|
Мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш
|
bet | 4/4 | Sana | 14.05.2024 | Hajmi | 1,8 Mb. | | #232849 |
Bog'liq 16mavzu. Хавфсизлик ва технология3 .Мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш.
Мамлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шарти барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва турмуш шароитларини яхшилаш ҳисобланади. Чунки ижтимоий соҳада, ҳаётда кескинликнинг вужудга келиши мамлакат иқтисодий хавфсизлиги учун хавф-хатар туғдириши шубҳасиздир.
Мамлакат ички хавфсизлигига таҳдидлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: Мамлакат ички хавфсизлигига таҳдидлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: - аҳоли, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли аҳоли, меҳнат ресурслари сонининг ўсиш суръатларининг асосий фондлар яратаётган янги ўринларнинг ўсиш суръатларига нисбатан орқада қолиши, келгусида ишсизлар даромад олиш имкониятига эга бўлмаган кишилар сонининг ўсишига олиб келиши мумкин;
- иш ҳақининг аҳоли, шу жумладан, ёлланма ишчи ва ишчи хизматчиларнинг оила даромадларидаги улушининг камайиши, иш ҳақининг рағбатлантирувчанлигининг пасайиши;
- аҳоли таркибида кекса нафақа ёшидаги кишилар улушининг кўпайиши келгусида уларнинг ижтимоий таъминоти масалаларида муаммоларни туғдиради;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларнинг кўпайиши;
- солиқ юкининг оғирлиги тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омил ҳисобланади.
- Мамлакат иқтисодий хавфсизлигига кишилар ўртасидаги ноформал, иқтисодий алоқа ва муносабатлар ҳам таҳдид солади. Бу таҳдидда сабаб бўлувчи ҳолатларни касса назоратидан ташқаридаги ҳисоб-китоблар, маиший хизмат кўрсатиш, уй-жойларни ижарага беришга нақд пулни ноформал муносабат ва алоқаларда кўриш мумкин.
E’tiboringiz uchun rahmat! E’tiboringiz uchun rahmat!
|
| |