|
O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi toshkent moliya instituti
|
bet | 4/4 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 42,11 Kb. | | #238268 |
Bog'liq Ф.Пардаев-Моливий тизимларKs = Hmo : Rmo
Бу ерда: Ks — молиявий оқим самарадорлигининг коэффициенти;
Hmo — даврий коэффициентга ўзгартирилган (корректировка қилинган) ҳақиқатдаги молиявий оқим;
Rmo — режадаги молиявий оқим.
Молиявий оқимлар моддий ресурсларнинг учрашма
ҳаракатини ўзида акс эттиради. Улар орқали иқтисодиётнинг макро- ва микродаражаларида (корхоналар, фирмалар, корпорациялар ва бошқаларда) мулкдан фойдаланишнинг ҳолати, динамикаси ва самарадорлиги назорат қилинади.
Тушумлар ва бошқа пул маблағларининг келиб тушишини (оқиб келишини) акс эттирадиган молиявий оқимлар ижобий оқимлар дейилади. Аксинча, пул маблағларининг оқиб кетишини характерлайдиган молиявий оқимлар салбий оқимлар дейилади.
Корхонанинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш учун ижобий молиявий оқимлар салбий молиявий оқимлардан анча юқори бўлиши керак. Бундай шароитда корхонанинг ихтиёрида қолувчи пул маблағларининг миқдорини акс эттирувчи соф молиявий оқимнинг бўлиши таъминланади. Соф молиявий оқим корхона молиявий салоҳиятининг ўсиш, улар даромадларининг капитализациялашуви даражасини аниқлаш, инвестицион ва инновацион имкониятларининг манбаи бўлиб ҳисобланади.
Корхона ва корпорациялар соф молиявий оқимининг ўсиши улар рентабеллиги ва инвестицион самарадорлигини ошириш имкониятларини характерлайди ҳамда молиявий аҳволини мустаҳкамлашнинг муҳим шарт-шароити ҳисобланади.
Макродаражада молиявий аҳволни характерлайдиган қуйидаги бир неча кўрсаткичлар мавжуд:
• бир ишловчи тўғри келадиган ишлаб чиқарилган ЯИМнинг миқдори;
• инфляция даражаси ва динамикаси;
• давлат бюджетининг аҳволи (дефицит, профицит);
• олтин-валюта захираларининг миқдори ва динамикаси.
Давлатнинг молиявий аҳволи мамлакат ижтимоий-иқтисодий комплекси фаолиятининг натижасидир.
|
| |