• BIOSнинг функциялари
  • ОТ юкловчиси (Boot);
  • ОТ ядроси
  • ОТ ядроси қуйидаги қисм тизимларга бўлинади
  • Драйверлар
  • Буйруқли процессор
  • Базавий киритиш-чиқариш тизими (BIOS)




    Download 276,77 Kb.
    bet2/5
    Sana04.06.2024
    Hajmi276,77 Kb.
    #260212
    1   2   3   4   5
    Bog'liq
    2-maruza OT (1)

    Базавий киритиш-чиқариш тизими (BIOS)

    • BIOS – бу доимий хотира қурилмасида жойлашган микродастурлар жамланманси бўлиб, қуйи даражали (элементар) киритиш-чиқариш амалаларини бажаради.
    • BIOS бир вақтнинг ўзида компьютернинг бир аппарати ҳамда ОТнинг бир қисми ҳисобланади.
    • BIOSнинг функциялари:

    • Компьютер юкланаётганда унинг асосий компоненталарини автоматик тестлайди;
    • Ўрнатилган ОТнинг бошланғич юкланиш блокини (юкловчисини) чақиради;
    • Узилиш хизмати ва хатоликлар хақида маълумот беради.

    ОТ юкловчиси (Boot);

    • ОТ юкловчиси – бу ОТ ўрнатилган дискнинг биринчи секторида жойлашадиган кичик дастурдир.
    • У ОТнинг асосий файлларини хотирадан ўқиб, уларни компьютерни кейинги бошқарувини таъминлаш учун узатади.

    ОТ ядроси

    ОТ ядроси – компьютернинг тезкор хотира қурилмасига юкланади, унда ОТ иши якунлангунига қадар қолиб, компьютерни ишлаши учун асосий юқори даражали хизматларни амалга оширади.

    ОТ ядроси қуйидаги қисм тизимларга бўлинади:

    • файл тизими (сақлаш қурилмаларидаги ахборотларнинг жойлашувини назорат қилади);
    • хотирани бошқариш тизими (дастурларни хотирага жойлаштиради);
    • дастурларни бошқариш тизими (дастурни ишга тушириш ва ишлашини таъминлаш)
    • қурилмалар драйверлари билан боғланиш тизими
    • хатоликларга ишлов бериш тизими
    • вақт хизмати (ўрнатилган дастурларни тизим вақтини ҳақидаги ахборот билан таъминлайди)

    Драйверлар

    • Драйверлар – ташқи қурилмаларнинг физик даражада ишлашини бошқарувчи дастурлардир.
    • Улар компьютернинг ташқи қурилмалардан маълумотларни қабул қилади ва уларга узатади ҳамда қурилмалар хоссаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланувчиларга маълумотларни тақдим қиладилар

    Буйруқли процессор

    Буйруқли процессор – бу қуйидагиларни таъминловчи дастурдир:

    • клавиатурадан ёки буйруқли файлдан олинган буйруқларни қабул қилади ва синтактик таҳлил қилади;
    • ОТнинг ички буйруқларини бажаради (файллар билан ишловчи асосий буйруқлар – TYPE, DIR, CD …);
    • ташқи буйруқларни юклаш ва бажартириш (масалан, COM, EXE, BAT кенгайтмали файллар буйруқлари).

    Download 276,77 Kb.
    1   2   3   4   5




    Download 276,77 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Базавий киритиш-чиқариш тизими (BIOS)

    Download 276,77 Kb.