OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
IMS protokollari fanidan
13-AMALIY MASHGʻULOT
Bajardi: Narzikulov Zafarbek
Guruh: 403-222
Tekshirdi: Eshmuradov A
TOSHKENT – 2023
13-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Presence xizmatini tekshirish (abonentning mavjudligi)
Режа:
12.1.Статус хизмати.
12.2. Статусга аъзо бўлиш хизмати.
12.3. Хабар алмашиш.
Таянч сўзлар:Статус,динамик статус, такомиллаштирилган статус, SS, RLS, CS, PR, PW, WA, WIS.
12.1. Статус хизмати
Статус ва online мулоқот воситалари шахсий ва корпоратив алоқаларни тубдан ўзгартирди. Илова хабар алмашиш ва янги хизматни таклиф этиш жараёнини яхшилайди, ундан бошқа иловалар ҳамда хизматларда ҳам фойдаланиш мумкин. Илова барча алоқаларнинг асосий қисми ва қўнғироқларни амалга оширишнинг янгича усул ҳисобланади. Фойдаланувчилар ўзларининг online, банд, offline ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатлари билан бир бирларини огоҳ этишлари статус дейилади. SIP PUBLISH усулидан фойдаланиб, биринчи ўрнатиш жараёни амалга оширилади ҳамда кейингиси SIP SUBSCRIBE ва NOTIFY усуллари орқали амалга оширилади. Статусни тадбиқ қилиш ҳам операторлар ҳам хизмат провайдерлари учун даромат келтирувчи соҳалардан бири саналади.
REGISTR хабари махсус вазифаси пакет ҳолати ва SIP-if-match сарловҳасини аниқлайди, қуйидаги жадвалда келтирилганидек. Агар SIP сервер publish хабарини қабул қилса, у SIP-if-match сарловҳаси асосидаги ҳолатни ўзгартириб олади. Кейин SIP сервер бошқа индентификатор ни шакллантиради ва уни SIP-etag сарловҳаси билан тўлдиради ҳамда 200 ОК хабари орқали фойдаланувчига жавоб тариқасида узатади.
17.1-жадвал.
PUBLISH хабарининг контенти
Илова фойдаланувчининг динамик профили ҳисобланади. У орқали фойдаланувчи бошқаларга кўриниши, маълумотлар алмашиши ва хизматлар бошқариш имкониятига эга бўлади. Бошқа виртуал фойдаланувчилар статус орқали унинг ҳолатини кўриб туришади ҳамда бошқаларни ҳолати ҳам айнан фойдаланувчига бошқа фойдаланувчи иловалари орқали намоён бўлади, масалан, шахсий, қурилма ҳолати, жойлашган ўрни, алоқа ўрнатиш учун маълумотлар ва хизматлар ҳолати орқали фойдаланувчи бошқалар билан алоқа ўрнатиши, овозли, видео ва хабар алмашиши ҳамда online ўйин ўйнаши мумкин, қуйидаги 17.1-расмда кўрсатилганидек.
17.1-расм. Динамик статус
Янги статуслар ажратилган илова ҳудудларида статус ахборотинидан фойдаланади. Ўзини бизнесини кенгайтирмоқчи бўлган компаниялар учун бу катта имконият саналади, мисол учун online ўйин хизматлари ҳамда қўнғироққа асосланган статус маршрутлаш каби статус иловаларини яратиш исталган компания учун катта бизнес йўналиши бўлиши мумкин. Қуйидаги 17.2-расмда такомиллаштирилган статусга мисол келтирилган.
17.2-расм. Такомиллаштирилган статусга мисол
Статусларни таклиф қилиш, оператор учун бошқа операторлар билан таққослаганда рақобатлаша оладиган афзалликни тақдим қилади. Статусни яратиш бошқа хизматларни такомиллаштириш ёки уларга қўшимча хизматларни бирлаштириш орқали амалга оширилиши мумкин.
Статус икки хил маънони англатади: бошқаларга фойдаланувчи статусини тақдим қилади ҳамда бошқаларни статусини фойдаланувчига намоён қилади. Статус маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
- персонал ва терминал имконияти;
- алоқа имтиёзлари;
- терминал қобилияти;
- айни вақтдаги фаолият тури;
- жойлашган ўрни;
- айни вақтда мавжуд хизматлари.
17.3-расм. Статуснинг умумий кўриниши
Махсус статус, такомиллаштирилган статус иловалари ҳамда хизматлар яқин келажакда яратилиши кутилмоқда. 6.1-расмда махсус статус иловаларига мисол келтирилган бўлиб, у ўрнатилган статус ахборотли динамик телефон китоби бўла олади. Динамик статус дастлабки маълумот бўлиб, фойдаланувчи алоқа ўрнатилишидан олдин у маълумотларни кўради. Бу маълумот алоқа усули ва вақтни танлашга таъсир кўрсатиши мумкин.
|