• Foydalanilgan adabiyotlar: e.library.uz; SH.Xolmiminov; https://lex.uz; https://library.namdu.uz;
  • Akt sohasida iqtisodiyot va menejment kafedrasi mustaqil ish mavzu: Buxgalteriya hisobining informatsion texnologiyalarga asoslanib hamda soddalashtirilgan shakllari




    Download 119.14 Kb.
    bet3/3
    Sana11.11.2022
    Hajmi119.14 Kb.
    #29902
    1   2   3
    Bog'liq
    buxgalteriyamaruza
    the-whale-full-4k-f024ll, Kompyuter-zamonaviy-texnik, file 2, Статистика ОН 4 (2), Tursunova Sobirabonu, ta-lim-to-g-risida-gi-qonunning-mazmun-mohiyati, 1. ionlashtiruvchi nurlar biologiyasi fanining predmeti, maqsadi-fayllar.org, Тема 10 биофизика, 0. Shaxsiy ish reja 2022-2023-yil, кмк 3.06.07-08 узб -ГОТОВ, BOSHLANG’ICH MATEMATIKA KURSI NAZARIYASI OQUV QOLLANMA 2020тайёр, iz-istorii-mehaniki-zhidkosti-i-gaza-xvii-xix-vekov, B1.1.18 Mexanika ghidkosti i gaza, 2.1-amaliy ish tayyori
    Ҳисоб турлари
    Иқтисодий ҳаётда рўй бераётган ўзгаришларни ўз вақгида ва тўғри ҳисобга олиб бориш мураккаб жараён ҳисобланади. Иқтисодиётдаги мана шу ўзгаришларни акс эттиришни соддалаштириш борасида ҳисобни туркумларга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда ҳисобнинг қуйидаги турлари мавжуд:
    ♦ оператив ҳисоб;
    ♦ статистик ҳисоб;
    ♦ бухгалтерия ҳисоби.
    Оператив ҳисоб ишлаб чиқаришнинг айрим бўлинмаларида содир бўлаётган хўжалик жараёнлари ва хўжалик муомалалари ҳақида зарур маълумотларни тезкор ҳолатда етказиб беришга қаратилган жорий кузатиш ва назорат қилиш усулидир. Хўжалик муомалаларини амалга оширишда бу ҳисоб ёрдамида режалаштирилган кўрсаткичлар ҳақиқатда эришилган кўрсаткичлар билан ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан солиштирилади, олинган маълумотлардан корхона ёки унинг бўлинмалари фаолиятини бошқаришда фойдаланилади. Оператив ҳисобнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бунда хўжалик жараёни тўғрисидаги маълумотлар тезлик билан қайд қилинади ва тегишли жойга зудлик билан етказилади. Бундай маълумотлардан эса муайян корхонада хўжалик жараёни, шунингдек, бутун халқ хўжалигига оператив рақбарлик қилиш учун фойдаланилади. Оператив ҳисобда барча ўлчовлар — натура, меҳнат ва пул ўлчовларидан кенг фойдаланилади. Статистик ҳисоб муайян шароитда халқ хўжалигининг бутун миқёсида ҳамда айрим соҳаларида ижтимоий ривожланиш қонуниятларини микдорий ифодада ўрганади. Демак, статистик ҳисоб оммавий-ижтимоий ҳодисаларни ўрганиш ва назорат қилиш тизимидан иборатдир. Статистик ҳисоб тегишли усуллардан, масалан, статистик кузатиш, статистик йиғиш, статистик гуруҳлаш, ўртача миқдорларни ҳисоблаш ва бошқалардан фойдаланиб, жамият хўжалик фаолияти ривожланишининг асосий қонуниятларини аниқяайди. Статистик кўрсаткичлар ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини микдор ва сифат жиҳатидан ифодалайди. Шу билан биргаликда статистик ҳисоб орқали мамлакатнинг макроиқтисодий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳам ҳисобланади. Булар жумласига қуйидагилар киради: Ялпи ички маҳсулот, Миллий даромад, Соф миллий маҳсулот, инфляция даражаси, ишсизлик даражаси, аҳоли сони, аҳоли таркиби, аҳолининг иш билан бандлик даражаси ва бошқалар. Статистик ҳисобда ўрганилаётган ҳодисаларнинг хусусиятларига қараб, пул, натура ва қиймат ўлчовлари қўлланилади. Статистик ҳисоб хўжалик фаолияти ҳақидаги дастлабки маълумотларни мустақил ташкил қилинадиган бошланғич ҳужжатлар асосида олади. Бундан ташқари, статистик ҳисоб хўжалик фаолияти ҳодисаларини ўрганишда бухгалтерия ва оператив ҳисобнинг маълумотларидан кенг фойдаланади. Бухгалтерия ҳисоби — бу кундалик ва умумий маълумотлар олиш мақсадида корхоналар хўжалик фаолиятини узлуксиз равишда кузатиш ва назорат қилиш тизимидан иборатдир. Бухгалтерия ҳисоби ягона халқ хўжалиги ҳисоби тизимининг бир тури бўлганлиги сабабли ҳисобга хос бўлган \амма умумий вазифалар унга тегишлидир. Бухгалтерия қисобининг статистик ва оператив ҳисобдан фарқли томонлари қуйидагилардир:
