• 2. CISCO КОММУТАТОРЛАРИНИ СОЗЛАШ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАВСИФЛАШ
  • 2.1. Дастур коди тузилмасининг тавсифи
  • Тармоқ коммутаторларининг турлари ва хоссалари




    Download 2.49 Mb.
    bet7/18
    Sana11.11.2023
    Hajmi2.49 Mb.
    #97400
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
    Bog'liq
    Individual loyiha mavzulari, talablari va na\'muna
    Optik aloqa tizimi 3

    Тармоқ коммутаторларининг турлари ва хоссалари


    Коммутаторлар бошқариладиган ва бошқарилмайдиган турларга бўлинади.
    Мураккаброқ коммутаторлар OSI моделининг тармоқ даражасида коммутациялашни бошқаришга имкон беради. Одатда улар мос равишда «Layer 3 Switch» ёки қисқача «L3 Switch» дейилади.
    Коммутаторлар бошқариш Web-интерфейс, командалар сатрий интерфейси (CLI), SNMP, RMON протоколи ва бошқалар орқали амалга оширилиши мумкин.
    Кўплаб бошқариладиган коммутаторлар қўшимча функциялар - VLAN, QoS, агрегациялаш, акслантиришни созлашга имкон беради. Уланиш даражасининг кўплаб коммутаторлари портлар орасидаги трафикни сегментлаштириш, штормларга трафикни назорат қилиш, ҳалқаларни аниқлаш, ўрганиладиган МАС-манзиллар сонини чеклаш, портлардаги кириш/чиқиш тезликларинии чеклаш, уланиш рўйхатлари функциялари ва бошқалар каби кенгайтирилган имкониятларга эга.
    Мураккаб коммутаторларни портлар сонини ошириш мақсадида битта мантиқий қурилма – стекка бирлаштириш мумкин. Масалан, 24 та портли 4 та коммутаторларни бирлаштириш ва 90 ёки 94 та портларли мантиқий коммутаторни олиш мумкин [8].


    2. CISCO КОММУТАТОРЛАРИНИ СОЗЛАШ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАВСИФЛАШ


    Мониторинг қилиш ва Сisco коммутаторларини созлаш дастурий таъминоти учун «MaСS» номи ўйлаб топилди. Бу қисқартма Monitoring and Configure Swithes сифатида ёйилади.




    2.1. Дастур коди тузилмасининг тавсифи



    Ишлаб чиқиладиган дастурий таъминотнинг коди Eclipse ва JavaFX Scene Builder интеграцияланган ишлаб чиқиш муҳити ёрдамида Java тилида ёзилган.
    Коднинг тузилмаси синфлар билан тўлдирилган турли пакетлардан ташкил топган.
    Ҳаммаси бўлиб, 4 та пакетлар яратилган:

        1. desktop.application.controller – пакет контроллерлар синфига эга:

          • BaseController – дастурнинг барча контроллерлар ҳақидаги маълумотларни тўплайдиган ва синфларнинг ўзаро таъсирлашишини қўллайдиган асосий синфи;

          • BaseLayoutController – асосий шаклдаги ҳодисаларга ишлов бергич синфи;

          • SNMPController – бу синф SNMP сўровларни шакллантиради ва коммутатордан маълумотларни олади;

          • SwitchController – коммутаторлар ҳақидаги маълумотларни тўплагич синфи;

          • InterfacesScanerController – коммутаторнинг портлари ҳақидаги маълумотларни ўқийдиган ва шакллантирадиган синф;

          • PortOverviewController – коммутаторнинг параметрларини созлаш шакли ва майдонини уюштирадиган синф; ҳақидаги маълумотларни

          • SwitchOverviewController – коммутаторнинг портлари ҳақидаги маълумотларни уюштирадиган синф;

          • SwitchSaveController – коммутатор маълумотларни ёзадиган синф.

        2. desktop.application.model - пакет қуйидаги моделлар синфларига эга:

          • MAC – MAC-манзиллар синфи билан ишларни амалга оширадиган синф;

          • SNMPInterface – SNMP сўровларни қиладиган синф;

          • SNMPgo – SNMP сўровларни бажарадиган синф;

          • SwitchInterface – портлар ҳақидаги маълумотларни тўплайди;

          • SwitchItem – экранга чиқариш учуг маълумотларни шакллантиради.

        3. desktop.application.view - пакет .fxml файллар кўринишдаги график берилиш синфларига эга:

          • BaseLayout. – интерфейс учун базавий шакл;

          • SwitchOverwiev – интерфейснинг асосий шакли;

          • PortOverview – портларни созлаш шакли;

          • Auth – муаллифлаштириш шакли.

        4. desktop.application.css - пакет улублар каскадли жадваллари синфларига эга:

          • PortOverview.css - PortOverview шакл учун улублар каскадли жадвали.




    Download 2.49 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




    Download 2.49 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Тармоқ коммутаторларининг турлари ва хоссалари

    Download 2.49 Mb.