Олий таълимда компьютерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари
Фан-техника ютуқлари натижасида юзага келган ўзгаришлар ўқув юртларидаги ўқитиш тизими зиммасига янгича талабларни қўймоқда. Бунинг натижасида ўқув юртларида барча фанларни ўқитишда ҳам замонавий техника воситаларидан, шу жумладан компьютерлардан кенг фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан олий таълимни ислоҳ қилиш тўғрисидаги бир қатор қарорлар. қонунлар ишлаб чиқилдики, бу ўз навбатида ўқув юртини замонавий техника воситалари билан тўлиқ таъминлашни тақозо этади. Ҳозирги кунда энг замонавий саналган компьютер, компьютер технологияси каби техник воситаларнинг талабга жавоб берадиган комплексларини яратиш асосий талаблардан биридир. “Таълим тўғрисида”ги қонунда кўрсатилгандек, таълим жараёнининг сифати ва замонавийлигини техника воситаларидан унумли фойдаланиб, талабга жавоб берадиган машғулотларни ўтишни белгилайди. Бу жараён дарснинг самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиб, компьютер техникасига эга бўлишдек малакани талаб этади. Фан дастурлари талабларидан келиб чиқиб, замонавий дарсларни юқори савияда ўтказишда электрон дарсликлар алоҳида ўрин тутади. Бунинг учун эса, ўқитувчи биринчи навбатда компьютер технологиясини мукаммал ўзлаштирмоғи зарур.
Ҳаммага маълумки компьютердан фойдаланишни ташкил қилиш учун махсус кўрсатмалар бериш билимига эга бўлмоқ керак. Ушбу кўрсатмалар ёрдамида компьютерга уланган барча қурилмаларнинг ишини бошқариш, улар ўртасида алоқа ўрнатиш, маълум ишларни бажариш мумкин. Бундай ифодаланиш компьютер дастури деб аталади. Бу дастурлар 3 турга бўлинади: фойдаланувчи бевосита ишлаши учун мўлжалланган дастурлар - амалий дастурлар дейилади. Компьютер қурилмаларини ишчи ҳолатини назорат қилувчи дастурлар тизимли дастурлар дейилади. Компьютер учун янги дастурий тизимни таъминлаш имкониятини берадиган дастурлар инструментал дастурлар дейилади.
Компьютер асосида янги мавзуни ўрганишдан мақсад, тил имкониятларидан унумли фойдаланиб, ўқитиш сифати ва тезкорлигини оширишдан иборатдир. Чунончи, Интернетдан фойдаланиш катта аҳамият касб этади. Интернетдан фойдаланар эканмиз, аввало таълим тизимидаги қўллаш мумкин бўлган масофали ўқитиш тизимини алоўида айтиш лозим. Бунда Интернет орқали маълум масофада турган дарс жараёнини ёки ахборотни тез ва сифатли олиш ёки юбориш амалга оширилади.
Бундан ташқари мультимедиа деб номланувчи шакл ҳам мавжуд бўлиб, у бир пайтнинг ўзида маълум масофадан туриб дарс жараёнида қатнашиш, имконини беради. Компьютер монитори орқали дарс жараёнини кузатиш, саволлар қўйиш ва саволларга жавоб бериш уммкин. Бунинг учун бевосита керакли дастурий таъминотни ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Шуни унутмаслик керакки, янги педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни таълимга жорий қилиш билан бир қаторда компьютерли ўқитишни талабалар рухиятига ва ақлий ривожланишига таъсирини доимо назорат қилиб бориш мақсадга мувофиқдир. Бунда копьютерлардан фойдаланиб ўқитишда ва ўқитиш жараёнини ташкил қилишда қуйидаги жихатларга эътибор қаратиш зарур:
Ҳар бир талабанинг билиш фоллигини бошқариш
Ўқув фаолиятини “Ўқитувчи-компьютер-талаба” тизим кўринишида бошқариш.
Талабаларнинг фаолияти ва ўзаро ҳамкорлигини бошқариш.
Дарс жараёнига тайёргарлик кўрганда ушбу жихатларга асосий эътибони қаратиш зарурий шарт ҳисобланади.
Талабалар билан ишлашда компьютерларнинг ўрни бениҳоя муҳим эканлигидан келиб чиқиб, ундан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаш мумкин:
хужжатлашган ахборот (аниқ бир ўқув фани буйича дарслик, ўқув қўлланма, китоб газета, журнал, рефератлар, ҳисоботлар, турли мазмундаги иш хужжатлари ва х.к.) ларни Интернетдан қидириш ҳамда улардан нусҳа олиш, таҳрирлаш;
талабаларга компьютерга мурожаат этишларида “тил тўсиғи”ни енгиб ўтишга ёрдам берадиган луғатлардан фойдаланиш;
тармоқли ахборот технологияларини ташкил этиш, яъни телекоммуникацион йўл билан масофадаги ахборот истеъмолчиси билан ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконини беради.
Хулоса қилиб айтганда, таълим тизимида компьютерлардан фойдаланиш шакли кун сайин ўзини ишончлироқ намоён этмоқда. Бунда талаба компьютер орқали ўз билимларини янги ўзлаштирилмаган маълумотлар билан тўлдиришлари мумкин.
|