    ♦ корхоналар маблағларининг жойланиши ва уларнинг ташкил топиш манбаларида бўладиган ўзгариш- . . ,_ -Л Л , •--- 1" I / ларга олиб келувчи ҳамма хўжалик жараёни ва муомалаларини ёппасига қайд қилади;
    ♦ бу жараён ва ўзгаришлар икки ёкдама ёзиш усули билан мунтазам, узлуксиз ҳамда ўзаро боғланган равишда қайд қилинади;
    ♦ ёзув фақат ҳужжатларгагина асосланади;
    ♦ ҳамма хўжалик муомалалари бухгалтерия ҳисобида пул ифодасида акс эттирилади.
    Демак, бухгалтерия ҳисоби корхоналарда содир бўлаётган хўжалик жараёни ва муомалаларини пул ифодасида ёппасига узлуксиз, ўзаро боғланган, ҳужжат билан асосланган ҳолда акс этишини таъминлайди. Ҳисобнинг бу тури оператив ҳисобдан фарқ қилиб, айрим хўжалик операцияларини ёки жараёнларини эмас, балки корхона хўжалик фаолиятининг ҳамма томонини камрад олгани учун статистик ҳисоб каби мустақил иктисодий фан ҳисобланади.
    Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни тўлиқ ва ишончли молиявий ҳамда бухгалтерия ахбороти билан ўз вақтида таъминлашдан иборат. Х,ар қандай бошқарув тизими ахборот билан таъминлашнинг тегишли тизимига эҳтиёж сезади. Ахборот тўплаш, умумлаштириш ва қайта ишлашнинг энг муҳим воситаларидан бири бухгалтерия ҳисобидир. Бундан ташқари, корхона янги фактлар ва ҳодисаларни ўз вақтида ҳамда тўғри ҳисобга олиши, талқин этиши ва ана шу асосда барқарор ривожлана олиши учун у маълумотлар йигиш ва қайта ишлашнинг самарали тизимига эга бўлиши керак. Бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:
    ♦ корхонада содир бўлаётган хўжалик муомалаларини ҳужжатларда ўз вақтида расмийлаштириш;
    ♦ бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқиар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш;
    ♦ самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;
    ♦ молиявий ҳисоботни ўз вақтида тузиш ва тегишли органларга тақдим этиш. Бухгалтерия ҳисобининг функциялари қуйидагилардир:
    ♦ режали;
    ♦ назорат;
    ♦ ахборот;
    ♦ та?ушлий функция (баҳолаш);
    ♦ қисоб.
    Режали функция режалаштирилаётган ишлаб чиқариш учун пул ва моддий воситалар эҳтиёжига асосан ҳисоблаш, тахмин қилинаётган даромад (фойда), мақсулот (иш, хизмат)лар таннархини режалаштириш, шунингдек, қўйилган мақсадга эришиш йўлларини излашдан иборат. Назорат функцияси ишлаб чиқариш жараёни ва иқтисодий кўрсаткичларнинг ҳақиқатда бажарилиши ва бизнес-режаларда мўлжалланганини кузатиш, яъни хатти-ҳаракатлар мўлжалланган режага қанчалик мувофиқлигини белгилаш жараёнидир. Ахборот функцияси ички ва ташқи фойдаланувчилар учун корхона ҳақида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлашни билдиради. Бу функция қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун корхона раҳбари, ташқи инвесторлар ва фойдаланувчиларга асосан мо- лиявий ахборотга асосланадиган самарали ахборот тизими зарурлиги натижасида келиб чиқади. Таҳлилий функция корхонанинг молиявий-иқгисодий ҳолатини яхшилаш мақсадида қарор қабул қилиш учун илгари қабул қилинган стратегия ва тактикасини баҳолаш ва тахлил қилиш жараёнидир. Таҳлил натижасида корхонада бой берилган имкониятларни ҳисоблаб чиқиш, мавжуд резервлар ҳажмини белгилаш, ускуналар, меҳнат ва хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш даражасини ошириш, шунингдек, моддий ресурслар билан узлуксиз таъминлашни йўлга қўйиш мумкин. Ҳисоб функцияси корхона хўжалик фаолиятининг ҳужжатлар асосидаги ялпи, узлуксиз ва ўзаро боғланган ифодасидир.

    Foydalanilgan adabiyotlar:
    e.library.uz;
    SH.Xolmiminov;
    https://lex.uz;
    https://library.namdu.uz;
    Download 119.14 Kb.
    1   2   3




    Download 119.14 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Akt sohasida iqtisodiyot va menejment kafedrasi mustaqil ish mavzu: Buxgalteriya hisobining informatsion texnologiyalarga asoslanib hamda soddalashtirilgan shakllari

    Download 119.14 Kb.