• Йўриқнома қуйидаги ахборот тизимларига тегишли
  • Фавқулодда вазиятларга қуйидагилар киради
  • Савдоларнинг қайта тиклаш (узайтириш) вақти
  • Йўриқномадан қисқача кўчирма маълумот. Йўриқнома қуйидаги ахборот тизимларига тегишли




    Download 14.74 Kb.
    Sana28.05.2022
    Hajmi14.74 Kb.
    #22226
    Bog'liq
    ИНСТРУКЦИЯ по сбоям уз
    ASHIQ SABAQ.7-klassst, 1. Biznes – bu, 1667836547 (2), Musiqa va raqsga tushish metodikasi, dinshunoslik seminar 1, Python dasturlash tili, U 3, HCI 1-task, MTA M1, Salom ,, , Generatorlar.Sinxron-generatorlar.Akkumlyatorlar., Salom ,, , Salom ..,, , salom, b

    Биржанинг электрон савдо тизимларининг фавқулодда вазиятлар ҳолатида узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича
    Йўриқномадан қисқача кўчирма маълумот.


    Йўриқнома қуйидаги ахборот тизимларига тегишли:
    avtoraqam.uzex.uz; mobilraqam.uzex.uz, shop.uzex.uz; еshop.uzex.uz; milliydokon.uzex.uz; еmilliydokon.uzex.uz; dxarid.uzex.uz; еxarid.uzex.uz; yarmarka.uzex.uz.
    Йўриқнома ахборот характерига эга.


    Фавқулодда вазиятларга қуйидагилар киради:
    электрон савдо тизимидаги, жумладан, тизимини қўллаб- қувватловчи маълумотлар базалари ёки техник аппарат воситаларидаги носозликлар, техник узилишлар;
    электрон савдо мижозларининг гаров маблағларини банд қилиш ёки банддан ечиш, пул маблағларини ўтказиш жараёнидаги техник узилишлар;
    мижозларнинг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида иштироки вақтида Uzcard ёки бошқа тегишли тўлов тизимларининг транзакциялар ва Биржа билан ўзаро алоқаларидаги узилишлар;
    савдолар вақтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки алоқа тизимларининг узилишлари ва натижада Биржа филиаллари орқали брокерларнинг савдоларда қатнашиш имконини бўлмаслиги;
    биржага хизмат кўрсатувчи банк тизимининг, жумладан, Марказий банк тизимидаги узилишлар билан боғлиқ бўлган узилишлари ва носозликлари;
    биржа серверида UPS ёки генератор ишламай қолиши сабабли электр энергияси таъминотининг узилиши;
    биржа филиалларида UPS ёки генератор ишламай қолиши сабабли филиалларда электр энергияси таъминотининг узилиши;
    электрон савдо иштирокчиларига савдоларда иштирок этиш учун талабнома бериш имконини бермайдиган бошқа ҳолатлар.


    Савдоларнинг қайта тиклаш (узайтириш) вақти:
    shop.uzex.uz, еshop.uzex.uz ва КЯС ахборот тизимларида – савдо қайта тикланганлиги тўғриси вебсайтда хабар берилгандан сўнг 4 соатдан кам бўлмаган муддатда;
    avtoraqam.uzex.uz, mobilraqam.uzex.uz, dxarid.uzex.uz ва exarid.uzex.uz ахборот тизимларида - савдо қайта тикланганлиги тўғриси вебсайтда хабар берилгандан сўнг 12 соатдан кам бўлмаган ва Биржанинг иш кунига тўғри келадиган муддатда.
    Қабул қилинган чоралар тўғрисида қўшимча маълумотлар, юзага келган фавқулодда вазиятлар асосида эълон қилинади.
    Download 14.74 Kb.




    Download 14.74 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Йўриқномадан қисқача кўчирма маълумот. Йўриқнома қуйидаги ахборот тизимларига тегишли

    Download 14.74 Kb.