• 1. Ташкилий таъминот 1.1. Вазиятли ишланма
  • 1.2. Муаммо: “КАМАЛАК” АЖда валюта операциялари бўйича курсдаги фарқларни аниқлаш ва молиявий натижаларни аниқлаштириш керак. 1.3. Вазифалар
  • 1-Масала: Кассадаги қолдиқ 150000 сўм
  • -Мавзу. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИ




    Download 74,48 Kb.
    bet21/24
    Sana14.05.2024
    Hajmi74,48 Kb.
    #233681
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
    Bog'liq
    Shohruh otamuratov 57

    9-Мавзу. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИ
    Кейс 1
    Вазиятли ишланмани амалга оширишдан мақсад.
    Валюта операциялари ҳисоби бўйича ахборотларидан фойдаланувчилар учун ишончли маълумот – бу валюта счётлари ва курсдаги фарқларни аниқлаш ҳисобланади.
    Таклиф қилинаётган кейснинг ечимини топиш қуйидагиларга эришиш имконини беради:
    - мавзу бўйича мавжуд билимларни мустаҳкамлаш;
    - муаммони таҳлил қилиш ва тегишли қарор қабул қилиш имкониятини ривожлантириш;
    - мантиқий фикрлашни ривожлантириш;
    - мустақил қарор қабул қилиш илмини эгаллаш;
    - фан маълумотларини ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш.

    1. Ташкилий таъминот

    1.1. Вазиятли ишланма
    Устав капитали 100000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган хорижий капитал иштирокидаги "КАМАЛАК" АЖ 2019 йилнинг 25 октябрида рўйхатдан ўтказилди. Таъсис хужжатларига мувофик устав капиталининг 60 фоизи - хорижий муассиснинг улуши - АҚШ доллари билан, унинг қолган қисми эса - махаллий муассиснинг улуши - томонлар томонидан 40000 АҚШ долларига бахоланган ишлаб чикариш ускуналари билан киритилиши керак. Ускуналар 2019 йилнинг 5 ноябрида, хорижий валюта эса 12 ноябрида киритилди.
    Марказий банк томонидан белгиланган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси: уставни рўйхатдан ўтказиш пайтида - 1 долл. = 9500 сўм; ускуналарни киритиш пайтида - 1 долл. = 9600 сўм; хорижий валютани киритиш пайтида - 1 долл. = 9700 сўмни ташкил килди.

    1.2. Муаммо:
    “КАМАЛАК” АЖда валюта операциялари бўйича курсдаги фарқларни аниқлаш ва молиявий натижаларни аниқлаштириш керак.

    1.3. Вазифалар:
    1. Устав капиталини рўйхатдан ўтказишдаги курс фарқини аниқланг.
    2. Товарларни олиш вақтидаги курс фарқларни аниқлаш.
    3. Хорижий валютани олиш пайтдаги курс фарқларни аниқлаш.
    4. Молиявий натижаларни аниқлаш.


    1-Масала:

    Кассадаги қолдиқ 150000 сўм. Хизмат сафарларига олинди-400000 сўм, Хисобот бериш шарти билан сафар харажатлари учун Б.Акбаровга -80000 сўм ва М.Исоқовга берилди-145000 сўм. Нақд пулга товарлар сотилди-300000 сўм, Тушум ҳисоб-китоб счётига ўтказилди-300000 сўм, Б.Акбаровнинг бўнак қолдиғи киритилди-15000 сўм, М.Исоқовга ортиқча сарфи учун берилди-15000 сўм, иш хақига олинди ва тўланди-12000000 сўм, Кассага харидорлардан олинди-3500000 сўм, кассадан хисоб-китоб счётига киритилди. Бухгалтерия иш хужжатлари сотиб олинди-100000. Болалар боғчалари учун ота-оанлардан нақд пул олинди-500000 сўм. Кассадаги лимитдан ортиқча пул банка топширилди-3000000 сўм.


    Download 74,48 Kb.
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




    Download 74,48 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -Мавзу. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИ

    Download 74,48 Kb.