• Annotation.
  • ҚАТОР ОРАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШДА АГРЕГАТ РАЦИОНАЛ ҲИМОЯ




    Download 1,75 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet2/4
    Sana06.01.2024
    Hajmi1,75 Mb.
    #131283
    1   2   3   4
    Bog'liq
    4.Қатор ораларига ишлов беришда агрегат рационал ҳимоя зонаси

     
    ҚАТОР ОРАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШДА АГРЕГАТ РАЦИОНАЛ ҲИМОЯ 
    ЗОНАСИ КЕНГЛИГИНИ ТАНЛАШНИНГ ЭҲТИМОЛИЙ-СТАТИСТИК МОДЕЛИ 
     
    Солиев Хайитбой Мирзадавлатович 
    НамМҚИ, PhD, кафедра доценти, тел.: +99(897) 6016406, E-mail: soliev_2608@mail.ru 
    Аннотация. Мақолада қатор ораларига ишлов беришда культиватор агрегатининг 
    рационал ҳимоя зонаси кенглигини танлашнинг эҳтимолий-статистик модели ишлаб 
    чиқилган ва таҳлил этилган. 
    Аннотация. В статье разработана и проанализирована вероятностно-
    статистическая модель выбора ширины рациональной зоны защиты культиваторного 
    агрегата при междурядной обработки почвы. 
    Annotation. In the article, a probabilistic-statistical model for choosing the width of the 
    rational protection zone of the cultivator unit during inter-row cultivation was developed and 
    analyzed. 
    Калит сўзлар: культиватор, культиватор пичоқлари, ҳимоя зонаси, ишчи органлар, 
    агрегат. 
    Ключевые слова: культиватор, ножи культиватора, защитная зона, рабочие 
    органы, агрегат. 
    Key words: cultivator, cultivator blades, protection zone, working bodies, unit. 
    Ғўза, маккажўхори каби чопиқ экинларини парваришлашдаги культивациялаш, 
    ўғитлаш, юмшатиш тадбирларини бажаришда культиватор агрегати ўсимликлар қатор 
    ораларида ҳаракатланади. Бундай усулда харакатланиш агрегатни аниқ бошқаришни талаб 
    қилади, чунки уни қатордан силжиши ўсимликларни шикатланишига олиб келади [1-4]. 
    Экин қаторидан чап ёки ўнг томонларга силжиб қолган ўсимликларга зарар 
    етказмаслик учун культиваторнинг ишчи органлари ўсимликлар қаторларидан муайян 
    масофада, уларнинг қийшиқлиги ва мураккаб шаклини аниқ копирлаган ҳолда 
    ҳаракатланиши керак [1,5-8]. 
    Амалда культиватор пичоқларини қаторлар бўйлаб ҳаракатланиш йўналишини 


    АВТОМОБИЛ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАШИНАЛАРИ
    МЕХАНИКА ВА ТЕХНОЛОГИЯ ИЛМИЙ ЖУРНАЛИ, МАХСУС СОН 2023, № 3 (6) 
    69 
    барқарор сақлашнинг иложиси йўқлиги сабабли ишчи органларни жойлаштиришда 
    қаторларнинг ҳар икки томонидан ҳимоя зонасини қолдириб кетадилар [9-12]. Ҳимоя 
    зонасининг кенглиги катта бўлганда ўсимликларни шикастланиш эҳтимоллиги камаяди, 
    аммо бир вақтнинг ўзида культиватор билан ишлов берилмаган юза миқдори ортиб кетади 
    [11,12]. 
    Чопиқ экинлари етиштириладиган суғориладиган майдонларда кенг ҳимоя 
    зоналарини қолдириш ёмон, зеро ўсимлик тупларининг шундоқ ёнбошидан ўтлар кўкариб 
    чиқади, суғоришдан кейин ниҳолларни қисиб, ривожланишига халақит берадиган қаттиқ 
    қатлам ҳосил бўлади. Шу сабабли культивациядан сўнг тупроққа кўпинча қўл кучи 
    ёрдамида қўшимча ишлов беришга тўғри келади [13-16]. Демак, культивация жараёнида 
    ҳимоя зонаси кенглигини тўғри танлаш ҳам агротехник, ҳам иқтисодий жиҳатдан катта 
    аҳамиятга эга [2,17]. 
    Қатор оралига ишлов беришда ҳимоя зонасининг кенглиги в
    з
    бўлганда 
    шикастланадиган ўсимликларнинг эҳтимолий улуши қўйидаги ифода орқали аниқланди: 
    3
    3
    (
    ) (
    )100%
    К
    з
    Э
    з
    Э
    Э
    К
    в
    в
    V
    ф
    ф







    (1) 
    (1) формула 
    з
    в
    кенгликдаги ҳимоя зонасига эга бўлган ўсимликларни 
    шикастланиш эҳтимолини ўсимликларни қатор ўқидан силжиши (
    Э

    ) га ва культиватор 
    пичоғи чекка нуқтасини ҳаракат йўналишидан силжиши (
    К

    ) га боғлиқ равишда 
    ҳисоблаш имконини беради [3]. 

    Download 1,75 Mb.
    1   2   3   4




    Download 1,75 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ҚАТОР ОРАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШДА АГРЕГАТ РАЦИОНАЛ ҲИМОЯ

    Download 1,75 Mb.
    Pdf ko'rish