Барабанли қуриткичлар
Бундай аппаратлар атмосфера босими билан узлуксиз равишда турли сочилувчан
материалларни қуритиш учун ишлатилади. Барабанли қуриткич цилиндрсимон
барабандан ташкил топган бўлиб, горизонтга нисбатан кичик оғиш бурчагида (1 : 15
- 1 : 50) жойлаштирилган бўлади (99-расм).
Барабан бандажлар ва роликлар ѐрдамида ушлаб турилиб, электромотор ва
редуктор ѐрдамида айлантирилади. Барабаннинг айланишлар сони одатда 5 ... 8 мин
-1
дан ортмайди. Нам материал таъминлагич орқали винтли қабул қилувчи насадкага
берилади, бу ерда материал аралаштириш таъсирида бир оз қурийди. Сўнгра материал
барабаннинг ички қисмига ўтади.
99-расм. Барабанли қуриткич:
1 – барабан;
2 – бандаж;
3 – таянч роликлар;
4 – узаткич;
5 – таянч роликлар;
6 –
бункер;
7 – насадка;
8 – вентилятор;
9 – циклон;
10 – туширадиган камера;
11 -
тушириш қурилмаси.
Барабаннинг бутун узунлиги бўйича насадкалар жойлаштирилади. Насадкалар
барабаннинг кесими бўйича материални бир меъѐрда тарқатиш ва аралаштиришни
таъминлайди. Бундай шароитда материал билан қуритувчи агентнинг ўзаро
таъсири
самарали бўлади.
Барабан ичида материалнинг ўта қиз иб кетиш даражасини камайтириш
учун материал ва қуритувчи агент (тутунли газлар) бир бирига нисбатан тўғри