Avtomatlashtirilgan axborot tizimlari




Download 103,5 Kb.
bet1/3
Sana12.12.2023
Hajmi103,5 Kb.
#116705
  1   2   3
Bog'liq
Avtomatlashtirilgan axborot tizimlari


https://uz.wikipedia.org/wiki/Elektron_hukumat

Мамлакатимизда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш, аҳоли турмуши сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган электрон ҳукуматни, шу жумладан давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида изчил чоралар кўрилмоқда.
Шу билан бирга, рақамлаштиришни таъминлашга ва рақамли иқтисодиётга ўтишга тўсқинлик қилаётган қатор ҳал қилинмаган муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинмоқда.
Хусусан, давлат ахборот тизимларини ривожлантиришнинг ягона принциплари ишлаб чиқилмаган, ушбу соҳадаги тадбирлар эса ўзаро ва бошқа ахборот тизимлари билан узвий боғланмаган ҳолда амалга оширилмоқда.
«Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаси лозим даражада ривожланмаяпти, бу давлат хизматларини кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллашга ўз таъсирини кўрсатмоқда.
«Электрон ҳукумат» тизимини жорий этишда таъсирчан мувофиқлаштирув ва ягона технологик ёндашувнинг мавжуд эмаслиги ресурсларнинг нооқилона фойдаланилишига олиб келмоқда ҳамда тадбирларнинг самарадорлигини пасайтирмоқда.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилишини таъминлаш, аҳоли, бизнес ва давлат ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароит яратиш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
«Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш рақамли иқтисодиётнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади;
Агентлик электрон ҳукумат соҳасидаги ҳамда давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этишда ваколатли орган ҳисобланади, ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъулдир;
Агентликнинг электрон ҳукумат соҳасида, шунингдек, давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этиш бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари ижросини таъминлаш республиканинг барча вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади;
давлат бошқарувида ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар, шунингдек, бундай лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентликда экспертизадан ўтказилиши шарт;
Агентлик рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича вазифаларни амалга ошириш доирасида халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлар билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳуқуқига эга.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда:
ҳозирги кунда «Электрон ҳукумат» тизими доирасида амалга оширилаётган идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш лойиҳаларининг ҳамда ахборот-коммуникация соҳасидаги бошқа лойиҳаларнинг (кейинги ўринларда лойиҳалар) амалга оширилиши ва молиялаштирилишини тўхтатиб қўйсин;
бир ой муддатда лойиҳаларни тўлиқ хатловдан ўтказсин ва якуний натижалари бўйича Агентликка ахборот киритсин.
4. Агентлик:
а) 2019 йил 1 апрелга қадар амалга оширилаётган лойиҳаларнинг танқидий кўриб чиқилишини ҳамда мақсадга мувофиқ, долзарб, республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсад ва вазифаларига мос келадиган лойиҳаларнинг давом эттирилишини таъминласин;
б) 2019 йил 1 майга қадар қуйидагиларни назарда тутадиган «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш концепцияси лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминласин:
электрон ҳукуматнинг давлат, аҳоли ва бизнеснинг самарали ўзаро ҳамкорлигини, шунингдек, жаҳоннинг рақамли маконига интеграциялашувини таъминлаш бўйича ягона миллий тизим сифатидаги мақсадли аҳамиятини белгилаш;
«Электрон ҳукумат» тизимининг таркиби ва тузилмасини, уни яратиш шартлари ва архитектурасининг концептуал асосларини, жумладан ташкилий, функционал, техник тузилмасини, шунингдек, асосий рақамли активлар рўйхатини аниқ белгилаш;
электрон ҳукуматни яратишнинг асосий принциплари ва функционал вазифаларини, электрон ҳукумат имкониятларидан фойдаланган ҳолда рақамли трансформацияга эришишнинг аниқ кўрсаткич ва индикаторларини белгилаш;
электрон ҳукуматни яратишнинг ҳуқуқий ва ташкилий-техник чораларини, жумладан рақамли трансформация жараёнларини тадқиқ этиш методологиясига, уларнинг ўзаро мувофиқлигига, ахборот соҳасида биргаликдаги ҳамкорлик, маълумотлар алмашиш протоколлари ва форматининг ўзаро мослигига доир талабларни белгилаш;
шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича талабларни ҳисобга олган ҳолда ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш ва узатишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
«Электрон ҳукумат» тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш механизмлари ва босқичларини назарда тутиш;
«Электрон ҳукумат» тизимини жорий этишда унинг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишни таъминлайдиган, жумладан лойиҳалар бўйича ягона миллий дистрибьюторни ташкил этиш орқали яхлит жараённи (ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, келишиш, лойиҳалар бўйича товарлар, ишлар, хизматлар харид қилиш, шунингдек, уларни фойдаланишга топширишнинг ягона тизимини) барпо этиш;
Агентлик негизида бошланғич лойиҳа сифатида электрон рақамли имзо инфратузилмасининг намунавий элементини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4022-сон қарорига мувофиқ Агентлик томонидан «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда барча давлат хизматлари фақатгина операторнинг маълумотларни қайта ишлаш марказлари орқали кўрсатилишини таъминлашни назарда тутадиган 2019 — 2021 йилларда «Universal Mobile Systems» МЧЖни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилмоқда.
Агентлик манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 майига қадар маълумотларга ишлов бериш марказларига бўлган эҳтиёж ва уларнинг жойлашуви тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.

O’zbekiston Respublikasi prezidenti “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to’g’risida”gi farmonni imzoladi.


Hujjat bilan O’zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (keyingi o’rinlarda Vazirlik deb yuritiladi) hamda O’zbekiston Matbuot va axborot agentligining: 
Respublika axborot-kutubxona markazi, Qoraqalpog’iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar axborot-kutubxona markazlarini O’zbekiston Matbuot va axborot agentligining Alisher Navoiy nomidagi O’zbekiston Milliy kutubxonasi tasarrufiga o’tkazish; 
“Ommaviy kommunikatsiyalar sohasidagi monitoring markazi” davlat muassasasini O’zbekiston Matbuot va axborot agentligi tuzilmasiga berish; 
“Matbuot tarqatuvchi” AKni belgilangan tartibda “O’zbekiston pochtasi” AJga qo’shish masalasini “Matbuot tarqatuvchi” AK va “O’zbekiston pochtasi” AJ aksiyadorlarining umumiy yig’ilishlarida qo’yish to’g’risidagi takliflari ma`qullandi. 
Vazirlik ikki hafta muddatda o’tkazilayotgan tashkilotlarning shtat birliklari va binolari, shuningdek, ularga tegishli bo’lgan tovar-moddiy boyliklar, shu jumladan pul mablag’larining O’zbekiston Matbuot va axborot agentligiga berilishini ta`minlaydi. 
Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo’yicha davlat inspeksiyasi Vazirlik huzuridagi Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo’yicha inspeksiya etib qayta tashkil etildi. 
Inspektsiya axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasida qonunchilik, fonogrammalar, audiovizual asarlar, elektron hisoblash mashinalari uchun dasturlarni tarqatishda mualliflik huquqlariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshiruvchi maxsus vakolatli davlat organi hisoblanishi belgilandi. 
2018 yil 1 apreldan Inspektsiyaga qonunchilik va boshqa normativ hujjatlar, davlat standartlari talablari hamda aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida taqdim etilayotgan xizmatlar sifatining buzilish holatlari to’g’risidagi ma`lumotlarni aniqlash, olish huquqi berildi. 

Download 103,5 Kb.
  1   2   3




Download 103,5 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Avtomatlashtirilgan axborot tizimlari

Download 103,5 Kb.