuter-zamonaviy-texnik, file 2, Статистика ОН 4 (2), Tursunova Sobirabonu, ta-lim-to-g-risida-gi-qonunning-mazmun-mohiyati, 1. ionlashtiruvchi nurlar biologiyasi fanining predmeti, maqsadi-fayllar.org, Тема 10 биофизика, 0. Shaxsiy ish reja 2022-2023-yil, кмк 3.06.07-08 узб -ГОТОВ, BOSHLANG’ICH MATEMATIKA KURSI NAZARIYASI OQUV QOLLANMA 2020тайёр, iz-istorii-mehaniki-zhidkosti-i-gaza-xvii-xix-vekov, B1.1.18 Mexanika ghidkosti i gaza, 2.1-amaliy ish tayyori
ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ
“Бухгалтерия ҳисоби” фанининг асосий мақсади – талабаларда бухгалтерия ҳисобининг объектлари, яъни хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари, уларнинг хўжалик юритиш жараёнидаги ҳаракати, хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш, уларни ҳужжатлаштириш ва умумлаштириш, корхона (ташкилот, муассаса)ларнинг мулкий, молиявий фаолияти ва улар тўғрисидаги тўлиқ ишонарли маълумотларни шакллантириш ҳамда халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тақдим этиш, молиявий ва бошқарув ҳисобини ташкил қилиш, унинг меъёрий ҳуқуқий асослари бўйича йўналишига мос билим, кўникма ва малака шакллантириш ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни хўжалик юритувчи субъектлардаги маблағлар, уларнинг ташкил топиш манбаларининг ҳаракатини тўғри акс эттириш, ҳисоботларни тузиш, молиявий ҳисобот маълумотларининг шаффофлигини таъминлаш, бошқа субъектлар билан ҳисоблашишларни тўғри ташкил қилишни қонунлар, қарорлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ўргатишдан иборат. 4 Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: - бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети ва усуллари; - хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари ҳаракати; - пул маблағлари ва валюта операциялари; - меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш; - товар-моддий заҳиралар ҳаракатини ҳисобга олиш ҳақида тасаввурга эга бўлиши; - инвестициялар ҳисоби; - асосий воситалар ҳисоби; - номоддий активлар ҳисоби; - товар-моддий заҳиралар ҳисоби; - меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби; - бошқарув ҳисобини ташкил этиш; - маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи ҳисоби; - бюджетлаштириш ва харажатларни назорат қилишни билиши ва улардан фойдалана олиши; - тайёр маҳсулот ва унинг сотилишини ҳисобга олиш; - хусусий капитал ҳисоби; - молиявий натижалар ҳисоби; - халқаро молиявий ҳисобот стандартлари мазмуни; - ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳисоб корхона маблагларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш жараёнида моддий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, бошқариш ва раҳбарлик қилиш учун жуда муҳим ҳисобланади. Корхона фаолиятининг барча жараёнларини узлуксиз кузатиб бориш зарур. Корхона хўжалик фаолиятида юз берадиган айрим ҳодисаларни кузатиш, ўлчаш ва рўйхат қилиш унинг фаолиятини микдорларда акс эттиришдан иборатдир. Бу ҳисобнинг асосий мазмунини ташкил этади. Ҳисоб ишлари жуда қадим-қадимларда вужудга келган. У турли ижтимоий-иқтисодий босқичларда мавжуд бўлган. Турли ижтимоий-иқтисодий босқичларда ҳисобнинг мазмуни, аҳамияти, вазифаси, техникаси ва шакллари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу хусусиятлар бевосита шу ижтимоий-иқтисодий босқичларнинг ишлаб чиқариш усули билан белгиланган. Ҳисоб моддий ишлаб чиқариш тараққиётининг ҳамма босқичларида фойдаланилган ва у тобора такомиллашиб борган. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, ҳисобнинг бажарадиган вазифаларини белгилашимиз мумкин. Қуйидагилар ҳисобнинг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади:
♦ корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик фаолиятида содир бўладиган жараёнларни кузатиб бориш;
♦ кузатиш натижасида олинган маълумотларни миқдор кўрсаткичларда ифодалаш;
♦ корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фаолиятида содир бўладиган жараёнларни ҳужжатларда акс эттириш;
♦ махсус ҳужжатларда қайд қилинган хўжалик муомалаларини умумлаштириш ва гуруҳлаш;
