• Интернет-банкинг қуйидаги имкониятларга эга
  • Агент тўлов тизимлари.
  • Иштирокчилар
  • Western Union Пул ўтказмалари. Агент тўлов тизимлари. Интернет-банкинг




    Download 166,07 Kb.
    bet3/4
    Sana20.05.2024
    Hajmi166,07 Kb.
    #245943
    1   2   3   4
    Bog'liq
    Raxmatov

    " Интернет банкинг "

    • "Интернет банкинг" хизмати мижозларга онлине-тўлов шаклида банк ҳизматлари учун, солиқ, давлат божлари учун ҳамда бошқ тўловларни банк биносига келмаган ҳолда, масофадан туриб амалга ошириш имконини беради.
    • «Интернет-банкинг» — бу компютер дастурий тизими бўлиб, у мижозга офисдан чиқмаган ҳолда, коммуникатсия алоқа каналларидан фойдаланиш, ўзининг банк ҳисобрақамини бошқариш ва назорат қилишда кенг имкониятларни яратади.

    Интернет-банкинг қуйидаги имкониятларга эга:

    • банкка барча турдаги молиявий ҳужжатларни юбориш;
    • исталган давр учун банкдаги ҳисобрақамлардан кўчирмалар ва уларга тегишли бошқа ҳужжатларни олиш;
    • ҳақиқий вақт тартибида тўлов ҳужжатларини банк ишловидан ўтишининг барча босқичларини кузатиш;
    • хатолар тўғрисида хабарларни тезкор олиш;
    • кирим ва чиқим тўлов ҳужжатларини кўриш ва чоп этиш.

    Агент тўлов тизимлари.

    • агент — етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар асосида ўзининг тўлов пунктлари ёки тўлов агентларининг тўлов пунктлари орқали етказиб берувчилар кўрсатган хизматлар учун ўзининг дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи тўлов агентлик тармоғини ташкил этган юридик шахс;

    Иштирокчилар

    • етказиб берувчи — сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (бундан кейинги ўринларда хизматлар деб юритилади) учун жисмоний шахслардан пул маблағларини қабул қилувчи, бош агент билан шартномага эга бўлган юридик шахс, кредит ташкилотлари бундан мустасно;
    • кафиллик бадали — шартнома бажарилишини таъминлаш мақсадида тўлов агенти томонидан бош агентга ва бош агент томонидан етказиб берувчига ўтказиладиган, тўловларни амалга ошириш учун закалат ҳисобланган пул маблағи;
    • махсус ҳисобварақ — бош агент ёки тўлов агентига хизмат кўрсатувчи банкда тўлов агентлик тармоғи орқали тўловларни амалга ошириш мақсадида мазкур Низомда белгиланган тартибда очиладиган банк ҳисобварағи;
    • терминал — бош агентнинг дастурий-аппарат мажмуидан (бундан кейинги ўринларда дастурий-аппарат мажмуи деб юритилади) фойдаланган ҳолда, жисмоний шахсларнинг тўловларини амалга ошириш учун стационар ёки мобиль қурилма (тармоққа симсиз боғланувчи ва мустақил энергия билан таъминланувчи портатив-кўчма қурилма), шу билан бирга, ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси (тўлов агенти иштироки билан ёки унинг иштирокисиз тўловларни қабул қилувчи ўз-ўзига хизмат қилиш киоскалари);
    • тўлов агентлик тармоғи — етказиб берувчилар учун жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш фаолиятини юритувчи бош агент ва тўлов агентларини қамраб олувчи тизим;
    • тўлов агенти — жисмоний шахслардан тўловларни стационар ёки мобил тарзда қабул қилиш бўйича фаолиятни бош агент билан тузилган шартнома асосида амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
    • тўловчи — етказиб берувчининг олдидаги пул мажбуриятларини бажариш мақсадида, шу жумладан, етказиб берувчининг хизматларига олдиндан тўловни амалга ошириш учун бош агент ёки тўлов агентига пул маблағларини тўловчи жисмоний шахс.

    Download 166,07 Kb.
    1   2   3   4




    Download 166,07 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Western Union Пул ўтказмалари. Агент тўлов тизимлари. Интернет-банкинг

    Download 166,07 Kb.