• Оралиқ ускуналар эса одатда катта узунликларга эга бўлган алоқа чизиқлари таркибида қўлланилади. Оралик ускуна-лар иккита асосий вазифани бажаради
  • - тармоқнинг иккита абоненти ўртасида доимий ёки узоқ муддат ишлатиладиган таркибий алоқа каналини яратиш.
  • Назорат саволлари. 1.Компьютер тармоқларида коммутациялашнинг қандай хилларидан фойдаланилади
  • 3.Каналларни коммутациялашнинг моҳияти ва хусуси-ятларини айтиб беринг.
  • 6.Компьютер тармоқларида алоқа чизиқларининг қан-дай хилларидан фойдаланилади.
  • 11 – маъруза Маълумотларни коммутациялашнинг хиллари ва узатиш воситалари




    Download 1.49 Mb.
    bet4/4
    Sana14.03.2024
    Hajmi1.49 Mb.
    #172434
    1   2   3   4
    Bog'liq
    Маъруза 3 КТ фани 2024
    xudo xoxlasa tushadi99%, 3-labarotoriya ishi Saralash usul va algoritmlarini tadqiq qilis, cmd buyruqlari, Incremental model nima, 1matematik, word sAM 1 savol, Документ Microsoft Word (4), Ma\'ruzalar (2), ЛАБОРАТОРНАЯ РАБОТА N1, Dasturlash 2, Ariza, Qalandarova Gulshoda, 1648631455, 1650692784, 1651669892 (2)

    Алоқа чизиқларининг хиллари.

    Маълумотларни узатиш ускуналари (DCE - Data Circuit terminating Equipment ) фойдала-нувчиларнинг компьютерларини ёки локал тармоқларини бевосита алоқа чизиқлари билан боғлайдиган оралиқ ускуналардан иборат бўлади. Модемлар, ISDN тармоқларининг терминал адаптерлари, оптик модемлар, рақамли каналларга уланиш қурилмалари каби қурилмаларни, DCEга мисол қилиб келтириш мумкин. Одатда DCE физик сатҳ даражасида ишлайди, у керакли шаклга ва қувватга эга бўлган сигнални физик муҳитга узатиш ва қабул қилиш вазифаларини бажаришга маъсул ҳисобланади.

    Алоқа чизиғи орқали узатиладиган маълумотларни ҳосил қилувчи, маълумот-ларни узатиш ускуналарига бевосита боғланувчи, яъни алоқа чизигғидан фойдаланувчининг ускуналари эса – маълумотлар ҳосил қилинадиган энг чекка қурилма (DTE - Data Terminal Equipment) деб аталади. DTEга мисол қилиб – компьютерларни, локал тармоқ маршрутизаторларини ва қўл телефон-ларини келтириш мумкин. Бу қурилма алоқа чизиғи таркибига киритилмайди.

    Оралиқ ускуналар эса одатда катта узунликларга эга бўлган алоқа чизиқлари таркибида қўлланилади. Оралик ускуна-лар иккита асосий вазифани бажаради:

    - сигнални сифатини яхшилаш;

    - тармоқнинг иккита абоненти ўртасида доимий ёки узоқ муддат ишлатиладиган таркибий алоқа каналини яратиш.

    Глобал тармоқларда эса сигналларни юз ва минг километрлаб узоқ-узоқ масо-фаларга сифатли узатиб бериш керак бўлади. Шунинг учун узоқ масофаларга чўзилган алоқа чизиқларини маълум бир масофадан кейин ўрнатилган сигналлар-ни кучайтириш қурилмаларисиз қуриб бўлмайди. Глобал тармоқларда мульти-плексор, демультиплексор ва коммутатор каби оралиқ ускуналардан ҳам фойдала-нишга тўғри келади.

    Назорат саволлари.

    1.Компьютер тармоқларида коммутациялашнинг қандай хилларидан фойдаланилади?

    2.Каналларни коммутациялаш ва пакетларни ком-мутациялаш каби коммутациялашнинг хиллари қандай синфларга бўлинади?

    3.Каналларни коммутациялашнинг моҳияти ва хусуси-ятларини айтиб беринг.

    4.Пакетларни коммутациялашнинг моҳияти ва хусуси-ятларини айтиб беринг.

    5.Алоқа канали таркибига кирган воситаларни айтиб беринг.

    6.Компьютер тармоқларида алоқа чизиқларининг қан-дай хилларидан фойдаланилади.

    7.Алоқа чизиқларида фойдаланиладиган ускуналар-нинг қандай хилларини биласиз ва улар қандай вазифа-ларни бажаради?


    Download 1.49 Mb.
    1   2   3   4




    Download 1.49 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    11 – маъруза Маълумотларни коммутациялашнинг хиллари ва узатиш воситалари

    Download 1.49 Mb.