|
Молиявий оқимлар ва уларни бошқариш
|
bet | 3/4 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 42,11 Kb. | | #238268 |
Bog'liq Ф.Пардаев-Моливий тизимлар3. Молиявий оқимлар ва уларни бошқариш
Корхоналарнинг жамғармалари, даромадлари ҳамда марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган молиявий ресурслар фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнидаги пул маблағларининг миқдорий ва сифат жиҳатидан ҳаракатига молиявий оқим дейилади. Молиявий оқимларнинг ҳажми улар асосида шаклланиши лозим бўлган молиявий ресурслар фондларининг ўлчамига боғлиқ. Мамлакатнинг иқтисодий қудрати қанча кучли бўлса, унинг ўсишига хизмат қилувчи молиявий ресурслар фонди ва молиявий оқимлар ҳажми шунча катта бўлади.
Молиявий оқимларнинг сифат жиҳатдан тавсифномаси улар шакллантирувчи молиявий ресурслар фондининг нимага мўлжалланганлиги билан бевосита боғлиқ. Масалан, солиқли молиявий оқим билан корхонанинг тушумини шакллантирувчи молиявий оқим сифат жиҳатидан бир-биридан фарқланади. Шунинг учун ҳам уларни бошқариш методлари ҳам турличадир. Ўзининг сифат мазмунига кўра қуйидагиларни фарқлаш мақсадга мувофиқ:
• бюджетли-солиқли молиявий оқимлар – барча даражалардаги бюджетларнинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнида вужудга келади;
• тижорат (тижорий) молиявий оқимлари – тадбиркорлик хўжалик субъектлари томонидан амалга оширилади;
• нобюджет молиявий оқимлар – нотижорат ташкилотларининг фондларини шакллантиради.
Молиявий оқимларни бошқаришнинг функциялари қуйидагилардан иборат:
• қонунчилик – Олий Мажлиснинг ваколатида;
• назоратчилик (тартибга солувчанлик) – Ҳисоб палатаси ва мамлакатнинг бошқа назорат органлари (Молия вазирлиги, солиқ ва божхона қўмиталари ва бошқалар) томонидан амалга оширилади;
• бошқарувчанлик – корхона ва корпорациялар, банклар, солиқ органлари, Ғазначилик аппарати ва Молия вазирлигининг ҳисобкитоб-касса ва бошқа хизматларининг ваколатида;
• назорат-кузатув – корхоналарнинг молиявий жиҳатдан касодга учраганлиги тўғрисидаги ишларни кўрадиган ва бу ҳолда молиявий оқимлар устидан назоратни амалга оширувчи арбитражлик судлари томонидан бажарилади.
Молиявий оқимларни бошқариш бўйича юқоридаги органларнинг функциялари бир-бири билан қўшилиб кетган ва уларни ҳар доим ҳам ажратиб (алоҳида қилиб) бўлмайди.
Агар молиявий оқимлар молиявий ресурслар айланишининг қонуниятларига мувофиқ равишда, кўзда тутилган тартибда (режимда) ва режада акс эттирилган ҳажмда, ишлаб чиқариш ва социал вазифаларни самарали ечиш учун керак бўлган тарзда ва такрор ишлаб чиқариш сиклини пул маблағлари билан тўлиқ таъминлаш тарзида амал қилса, буларнинг барчаси, молиявий оқимларнинг самарали эканлигидан далолат беради.
Молиявий оқимларнинг самарадорлиги пул маблағларининг етарли бўлмаган ҳажмда ва ўз вақтида тушмаганлигида пасаяди. Молиявий оқимлар ритмининг бузилиши ресурсларнинг доиравий айланиши ва даромадларнинг олинишида узилишларнинг бўлишига, молиявий-иқтисодий фаолиятда кескин йўқотмаларнинг бўлишига олиб келади. Молиявий оқимнинг самарадорлигини қуйидагича аниқлаш мумкин:
|
| |