Ishlab chiqarish va ularning tarmoqlarida metrologik ta’minot. Metrologik ta’minotning maqsadi. Metrologik ta’minotning asoslari




Download 146 Kb.
bet4/4
Sana19.12.2023
Hajmi146 Kb.
#124131
1   2   3   4
Bog'liq
1-mavzu Metrologiya 4
Moliya bozorini tartibga solish boʻyicha jahon tajribasi, Atrof, Boshnalg’ich sinflarda imioviy sezgirlikni o’stirish, 123131, 7. Parallel plastinalar orasida nuriy issiqlik almashinuvi (1), 1- амалий, IT va IYoD, Madaminov Lazizxon Oliy Matematika, 7jOR80B51dYnRK0yTPf039d5Vp8qoTNAB9F8y09j, payment 0250403117 2.6.2022 20 30, Neftning 250-300 fraksiyasidagi maxsulotlarida alifatik uglevodorodlarni ajratib olish, Idul Fitri, cmd buyruqlari english, mustaqili talim mavzulari, ABRORBEK 2
корхона метрологик таъминоти” ва “ишлаб чиқаришни метрологик таъминоти” атамалари кенг қўлланилади.
  • Ишлаб чиқаришни метрологик таъминоти асосан қуйидагилардан иборат:
  • ўлчашлар ҳолатини таҳлил қилиш;
  • белгиланган аниқликга мос келувчи ўлчаш воситалари (эталонлар ва ишчи ўлчаш воситалари) фойдаланиш ва ўлчанаётган катталикларнинг номенклатурасини ўрнатиш;
  • ўлчаш воситалари қиёслаш ва калибрлашдан ўтказиш;
  • ўрнатилган аниқлик меъёрларини таъминлаш учун ўлчашларни бажариш услубиётини ишлаб чиқиш;
  • конструкторлик ва технологик ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш;
  • зарурий меъёрий ҳужжатларни (халқаро, давлат, тармоқ ва ташкилот стандартларини) жорий қилиш;
  • метрологик назоратни ўтказиш.
    • Корхонада метрологик таъминотнинг асосий вазифалари қуйидагича:
    • 1) маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва синашда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш;
    • 2) технологик қурилмаларнинг характеристикаларини назорати, технологик жараёнларининг параметрлари, маҳсулот сифати кўрсаткичларини назарот қилишда ўлчашлар аниқлигини оптимал нормалар ва ўлчанаётган параметрларнинг рационал номенклатурасини ўрнатиш ва таҳлил қилиш;
    • 3) ўлчаш воситаларига метрологик хизмат кўрсатиш: ҳисобини юритиш, сақлаш, қиёслаш, калибрлаш, ўрнатиш, таъмирлашни ташкиллаштириш ва таъминлаш;
    • 4) зарурий аниқликни кафолатловчи ўлчашларни бажариш услубиётини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш;
    • 5) метрологик қоида ва меъёрларга риоя қилиниши устидан ҳамда мавжуд эксплуатация шароитларда ўлчаш, назорат ва синов қурилмалари учун назоратни амалга ошириш;
    • 6) конструкторлик ва технологик ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказаш;
    • 7) Синов қурилмаларига ўрнатилган талабларга мувофиқ ҳисобини юритиш, аттестациячлаш, таъмирлаш каби метрологик хизматлар кўрсатишни ташкиллаштириш ва таъминлаш;
    • 8) ўлчаш воситалари ҳисобини юритиш, аттестациялаш ва таъмирлаш метрологик хизматини ташкиллаштириш ва таъминлаш;
    • 9) ўлчаш тизимларининг ўлчаш каналлари ҳисобини юритиш, аттестациялаш, қиёслаш, калибрлаш метологик хизматларини ташкиллаштириш ва таъминлаш;
    • 10) ўта аниқликдаги ўлчашларни ташкиллаштириш ва бажариш;
    • 11) материаллар, хом-ашё ва ёнилғи-энергия ресурслари сарфини тўғри ва аниқ ҳисобини таъминлаш;
    • 12) замонавий ўлчаш усуллари ва воситаларини, автоматлаштирилган назорат-ўлчов қурилмалари, ўлчаш тизимларини жорий қилиш;
    • 13) етишмайдиган ўлчашларни техникавий ва иқтисодий жиҳатдан баҳолаш;
    • 14) метрологик таъминот масалаларини тартиблаштирувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
    • 15) иқтисодий самарадорликни баҳолаш.
    • Корхонанинг метрологик таъминоти керакли аниқлик билан ўлчашларни бажаришга ўлчаш воситаларини доимий тайёрлигини таъминлаш, замонавий ҳамда янада илғор ўлчаш усуллари ва воситаларини жорий этиш ёрдамида маҳсулот сифатини оширишга ҳамда ўлчаш бирлиги ва ишончлилигини таъминлашга қаратилган ишларни услубий бошқариш ва мувофиқлаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ўтказиш назарда тутилган.
    • “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” давлат корхонаси (МХКМ ДК) маҳсулот ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ўлчов воситалари, уларнинг ишлатилиш шароитлари, нормалаштирилган метрологик тавфсифларини аниқлаш, ўлчаш услубиятига оид ҳужжатлар, уларни яратиш ва экспертиза қилиш, рўйхатдан ўтказиш каби хизматлар кўрсатади.

    Download 146 Kb.
    1   2   3   4




    Download 146 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ishlab chiqarish va ularning tarmoqlarida metrologik ta’minot. Metrologik ta’minotning maqsadi. Metrologik ta’minotning asoslari

    Download 146 Kb.