Ўзгармас ток моторларини тормоз режимлари




Download 284,12 Kb.
bet3/4
Sana19.08.2024
Hajmi284,12 Kb.
#269668
1   2   3   4
Bog'liq
№5 MА’RUZА ТЭМ ростлаш хусус Документ Microsoft Office Word 4-2

1.Ўзгармас ток моторларини тормоз режимлари.
2. Асинхрон моторларнинг тормоз режимлари ва характеристикалари.

Э.Ю да моторнинг тормозланиш режимидаги иши мотор режими билан баравар қўлланилади. Электр мотордан амалда тўхтатиш ва реверс қилиш вақтини қисқартириш, айланиш тезлигини камайтириш, ҳаракат тезлигининг ҳаддан ташқари катталашишига йўл қўймаслик ва бошқа бир қатор ҳолларда электрик тормоз сифатида фойдаланилади.


Электр моторнинг электрик тормоз сифатида ишлаши унинг қайтувчанлигига асосланган, яъни электр мотор маълум шароитларда генератор режимига ўтади.
Амалда моторлар-тормозлаш учун унинг уч хил режим мавжуд:

  1. генератор (рекуператив) режимда ишлаб, энергияни тармоққа бериш;

  2. электродинамик режим;

  3. қаршилик қўшиш режими қўлланилади.

Механик характеристикалар =f(м) ёки n=f(м) тўғри бурчакли координаталар системасида қурилганда моторнинг мотор ва тормоз режимларида ишлагандаги моментининг ҳамда айланиш тезлигининг ишоралари аниқлаш муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Бунинг учун мотор режим шартли равишда асосий режим қилиб олинади, бу режимда моторнинг айланиш тезлиги ва моменти мусбат деб қабул қилинади. Шу муносабат билан мотор режимининг характеристикаси n=f(м) биринчи квадрантда жойланади. Механикавий характеристикаларнинг тормоз режимларида жойлашиши моментнинг ва айланиш тезлиги ишорасига боғлиқ. Шу режимларни паралел қўзғатиладиган моторнинг механикавий характеристикаларида уларга тегишли участкаларни қуриб чиқамиз:
Электр юритманинг ҳолати мотор моменти Мд нинг ва татик нагрузка моменти Мс нинг биргаликдаги таъсирига қараб аниқланади.
Масалан, чиғир билан юк кўтарганда барқарор айланиш тезлиги n1 мотор айланиш табиий характеристикада яъни Мдс да (расм А нуқта якорига) ишлаганда содир бўлади. Агар мотор реастат киритилса у ҳолда мотор реастатли характеристикага ўтиб унинг айланиш тезлиги камаяди (n2 тезликка ва Мдс га мос билан В нуқта).
Мотор якорининг занжиридаги қўшимча қаршилик яна аста секин орттирилса (характеристиканинг n0C нуқтаси) аввало юк кўтарилишидан тўхтайди, сўнгра айланиш томони ўзгаради яъни юк пастга туша бошлайди (С нуқта).


Бундай режим қарши-қўшиш деб аталади. Қарши қўшиш режимида Мд мусбат ишорали бўлади. Айланиш тезлигининг ишораси ўзгариб манфий бўлади. Бинобарин қарама-қарши қўшиш режимининг механик характеристикалари тўртинчи квадрантда жойлашади, режимнинг ўзи эса генератор режими бўлади.


Бу момент ва айланиш тезлигининг ишораларини аниқлаш учун қабул қилинган шартдан келиб чиқади.
Қарши қўшиш режими чўлғамларни тескари йўналишга қайта улаб ҳам ҳосил қилиниши мумкин ваҳоланки якорь кинетик энергия захирасм ҳисобига аввалги йўналишида йўналишини давом эттиради (масалан, реактив статик моментли машина-вентиляторни тўхтатганда паррак айланишда давом этади). Мотор режимида n ва М нинг ишораларини ҳисобга олиш шартларига биноан, моторни тескари айлантириш учун қайта қўшганда координата ўқларининг мусбат йўналишини ҳам ўзгартириш керак, яъни мотор режим эндиликда учинчи квадрантда, қарши қўшиш режими эса иккинчи квадрантда бўлади. Шундай қилиб агар мотор А нуқтада мотор режимига ишлаган бўлса, у ҳолда қайта қўшиш пайтида тезлик ҳам ўзгариб улгурмаганда у янги характеристикада, иккинчи квадрантдаги Д нуқтада бўлиб қолади.
Тормозлаш ДЕ(-n0) характеристика бўйлаб пастга йўналса ва тезлик n=0 бўлганда мотор узилмаса у ҳолда мотор шу характеристиканинг Е нуқтасида ишлаб, машина (вентилятор)ни тескари йўналишда – n4 тезликда айлантиради.
2. Электродинамик тормозлаш режими.
Бу режимни моторнинг якорини тармоқдан узиб ва уни алоҳида ташқи қаршиликка қўшиб ҳосил қилиш мумкин (расм –II-квадрант).
Моторнинг иабиий характеристикада (ND т/ч) ишлаши қисқа туташ режимига тўғри келади, бу ҳолда катта ток ўтганлигидан фақат паст тезликлардагина содир бўлиши мумкин.
Электродинамик тормозлаш қарши қўшиш режими орқали тормозлашга нисбатан тежамлироқдир, чунки моторнинг тармоқдан оладиган энергияси фақат қўзғатиш учун сарфланади.
Энергияни тармоққа берувчи генератор режими.
Бундай режим статик моментнинг таъсир йўналиши моторнинг моментига мос келгандагина содир бўлиши мумкин. Икки момент – мотор моменти ва иш машинаси жмоменти таъсирида юритманинг айланиш тезлиги ва моторнинг Э.Ю.К орта бошлайди, натижада ток ва мотор моменти камаяди.

Тезлик ошганда аввал идеал салт айланиш режими яъни U=Е, I=0 ва n=n0 содир бўлади, сўнгра моторнинг Э.Ю.К қўйилган кучланишга нисбатан катта бўлганида мотор генератор режимига ўтади, яъни тармоққа энергия бера бошлайди.
Бу режимдаги механик характеристикалар (масалан А n0F участкаси) мотор режимининг табиий давоми бўлади ва иккинчи квадрантда жойлашади. Айланиш томони ўзгармайди ва у мусбатлигича қолди, момент эса манфий ишорали бўлиб қолди.
Торомзловчи генератор режими амалда фақат потенциал статикавий моментларга эга бўлган юритмаларда катта тезликларда, масалан, юкни катта тезлик билан туширишда қўлланилади.


Download 284,12 Kb.
1   2   3   4




Download 284,12 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Ўзгармас ток моторларини тормоз режимлари

Download 284,12 Kb.