|
-модда. Иш берувчиларнинг вакиллик органлари
|
bet | 238/331 | Sana | 06.06.2024 | Hajmi | 1,54 Mb. | | #260832 |
Bog'liq Yxatga olindi ¹ 2019 y28-модда. Иш берувчиларнинг вакиллик органлари
Иш берувчилар уюшмаларга, ассоциацияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига бирлашишга ҳақлидир. Иш берувчиларнинг жамоат бирлашмалари ихтиёрий жамоат ташкилотлари сифатида тузилади ва иш олиб боради, уларнинг мақсади иқтисодиётни ва тадбиркорлик ташаббусини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан ўзаро муносабатларда корхоналар ва улар мулкдорларининг манфаатларини ифода этиш йўли билан ижтимоий шерикликни амалга ошириш, хўжалик ва меҳнатга оид муносабатлар соҳасида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
IV БОБ. ЖАМОА ШАРТНОМЛАРИ ВА КЕЛИШУВЛАРИ
§ I. Умумий қоидалар (29-34 моддалар)
§ 2. Жамоа шартномаси (35-46 моддалар)
§ 3. Жамоа келишувлари (47-56 моддалар)
§ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
29-модда. Жамоа шартномлари ва келишувларининг тушунчаси ва мақсади
30-модда. Жамоа шартномалари ва келишувлари тузишнинг асосий принциплари
31-модда. Музокаралар олиб бориш ҳуқуқи
32-модда. Музокаралар олиб бориш тартиби
33-модда. Музокаралар чогида келиб чиқадиган ихтилофларни хал этиш
34-модда. Жамоа шартномалари ва келишувлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
29-модда. Жамоа шартномалари ва келишувларининг
тушунчаси ва мақсади
Жамоа шартномаси - корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа келишуви - муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш мақсадида тузилади.
|
| |