Электроника – электронларни электр майдони билан таъсирини
ва ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлашда қўлланиладиган
электрон асбоб ва қурилмаларни яратиш усулларини ўрганиш билан
шуғулланадиган фан.
Электроника, авваламбор инсон жамиятининг ахборотга бўлган
талабларини
қондиришга
мўлжалланган.
Ишлаб
чиқариш
кучларининг ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши
техника ва технологиянинг янги турларини яратишга асосланган ва
ахборот воситаларининг ривожланиши билан кучли равишда боғлиқ.
Инсонлар
ўртасидаги
ахборот
алмашиш
қурилмаларининг
ривожланиш тарихи бир неча босқичлардан иборат: харакат ва
мимика, товуш, ёзув, китоб босмаси, электроника.
Ахборот узатишнинг янги усулига ўтиш доим жамиятда ишлаб
чиқариш кучларини кескин ўсишига олиб келган.
Электроника узоқ масофаларга узатилаётган ахборотнинг узатиш
тезлиги ва ҳажмини кескин орттирди.