|
Case-технологиялар case-texnologiyalar (kompyuterli avtomatlashtirilgan loyihalash dasturiy ta’minoti) ўзига xos «texnologik osnastka»
|
bet | 2/3 | Sana | 30.11.2023 | Hajmi | 32,49 Kb. | | #108414 |
Bog'liq CASE технологияларCASE-технологиялар
CASE-технологиялар (компютерли автоматлаштирилган лойиҳалаш дастурий таъминоти) ўзига хос «технологик оснастка» ҳисобланади ва ахборот технологияларини автоматик лойиҳалашни амалга ошириш имкониятини яратади. Ҳозирги кунда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш технологиясида иккита асосий ёндашув мавжуд: функционал-модулли (структурали) ва объектга йўналтирилган.
Функционал-модулли ёндашув бажарилаётган амалларнинг қатъий тартибини ўрнатиш ва функционал элементларни ажратиш билан алгоритмик декомпозициялашга асосланган.
Объектга йўналтирилган ёндашув объектларни ўзаро алоқаси терминида тизимнинг ҳолатини баён этиш билан объектли декомпозициялашга асосланган.
CASE-технология дейилганда, дастурий таъминотни яратиш ва бошқариш жараёнларини таъминловчи дастурий воситалар комплекси тушунилади. У ўз ичига талабларни шакллантириш ва таҳлил қилиш, лойиҳалаш, ҳужжатлаштириш, сифатини таъминлаш, синовдан ўтказиш, кодни генерациялаш, тузилмавий бошқарув ва лойиҳани бошқаришни олади.
CASE-технологиялар ахборот тизимларини лойиҳалаш услубиятини, ҳамда предмет соҳасини кўргазмали шаклда моделлаштириш имкониятини берувчи анжомий воситалар тўпламини ифодалайди. Шу билан бирга бу моделни бутун лойиҳалаш босқичларида таҳлил қилади, ахборот тизимини бошқаради ва фойдаланувчи талабларига мос равишда иловаларини ишлаб чиқади. CASE-воситаларнинг кўпгина қисми тизим ва дастурий воситаларнинг динамик ҳолатини, тизимнинг моделлари ўртасидаги боғланишларни, диаграмма ёки матн кўринишидаги ташқи талабларни баён этиш учун структурали (асосан) ёки таҳлил ва йўналтирилган лойиҳалаш услубларини қўллайди. Таҳлиллар натижаларига кўра, CASE технология ахборот технлогияларининг изчил турига киради. CASE воситаларни ҳар қандай восита каби, қўллай олиш зарур. Нотўғри тадбиқ қилиш кўплаб ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли, қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
1. CASE-воситалар тезда самара бермаслиги, бир оз вақт ўтгандан сўнг натижа олиниши мумкин;
2. CASE-воситаларни тадбиқ қилишга сарфланган реал ҳаражатлар одатда уларни сотиб олиш ҳаражатларидан анча ортиқ бўлади;
3. CASE-воситалар тадбиқ қилиш жараёни самарали амалга оширилгандан сўнг сезиларли даражадаги натижаларни олиш имкониятини таъминлайди.
CASE-воситаларни танлаш ва баҳолашнинг асосий чекланишлари қуйидагилардан иборат:
1) функционал тавсифлари:
а. бажарилиш муҳити: лойиҳавий муҳити, дастурий таъминот, техник воситалар, технологик муҳит;
б. ҳаёт цикли фазасига йўналтирилган функциялари: моделлаштириш, амалга ошириш, синовдан ўтказиш;
c. умумий функциялари: ҳужжатлаштирилганлик, конфигурацияни бошқариш, лойиҳани бошқариш.
2) ишончлилик;
3) фойдаланишнинг соддалиги;
4) самарадорлик;
5) кузатувчанлик;
6) кўчирувчанлик;
7) умумий чекланишлар (нархи, сарф-ҳаражат, тадбиқ этиш самараси, таъминотчи тавсифлари).
Замонавий CASE-воситалар ахборот тизимларини лойиҳалашнинг кўплаб технологияларини қамраб олган: содда таҳлил ва ҳужжатлаштириш воситаларидан дастурий таъминотнинг бутун ҳаёт циклини қамраб олган автоматлаштириш воситаларигача.
Aхборот тизимларини ишлаб чиқишда энг кўп меҳнат талаб қилувчи босқичи лойиҳалаш ва таҳлил қилиш ҳисобланади. CASE-воситалар техник қарорларни қабул қилиш ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш жараёнда сифатни таъминлайди. Бунда ахборотларни визуал тақдим этиш усуллари катта аҳамиятга эга. Моделлаштиришнинг график воситалари ишлаб чиқувчиларга мавжуд ахборот тизимини кўргазмали шаклда ўрганиш, қўйилган мақсад ва мавжуд чегараланишларга мос равишда уларни қайта қуриш имконини беради. Замонавий CASE-воситалар инжинеринг (дастурий тизимни ишлаб чиқиш) ва автоматлаштирилган реинжинеринг (дастурий тизим бошланғич моделини тиклаш) жараёнларини таъминлайди.
CASE-воситалар тоифасига чегараланган имкониятларга эга шахсий компютерлар учун нисбатан арзон тизимлар билан бир қаторда ҳисоблаш платформалари ва операцион муҳитлар учун қиммат бўлган тизимлар ҳам киради. Замонавий дастурий воситалар бозорида 300 га яқин турли CASE воситалар мавжуд бўлиб, уларнинг энг кучлилари ғарбнинг етакчи компания ва ташкилотлари томонидан қўлланилмоқда. Одатда CASE воситаларга дастурий таъминот ҳаёт циклининг у ёки бу мослиги жараёнларини автоматлаштирувчи ва қуйидаги хусусиятларга эга бўлган ҳар қандай дастурий восита киради:
-ишлаб чиқувчи билан қулай интерфейсни таъминловчи ва унинг ижодий имкониятларини ривожлантирувчи, ахборот тизимини ҳужжатлаштириш ва баён етиш учун кучли график воситалар;
-ахборот тизимларини ишлаб чиқиш жараёнларининг бошқарувчанлигини таъминловчи CASE-воситаларни алоҳида компонентларининг интеграцияси;
-махсус йўл билан лойиҳалаш метамаълумотларининг (репозиторийлар) ташкиллаштирилган сақлашини қўллаш.
Интеграллашган CASE-восита (ёки дастурий таъминотнинг ҳаёт циклини тўлиқ таъминловчи воситалар тўплами) қуйидаги компонентларни ўз ичига олади:
-CASE-воситанинг асоси ҳисобланган
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Case-технологиялар case-texnologiyalar (kompyuterli avtomatlashtirilgan loyihalash dasturiy ta’minoti) ўзига xos «texnologik osnastka»
|