|
Бугунги кунда жаҳон бозорига олиб чиқадиган транспорт
|
bet | 3/3 | Sana | 16.11.2023 | Hajmi | 21,17 Kb. | | #100086 |
Bog'liq KIRISH qismi originТабиати. Қ. Қизилқум чўлининг
шим.-ғарбий, Устюрт платосининг жан.-
шарқий қисми ва Амударё дель-тасида
жойлашган. Орол денгизининг жан.
қисми Қ. ҳудудида. Қизилқумнинг шим.-
ғарбий қисми Орол денгизи томон пасайиб борувчи кенг ясси текислик бўлиб,
қатор тепа ва қумли бар-ханлар (бал. 75
м дан 100 м гача) уч-райди. Алоҳида тоғ
массивлари (энг, йириги — Султон Увайс
тоғй, чўққилари 473м ва 485 м) бор.
Суғориладиган ерлар ва суғориш каналлари, асосан, дельтанинг ўнг соҳилида.
Ғарбида бир нечта ботиқли (Борсакелмас, Асакаовдон ботиқларининг бал.
29— 101 м) Устюрт платоси жойлашган.
Плато Орол денгизи ва Амударё дельтасига тик ён бағирли жарлик — чинклар
ҳосил қилиб тушган. Устюртдан жан.-
шарқда Сариқамиш сойлигининг шим.
чек-каси жойлашган.
Фойдали қазилмалардан ош тузи ва
глаубер тузи, минерал хом ашё ҳамда
қурилиш материаллари ва б. бор.
Иқлими кескин континентал, ёзи
қуруқ ва қиши нисбатан совуқ, қор кам
ёғади. Янв. ойининг ўртача т-раси жанубда —4,9°, шим.да — 7,6°^ иЮлда жан.да
28,2°, шим.да 26°. Йиллик ёғин 110 мм,
асосан, қиш ва баҳор ойларида ёғади.
Вегетация даври 194— 214 кун. Энг
йирик дарёси—Амударё (қуйи оқими).
Амударё ҳавзаси қад. суғориладиган
ҳудуд сифатида маълум. Дарё сувидан
суғоришда фойдаланилади. Нукус ш.да
жойлашган сув хўжалиги бошқармаси
Тахиатош гид-роузели, Қипчоқ гидропостидан Орол денгизигача бўлган (283 км)
ҳудуддаги дарёнинг барча сув чиқариш
иншоотларини назорат қилади. Ўрта ва
юқори оқимларда дарё суви суғоришга
кўп сарфланиши натижасида ҳоз. Амударё Орол денгизига бевосита қуйилмайди.
Қ.нинг энг йирик кўли — Орол денгизи, шунингдек, Хўжакўл — Қора-жар
кўллар системаси билан боғланган Судочье кўл системаси ҳамда Орол денгизининг қуриб қолган қисмида ташкил
этилган сунъий сув ҳавзаларида мавжуд.
Сўнгги 40 йил ичида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида суғориладиган ерларнинг
кенгайиши натижасида Орол денгизи
сув сатҳи 2005 й. бошига 23 м пасайди.
Қ.нинг барча сув ҳавзаларидан балиқ овланади, уларда балиқ хўжаликлари ташкил этилган.
Тупроқлари. Амударё дельтасида
аллювиал-ўтлоқ, аллювиал ўтлоқ-тўқай,
қуриб қолган кўл ва ботқоқликларда
типик шўрхок, Устюрт платосида ва
Қизилқумда тақир тупроқлар, Қизилжар,
Тўқмоқтоғ ва Устюрт платосида кулрангқўнғир, Орол денгизининг қуриб қолган
тубида қумли чўл тупроқлари тарқалган. Қ.да юксак ўсимликларнинг 979 тури
учрайди. Уларнинг 41 таси маданий турга мансуб. Ёввойи ўсимликларнинг 176
таси эндемик, 11 таси қолдиқ (реликт) ва 33 тури маданий ўсимликларнинг
ёввойи аждодлари. 7 турдаги ўсимлик
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Қ. ҳудуди тропик бўлмаган чўл зонасида жойлашганлиги сабабли ўсимлик
қоплами зоналар бўйича ажралиб туради: Устюрт пла-тоси, Амударё дельтаси,
Қизилқум шим.-ғарби ва қолдиқ паст
тоғлар табиий географик зонаси. Устюрт
ланд-шафти гипсли, шўрхок ва қумли
чўл бўлиб, ўсимликлари гипсофит, галофит ва озроқ псаммофитлардан ибо-рат.
Бу ҳудудда 400 дан зиёд юксак ўсимлик
тури мавжуд.
Амударё дельтасида 655 турдаги гулли ўсимлик ўсади. Дельтанинг сув ҳавзаларида, аксинча, ўсимлик тури кам,
асосан, қалин тўқай ўсимликлари ва
қамишдан иборат. Қизилқумнинг шим.-
ғарбий қисмида катта майдонларда сийрак ўт-бутали чўлга хос ўсимликлар (ксерофил бошоқлилар, қорабош, эфемерлар,
юлғун, оқ сак-совул) ўсади.
Қолдиқ тоғларда ўсимлик тури нисбатан кўп. Бу ерда 506 турга мансуб юксак ўсимлик учрайди.
Ҳоз. вақтда Қ. табиий ўсимликларидан
ем-хашак, ўрмон (тўқай) хом ашёси ва дориворлар сифатида, 50% ер майдонидан
(9387,7 минг га) яй-лов сифатида фойдаланилади. Қ. ўрмон-тўқай фонди 1129
минг га майдонни эгаллайди. Тўқайлар
асаларичиликда ҳам аҳамиятга эга. Республикада доривор ўсимликларнинг 364
тури мавжуд.
|
| |