|
Savol-4. Kompyuter qanday qurilmalardan tashkil topgan? Kompyuterning ichki qurilmalar. Kompyuterning ishlash tezligi nimalarga bog’liq?
|
bet | 7/16 | Sana | 07.01.2024 | Hajmi | 1,14 Mb. | | #131714 |
Bog'liq Mavzu Kompyutеr tarmoqlari va uning turlari simli va simsiz tarSavol-4. Kompyuter qanday qurilmalardan tashkil topgan? Kompyuterning ichki qurilmalar. Kompyuterning ishlash tezligi nimalarga bog’liq?
Система блоки. Компьютернинг асосий қисми бўлиб, унинг ичида она платаси, микропроцессор (мияси), қаттиқ диск ёки винчестер (доимий хотираси), тезкор ва кэш хотира микросхемалари, она платаси, хар хил ташқи қурилмалар ишини бошқарадиган электрон схемалар - контроллерлар ёки адаптерлар (видео, мусиқа, тармоқ платалари), электр таъминловчи блок хамда юмшоқ ва компакт диск юритувчилар бор. Sistema bloki odatda desktop (yassi) yoki town (minora) ko`rinishida ishlab chiqariladi.
М онитор - дисплей ёки экран. Маълумотларни экран оркали фойдаланувчига чиқариш қисми. Мониторлар диогонал узунлиги 14 - 27 дюймгача) ва нуқталар ўртадаги масофа (0,25 - 0,39 милиметгача) билан фарқланади. Бундан ташкари мониторлар рангли ва монохром (2 рангли) бўлади. Қанча мониторда диогональ узунлиги катта бўлса, шунча шу монитор кўпроқ маълумотларни кўрсата олади. Қанча нуқталар ўртасидаги масофа кичкина бўлса, шунча экрандаги маълумотлар аниқ холда кўринади. Охирги йиллар аналог мониторлар билан бирга суюқкристалли мониторлар, текис экранли мониторлар ва рақамли мониторлар кенг қўлланилмокда.
Клавиатура. Маълумотларни киритиш қисми. Клавиатуралар тугмалар сони (101-109 тугмали) бўйича фаркланади. Охирги йиллар бозорларга мультимедия клавиатуралар чиқара бошлаган. Уларда қўшимча компьютер ва товушни бошқариш тугмалари қўшилган. Бу клавиатураларда қўшимча имкониятлар ҳам мавжуд. Клавиатура ёрдамида биз асосан маълумотларни киритамиз. Клавиатура харфлар жойланиши бўйича инглиз (QWERTY) ва француз (AZERTY) стандартларига бўлинади.
Клавиатура 5 қисмдан иборат:
Асосий ёки алфавит тугмалари: Бу қисми 57та тугмадан иборат: 37 лотин харф ва белгилар, 10 ракам ва 10 махсус тугмалар.
Функционал тугмалар: Махсус буйруклар ва амалларни бажариш тугмалари F1 - F12. Хар хил программалар бу тугмаларга хар хил амалларни бажаради.
Йўналиш тугмалари: Курсор жойланишини ўзгартиради. Курсорни битта белги чапга, юқорига, ўнгга ва пастга силжитиш.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Savol-4. Kompyuter qanday qurilmalardan tashkil topgan? Kompyuterning ichki qurilmalar. Kompyuterning ishlash tezligi nimalarga bog’liq?
|