Статус,динамик статус, такомиллаштирилган статус, ss, rls, cs, pr, pw, wa, wis




Download 2,16 Mb.
bet4/5
Sana21.05.2024
Hajmi2,16 Mb.
#247724
1   2   3   4   5
Bog'liq
amaliy mashgulot 13

17.3 Хабар алмашиш

Ҳозирги кунда хабар алмашиш хизматларининг кўплаб турлари мавжуд. Одатда, хабар алмашиш жараёни бир обектдан иккинчига хабарни узатишни амалга ошириш тушинилади. Хабарлар турли формаларда бўлиши, турли маълумотлардан ташкил топиши ҳамда турли усулларда ташилиши мумкин. Хабарлашиш мультимедиали ва шу билан бирга текст кўринишидаги маълумотларни реал вақтда бўлиши ёки маилбоксларга жўнатилиши мумкин.


Қуйидаги17.8-расмда IMSнингиккихилхабаралмашишформасикелтирилган: тезкорхабаралмашишвасеансасосида хабаралмашиш. IMSнингҳарбирхабарлашиштуриўзинингхарактеристикаларига эга. IMS тармоқларихабаралмашишучунасосийталаблариданбири–хабаралмашиштурлариорасидаўзароҳамкорликниосонлаштиришдир.



17.8-расм. IMS архитектураси хабар алмашиш турлари

IMS тармоқларида тезкор хабар алмашиш усули реал вақтда хабар алмашиш усулининг ўзгарган кўриниши ҳисобланади. Реал вақтда фойдаланувчи терминаллари орасида хабарларни жўнатиш учун IMS тармоғида SIP MESSAGE усулидан фойдаланилади. Тескор хабарлашишда, UE MESSAGE сўровини яратади ҳамда тексдан ташкил топган контентни ва шу билан бирга овоз ва расм каби мультимедиа бўлагини сўровга жойлаштириши мумкин. Кейин, сўров IMS инфраструктураси орқали йўналтирилади, айнан INVITE сўрови каби. Сўров қабул қилувчи фойдаланувчининг UE томон йўл топгунича тармоқда сақланади. 17.9-расмда одатдаги хабарлар оқими келтирилган.



17.9-расм. Тезкор хабар алмашиш оқими

Сўровларга албатта жавоб қайтарилади: икки фойдаланувчи ўртасида тезкор хабар алмашиш икки томонлама тўлиқ диалод кўринишида амалга оширилади. Сеанс асосидаги хабар алмашиш туридан фарқли ўлароқ, тезкор хабар алмашиш турида хабар сеанси фақат қатнашувчи фойдаланувчилар учун мавжуд бўлади. Жараёнда хеч қандай протокол сеанси жалб қилинмайди: икки терминал орасида ҳар бир тезкор хабар мустақил ҳамда хеч қандай дастлабги сўровларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади.


Агар IMS фойдаланувчи offline ҳоларда бўлганида тезкор хабар қабул қилинса, MESSAGE илова серверига (АS) йўналтирилади. То фойдаланувчи online ҳолатига ўтмагунча АС хабарни ўзида сақлайди. IMSда фойдаланувчи сервер рўйҳатидан фойдаланиб битта хабарни бир нечта қабул қилувчиларга жўнатиши мумкин. IMS фойдаланувчиси умумфойдаланувчи хизмат идентификаторидан (PSI) фойдаланиб рўйҳат шакллантириши мумкин. Қачондир MESSAGE усули PSIга яратилган рўйҳатга мос ҳолда жўнатилганда, сервер рўйҳатига сўров жўнатилади. Сервер рўйҳати хабарни қўлга киритганида, рўйҳатнинг ҳар бир аъзоси учун янги сўров шакллантиради.
Агар тезкор хабар IMS фойдаланувчиси бўлмаган абонентга узатилганида, хабар илова серверига йўналтирилади, кейин сервер хабарни керакли тармоқ билан алмашади. Яъни, АS хабарни SMS, ММS ёки емаil кўринишига ўзгартиради. R8 стандартида хабарни SMS кўринишига ўзгартириш усули ишлаб чиқилган ва ОМА бу усулни такоммиллаштириб хабарни турли тармоқ формаларига ўзгаритиш хизматини яратди.

17.10-расм. Сеанс асосида хабарлар оқим

Сеанс асосида хабар алмашиш интернетда аллақачон фойдаланиб келинаётган хабар алмашиш усулига ўхшаш ҳолда амалга оширилади: интернетда қайта узатиш мулоқати. Хабар алмашишнинг бу кўринишида, фойдаланувчи сеансга иштирок этади. Сеансда асосан қисқа текст хабарларидан ташкил топган медиа компонентлари бўлиши мумкин. Бошқа сеансларда бўлгани каби, хабар сеансида вақт давомийлиги аниқ кўрсатилган бўлади. Бунда фойдаланувчи сеансни бошлаганида хабар алмашиш жараёни бошланади ҳамда фойдаланувчи сеансни ёпганида жараён тугатилади. Сеанс ўрнатилганидан кейин фойдаланувчилар ўртасида SIP ва SDP протоколларидан фойдаланиб, тўғридан тўғри хабар оқимлари узатилади. Юқоридаги расмда хабар сеанснинг хабар оқими келтирилган.


Сеанс асосида хабар алмашиш P2P кўринишида бўлади. Сеансга таклиф қилиш қабул қилинганида, асосий медиа компонентни бўлиб хабарларнинг сеанси ҳисобланади. Шуингдек, хабар сеанслари билан бошқа медиа сеансларини бирлаштириш мумкин. Сеанс ичида хабарларни ташиш учун амалда MSRP (message session relay protocol) номли протоколдан фойдаланилади. MSRP протоколи ТCP протоколининг юқори қисмида жойлашган бўлиб, у исталган МIМЕ (multipurpose internet mail extensions) инкапсуляция қилинган маълумотларини таший олади. Хабар исталган ўлчамда бўлиши.
Сеанс асосида хабар алмашиш жараёни конференция билан ҳам табиий келишувни ҳосил қилиши мумкин. Конференсия вазифасидан фойдаланиш, сеанс асосидаги хабар алмашиш кўп қисмли мулоқот конференцияга ўзгартирилиши мумкин. Бундай жараёнда, бу хабар алмашиш тури замонавий овозли конференцияга ўхшашган илова бўлади.



Download 2,16 Mb.
1   2   3   4   5




Download 2,16 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Статус,динамик статус, такомиллаштирилган статус, ss, rls, cs, pr, pw, wa, wis

Download 2,16 Mb.