• 1800 МГц диапазони.
  • 1900 МГц диапазони.
  • §3. GSM сотали алоқа тизимларида частоталар режалаштирилиши




    Download 57,89 Kb.
    bet5/6
    Sana20.05.2024
    Hajmi57,89 Kb.
    #246926
    TuriReferat
    1   2   3   4   5   6
    Bog'liq
    Musqatil ish

    §3. GSM сотали алоқа тизимларида частоталар режалаштирилиши

    GSM бир неча частоталар диапазонини ўз ичига олади, уларнинг ичида кенг тарқалганлари: 900, 1800, 1900 МГц.


    900 МГц диапазони. Дастлабки вақтдан бошлаб GSM стандарти учун 900 МГц диапазони ажратилган эди. Ҳозирги вақтда бу диапазон бутун дунё бўйича тарқалган. Айрим давлатларда тармоқнинг катта сиғимини таъминловчи кенгайтирилган частоталар диапазони қўлланилади. Кенгайтирилган частоталар диапазони E-GSM ва R-GSM деб аталади, одатдаги диапазон эса P-GSM (primary) деб аталади. Уларнинг частоталар диапазони қуйида келтирилган:


    - P-GSM900 890-915/935-960 MГц;
    - E-GSM900 880-915/925-960 MГц;
    - R-GSM900 890-925/935-970 MГц.
    1800 МГц диапазони. 1990 йили операторлар орасида рақобатни кучайтириш учун Буюк Британияда 1800 МГц частоталар диапазонига мослаштирилган GSM стандартининг янги версиясини (турини) ривожлантириш бошланди. Бу диапазон тасдиқлангандан кейин бир қанча давлатлар томонидан бу частоталар диапазонини фойдаланиш учун аризалар берилган. Бу диапазоннинг ишга туширилиши операторлар сонининг кўпайишига, рақобатнинг ривожланишига ҳамда хизмат кўрсатиш сифатининг юқори бўлишига олиб келди.
    Ўтказувчанлик полосасининг юқорилиги ҳисобидан бу диапазоннинг қўлланилиши тармоқ сиғимини ошириш имкониятини яратади. 1800 МГц частоталар диапазонида қуйидаги частоталар диапазони қўлланилади:
    - GSM1800 1710-1785/1805-1880 MГц.
    1997 йилгача 1800 МГц стандарти DСS 1800 (Digital Cellular System) деб аталган, ҳозирги вақтда эса GSM 1800 (Global System for Mobile communications) деб аталади.
    1900 МГц диапазони. 1995 йили АҚШда PCS (Personal Cellular System) концепцияси спецификациялаштирилган. Бу концепциянинг асосий ғояси шахсий алоқани амалга ошириш имкониятининг яратилиши ҳисобланади, яъни бунда алоқа икки мобил станция ўртасида эмас, балки икки абонент ўртасида амалга оширилади. PCS концепцияси бу хизматларнинг сотали технологиялар асосида амалга оширилишини талаб этмайди, лекин ҳозирги вақтда бу концепция учун бу технологиянинг қўлланилиши юқори даражада эффектив ҳисобланади.
    PCS концепциясини қўлланиш учун мумкин бўлган частоталар 1900 МГц диапазонда жойлашган. Шимолий Америкада GSM-900 стандартини қўлланиш имконияти мавжуд эмас, сабаби бу частоталар полосаси бошқа стандарт томонидан эгалланган. GSM 1900 стандарти эса бу камчиликни бартараф этишга имконият яратади.

    Download 57,89 Kb.
    1   2   3   4   5   6




    Download 57,89 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    §3. GSM сотали алоқа тизимларида частоталар режалаштирилиши

    Download 57,89 Kb.