• 15.3.Ишни бажариш тартиби
  • Шмидт триггери асосида бажарилган релаксацион генератор




    Download 470.56 Kb.
    bet2/2
    Sana26.12.2023
    Hajmi470.56 Kb.
    #128488
    1   2
    Bog'liq
    15-laboratoriya ishi
    6 sinf tarbiya Bilim ol kasb-hunar tanla, 1-LABORATORIYA, tex talim, Avtomatik va yarimavtomarik 2016, Metall va metallmas 2016 (Автосохраненный), zamonaviy-ta-lim-metodlari-ta-lim-samaradorligi-kafolati, 7719-Текст статьи-18562-1-10-20230203, DT loyihasini boshqarish 1top, Variant-000., 1-Kompyuterni tashkil qilish.Mustaqil ish, Moychechak, B1 - 3 ders vezifesimmm, chiniqishning gigiyenik asoslari, amaliy ish das 1 6 21
    15.2.Шмидт триггери асосида бажарилган релаксацион генератор

    "Шмидт триггерлари" деб аталувчи электрон схемаларнинг ўзига хос хусусияти уларнинг узатиш характеристикасида (яъни чиқиш ва кириш сигналлари орасидаги боғланишда) гистерезис ҳалқасининг мавжудлигидир (15.6-расм).




    15.6-расм. Гистерезис ҳалқаси

    Гистерезис ҳалқаси ҳосил бўлиши учун кучайтиргич мусбат тескари алоқага эга бўлиши керак (15.7-расм). Схемада мусбат тескари алоқа R1 ва R2 қаршиликлар ёрдамида ҳосил қилинган. Гистерезис ҳалқасининг кенглиги ушбу қаршиликларнинг нисбатига боғлиқ.




    15.7-расм. Шмидт триггери

    Агар операцион кучайтиргичнинг мусбат ва манфий чиқиш кучланишлари соҳаларидаги тўйиниш кучланишлари тенг бўлса (амалда шундай) гистрезис ҳалқаси симметрик бўлади (15.8-расм).


    15.8-расм. Гистрезис ҳалқаси

    Операцион кучайтиргичда бажарилган релаксацион генераторнинг принципиал схемаси 15.9-расмда келтирилган. У операцион кучайтиргич, R, R1, R2 резисторлар ва С конденсатордан иборат.


    15.9-расм. Операцион кучайтиргичда бажарилган релаксацион генераторнинг принципиал схемаси

    Ушбу схема ёрдамида меандрага яқин бўлган тўғри бурчакли сигналлар олинади. Интегралловчи RC-занжир операцион кучайтиргичнинг манфий тескари алоқа занжирига уланган. Унинг ёрдамида операцион кучайтиргичнинг чиқишидаги тўғри бурчакли сигналлар интегралланади. Натижада операцион кучайтиргичнинг инвертирловчи киришида Шмидт триггерининг бўсағавий кучланишига тенг бўлган аррасимон сигналлар юзага келади. Улар Шмидт триггерини гистрезиз ҳалқаси бўйича улаб-узади.


    Релаксацион генераторнинг генерация частотасини қуйидаги ифодадан аниқлаш мумкин
    (15.1)
    Генерация частотаси операцион кучайтиргичнинг таъминлаш ва тўйиниш кучланишларига боғлиқ бўлмаслиги сабабли ҳосил қилинадиган тебранишлар юқори барқарорликка эга бўлади.

    15.3.Ишни бажариш тартиби

    15.3.1. Electronics Workbench дастурини ишга туширинг ва унда 15.9-расмга асосан релаксацион генераторнинг моделини йиғинг ва осциллограф ҳамда график анализатор ойналарини очинг (15.10-расм).


    15.10-расм. Релаксацион генераторнинг модели

    15.3.2. Моделни ишга туширинг ва тебранишларнинг осциллограммаларини олинг (15.11-расм).


    15.11-расм. Тебранишларнинг осциллограммалари

    15.3.3. Қаршиликлар ва сиғимнинг қийматларини ўзгартириб генераторнинг ишлашида қандай ўзгаришлар бўлишини кузатинг.


    15.3.4. Тебранишларнинг частотасини аниқланг. Осциллографнинг асосий ойнасида ёки график анализатор оёнасида частотани аниқлаш анча қийин бўлганлиги сабабли Expand тугмасини босиб осциллографнинг катталаштирилган ойнасини очинг


    15.12-расм. Осциллографнинг катталаштирилган ойнаси
    Ойнадаги қизил ва кўк рангли визир чизиқларнинг юқори қисмидаги учбурчак шаклидаги белгиларни сичқонча ёрдамида босган ҳолда суринг. Улар орасидаги фарқ (Т2-Т1) тебранишларнинг 1 даврига мос келсин. f=1/(Т2-Т1) ифода ёрдамида частотани аниқланг ва уни
    (15.2)
    ифода ёрдамида ҳисобланган частота билан таққосланг.
    15.3.5. Операцион кучайтиргичнинг инвертирловчи киришидаги кучланишнинг осциллограммасини олинг.
    15.3.6. Операцион кучайтиргичнинг инвертирламайдиган киришидаги кучланишнинг осциллограммасини олинг.
    15.3.7. Олинган натижаларни таҳлил қилинг.
    15.3.8. Тажрибаларни қаршиликлар ва сиғимнинг 15.1-жадвалда кўрсатилган қийматлари учун қайтадан бажаринг.
    15.1-жадвал

    n/n

    R, кОм

    R1, кОм

    R2, кОм

    C, нФ

    1

    100

    10

    51

    15

    2

    100

    10

    51

    33

    3

    100

    10

    100

    15

    4

    100

    10

    200

    33

    5

    51

    100

    1000

    68

    6

    100

    51

    1000

    33

    7

    100

    100

    2000

    15









    Download 470.56 Kb.
    1   2




    Download 470.56 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Шмидт триггери асосида бажарилган релаксацион генератор

    Download 470.56 Kb.