• Б.А.Қутлимуратов мустақил тадқиқотчи, Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи. ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ САВДОСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МИЛЛИЙ
  • БОЖХОНА ХИЗМАТИНИНГ ЎРНИ
  • Training highly educated economists based on economic research: problems and innovative solutions




    Download 1,83 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet3/8
    Sana04.01.2024
    Hajmi1,83 Mb.
    #130182
    TuriСборник
    1   2   3   4   5   6   7   8
    Bog'liq
    Buxoro Xalqaro Anjuman Toplami. 06.06.2023 y

    Training highly educated economists based on economic research: problems and innovative solutions 
    244 
    4. Norbayeva N., Hashimova K., The role of the digital economy in the development of 
    communication technologies Academicia: An international multidisciplinary research journal 10(3), 25-31 
    5.“Pravda Vostoka” gazetasi Raqamli iqtisodiyot: “Taraqqiyot sari qisqa yo‘l- Raqamlashtirish” 17 
    sentyabr, 2020-2019. 
    Б.А.Қутлимуратов 
     мустақил тадқиқотчи,
    Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи. 
     
    ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ САВДОСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МИЛЛИЙ 
    БОЖХОНА ХИЗМАТИНИНГ ЎРНИ
    Жамият тараққиётининг хосил бўлишида, айниқса бозор иқтисодиёти шароитида ташқи 
    савдо ва божхона фаолиятини самарали ташкил этишда давлат муҳим ўрин тутган. “Жахон 
    тажрибаси иқтисодиётни давлат йўли билан тартибга солиб туриш зарурлигидан далолат бермоқда. 
    Ўзини ўзи тартибга солиб турадиган бозор бўлмайди. Давлат ўзининг алоҳида мавқеига кўра ҳамма 
    даврларда иқтисодий жараёнларга таъсир ўтказиб келган”
    1

    Ташқи савдони ривожлантириш ва божхона фаолиятини юритиш талаблари биринчи 
    навбатдаги вазифалар қаторида иқтисодий фаолиятга қулай шарт-шароит яратиш, тадбиркорлик ва 
    меҳнат қилиш эркинлигини таъминлаш ва истемолчилар ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олишни 
    назарда тутади. Бу вазифаларнинг ижобий хал этилиши давлат фаолиятига бевосита боғлиқдир. 
    Зеро, “давлат истеъмолчиларининг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб иқтисодий фаолият, 
    тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва 
    ҳуқуқий жиҳатдан бир хилда муҳофаза этилишини кафолатлайди. 
    Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини барқарор ривожланашини таъминлаш, ташқи 
    савдони давлат томонидан тартибга солиш, ички ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва улар 
    учун қулай тадбиркорлик муҳитини яратишда божхона хизмати муҳим аҳамият касб этади. Ташқи 
    иқтисодий фаолиятда божхона сиёсатини тўғри амалга ошириш ташқи иқтисодий фаолият 
    субъектларини қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқарувчи 
    корхоналарни рағбатлантириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, экспорт товарларини жахон 
    бозорларидаги рақобатбардошлик даражасини ошириш мамлакатимиз иқтисодиётининг жахон 
    хўжалигига самарали интеграциялашувини таъминлаш билан бирга, давлат бюджети даромадлар 
    қисмини бойитишга ҳамда иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашга имконият яратади.
    Бу борада Давлат Раҳбари Ш.Мирзиёевнинг “божхона постлари давлатимиз юзи, биринчи 
    таассурот шу ердан бошланади, улар обод, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай бўлиши керак” 
    2
    деб 
    этироф этганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шу ўринда Ўзбекистонда божхона иши, айнан ташқи 
    савдони ривожлантириш билан боғлиқ, хом-ашё, товар, валюта, хизмат ва капитал олиб келиш, олиб 
    чиқиш устидан давлат назоратини ўрнатиш, ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш, миллий 
    ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш, давлат бюджети даромадини ошириш каби муҳим 
    вазифаларни бажаришга қаратилган.
    Божхона органларининг вазифалар кўлами таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда 
    Ўзбекистон Республикаси божхона органлари фаолияти тартибга солиш (ташқи иқтисодий 
    фаолиятни тартибга солиш), фискал (давлат бюджетига божхона тўловларини ундириш), ҳуқуқни 

    Download 1,83 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8




    Download 1,83 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Training highly educated economists based on economic research: problems and innovative solutions

    Download 1,83 Mb.
    Pdf ko'rish