• Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида
  • 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
  • 2-модда. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
  • 3-модда. Асосий тушунчалар Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: коррупция
  • 4-модда. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари
  • Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар] [ТСЗ




    Download 0,63 Mb.
    bet62/76
    Sana19.02.2024
    Hajmi0,63 Mb.
    #158660
    1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   76
    Bog'liq
    O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi a-www.fayllar.org

    1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар]
    [ТСЗ:
    1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]
    Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
    Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида
    Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган
    Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган
    1-боб. Умумий қоидалар
    1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
    Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
    2-модда. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
    Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
    Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
    3-модда. Асосий тушунчалар
    Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
    коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
    коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
    манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
    4-модда. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари
    Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
    қонунийлик;
    фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
    очиқлик ва шаффофлик;
    тизимлилик;
    давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;
    коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;
    жавобгарликнинг муқаррарлиги.

    Download 0,63 Mb.
    1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   76




    Download 0,63 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.01.00.00 Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий қоидалар] [ТСЗ

    Download 0,63 Mb.