Axborot texnologiyalari va zamonaviy dasturiy mahsulotlar ishlab chiqarishning dolzarb muammolari
Международная научно-техническая конференция «Практическое применение технических и
цифровых технологий и их инновационных решений», ТАТУФФ, Фергана, 4 мая 2023 г.
8
сифатли қоплаш ва қуритиш учун комбинацияланган усулдан
фойдаланилди, яъни доналовчи минора остига фонтан (фаввора) ҳосил
қилувчи “қайновчи қатлам” қуриткичи билан барабанли қуритгичлардан
ташкил топган агрегат ўрнатилди.
Аммиакли селитра ишлаб чиқариш технологиясига келсак, у
атмосфера босимида ва -50
0
С дан 169,6
0
С гача ҳарорат оралиғида беш хил
кристаллик шаклида бўлади. NH
4
O
3
-H
2
O политермик диаграммасида (1-
расм) аммоний нитратнинг I-IV турғоқ кристалл шакли учун ҳарорат
оралиқлари кўрсатилган. У 169,6
0
С да суюқланади ва V шакли эса-16,9
0
С
дан қуйи хароратдагина турғун бўлади. Аммоний нитратнинг сувли
эритмасини кристалланиш ҳароратидан юқорироқда буғлатилса, тамоман
сувсиз суюлган тузга айланади. У ўта гигроскопик модда ҳисобланади.
30
0
С ҳароратда
тўйинган эритмаси (70,2% ли) нинг юзасидаги буғ босими
2,46 кПа (ёки 18,5 мм.сим.уст) атрофида, гигроскопик нуқтаси эса 60%
атрофида бўлади. Ҳавонинг нисбий намлиги 60% дан юқори бўлганда у
намланиб қолади. Аммоний нитратнинг гигроскопиклиги ва уни ҳаводан
нам тортиш тезлиги унга эрувчан ноорганик тузлар қўшилганда ортиб
боради. Масалан 1,2% магний нитрат қўшилса, аммоний нитратнинг
гигроскопик нуқтаси 8-12% гача пасаяди, нам тортиш тезлиги эса ошади.