♦ корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фаолияти устидан узлуксиз назорат олиб бориш ва унга таъсир этиш.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин эркин бозор муносабатларига асосланган жамиятни барпо этишдек улкан масъулиятли вазифани ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Фақатгина бозор иқтисодиёти орқалигина биз тўкин-сочин жамиятни ҳамда эркин, фаровон ҳаётни бунёд этиш мумкин. Бозор муносабатларига ўтишда ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишини ўзгартириш, бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулидан демократик бошқарувга асосланган жамиятга ўтиш, иш юритишда ишбилармонлик ва уддабуронлик имкониятларини қўллаб-қувватлашга кенг эътибор берилмоқда. Шу билан бирга мулкчиликнинг турли шакллари вужудга келмоқца. Бу ўзгаришларнинг ҳаммаси ҳисоб ишларини такомиллаштириш ва уни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришни тақозо этади. Мана шу жараёнда ҳисобни тўғри ташкил қилиш ва корхонани самарали бошқариш учун маълум талабларга риоя қилиш керак. Бу талаблар куйидагилардан иборат: 1. Ҳисоб ва режа кўрсаткичларининг бирлиги. Бу талаб корхонада режа кўрсаткичларини ҳисоб кўрсаткичлари билан таққослаш ва режа курсаткичларининг бажарилиши устидан узлуксиз назорат олиб боришни таъминлайди. Режа ва ҳисоб кўрсаткичларини таққослашнинг зарурлиги шундаки, корхонанинг истиқболдаги ишлар режасини тузиш учун ҳисоб кўрсаткичлари ёрдамида ўтган даврда қандай натижаларга эришилганлиги тўғрисида маълумотлар олади. 2. Ҳисобнинг аниқлиги ва тўғрилиги. Барча ҳисоб маълумотлари аниқ ва тўғри бўлиши ҳамда улар айни вақтда объектив бўлиши лозим. Ҳисоб маълумотлари фақат ютуқларни эмас, балки камчиликларни ҳам ошкора акс этгириши лозим. 3. Ҳисобнинг оддийлиги ва тушунарли бўлиши. Бу талабга кўра, ҳисоб кўрсаткичлари оддий ва барча фойдаланувчилар учун тушунарли бўлиши керак, бу эса хўжаликни бошқаришда ҳар бир ходимга ҳисоб маълумотларидан фойдалана олиш имкониятини беради. 4. Ҳисобнинг тежамкорлиги. Ушбу талабга кўра, ҳисоб ишларини узлуксиз такомиллаштириш ва соддалаштириш, ҳисоб олиб боришнинг замонавий ва арзон усулларини жорий қилишга ҳисоб ходимлари сонини камайтириш йўли билан эришиш мумкин. 5. Ҳисобнинг тўлицлиги ва ўз вацтида бажарилиши. Ҳисоб хўжалик жараёнининг ҳамма томонини эгаллаши ва у тўғрида тўлиқ маълумот бериши лозим. Содир бўлаётган хўжалик муомалалари тўфисидаги маълумотлар ўз вақтида берилиши лозим. Уз вақтида ва тўлиқ олиб борилган ҳисоб ёрдамидагина корхонанинг хўжалик фаолиятига тўғри раҳбарлик қилиш, хўжалик жараёнини мукаммал ўрганиш, содир бўлган камчиликларни ўз вақгида аниқлаб, уларни бартараф этиш имкониятларига эга бўлиши мумкин. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳамма ишларини ҳисобга олиш микдорий ифодалаш ва сифат жиқатдан тўғри тавсифнома бериш учун зарурдир. Шу боисдан \ам ҳисоб ёрдамида кузатиладиган объектлар сон кўрсаткичлари билан ифода этилади. Ҳисобда шу мақсад учун натура, меҳнат ва пул ўлчовларидан фойдаланилади. Натура ўлчови хўжалик маблағлари ва уларнинг иш жараёнидаги ҳаракатларини натура ҳолда ифодалаш учун хизмат қилади. Натура ўлчовларини қўллаш ҳисобга олинаётган объектнинг хусусиятларидан, яъни унинг физик ва истеъмол хоссасидан фарқ қилади. Масалан, ҳисоб объектлари: оғирлик бирлигида (грамм, килограмм, тонна); узунлик бирлигида (сантиметр, метр) ва бошқаларда ўлчанади. Меҳнат ўлчови маълум бир маҳсулотни ишлаб чикариш ёки бирон-бир ишни бажариш учун сарфланган иш вақтини аникдаш учун хизмат қилади. Бу ўлчовга мисол қилиб киши/куннп, киши/соатннн келтириш мумкин. Пул ўлчови корхонанинг хўжалик маблағларини ва уларнинг манбаларини, шунингдек, хўжалик жараёнларини ҳисобга олиш ва улар устидан назорат ўрнатиш мақсадида умумлашган маълумот олиш учун фойдаланилади. Пул ўлчови ёрдамида ҳисобнинг муҳим асоси — хўжалик фаолияти устидан пул билан назорат ўрнатилади. Бундан ташқари, пул ўлчови сифат кўрсаткичи — маҳсулот бирлигининг таннархини аниқлашга хизмат қилади. Узбекистон Республикасида пул ўлчовининг бирлиги сифатида сўм ва тийин бирликлари қўлланилади.


Download 119.14 Kb.
1   2   3




Download 119.14 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ

Download 119.14 Kb.