II. ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ




Download 3,45 Mb.
bet214/303
Sana14.12.2023
Hajmi3,45 Mb.
#118994
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   303
Bog'liq
Аудит УМК 2023-2024 (3)

II. ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ

“Аудит” фанининг асосий мақсади – талабаларда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш, молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси ҳамда ҳисоботини расмийлаштириш, аудитнинг профессионал хизматларини кўрсатиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.


Фаннинг вазифаси – талабаларга Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари; аудиторлик касбига малакавий ва ахлоқий талаблар; аудитда муҳимлик тушунчаси ва аудиторлик риски; аудиторлик текширишни режалаштириш; аудиторлик текшириш вақтида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини ўрганиш ҳамда баҳолаш; аудиторлик далиллар; эксперт ишларидан ва бошқа аудиторлик ташкилоти маълумотларидан фойдаланиш; аудиторлик танлаш; аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси; узоқ муддатли активлар аудити; жорий активлар аудити; мажбуриятлар аудити; хусусий капитал ҳамда даромадлар ва харажатлар аудити ҳақида қуйидаги назарий-амалий билимларни ўргатишдан иборат:
Талабааудитнинг халқаро стандартлари асосида:
- аудиторнинг касбий фаолияти;
- аудит фанининг объекти, предмети ва усуллари;
- аудиторлик фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари;
- аудиторлик касбига малакавий ва ахлоқий талаблар;
- аудитда муҳимлик тушунчаси ва аудиторлик риски;
- аудиторлик текширувларини режалаштириш;
- аудиторлик далиллар;
- аудиторлик текширувларини якуний босқичи;
-аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тузиш;
- узоқ муддатли активлар аудити;
- жорий активлар аудити;
- мажбуриятлар аудити;
- хусусий капитал аудити;
- даромадалар ва харажатлар аудитининг хусусиятлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
Талабааудитнинг халқаро стандартлари асосида:
- аудиторлик текширувини ўтказиш усулларини;
- аудиторлик танлаш усулларини;
- аудиторлик ташкилотининг ишчи ҳужжатларини;
- аудиторлик текширувларида таҳлилий амалларни қўллашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
Талабааудитнинг халқаро стандартлари асосида:
- аудитда муҳимлик ва риск даражаларини аниқлаш;
- аудиторлик текширувини режалаштириш;
- аудитда ички назорат тизимини ўрганиш ва баҳолаш;
-бизнес жараёнлар бўйича аудиторлик текширувни ташкил этиш;
-аудиторлик текшируви якуни бўйича ишчи ҳужжатларни шакллантириш;
-аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш ва тузиш кўникмалакаларига эга бўлиши керак.



Download 3,45 Mb.
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   303




Download 3,45 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



II. ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ

Download 3,45 Mb.