|
-боб. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги
|
bet | 73/76 | Sana | 19.02.2024 | Hajmi | 0,63 Mb. | | #158660 |
Bog'liq O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi a-www.fayllar.org5-боб. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги
25-модда. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органларининг коррупциянинг ҳолатини ва тенденцияларини тизимли таҳлил қилишга асосланган самарали ишини ташкил этиш, уларнинг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг замонавий шакллари ва усулларидан фойдаланиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг техник таъминоти даражасини ошириш, уларнинг ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
судларнинг мустақиллиги ва эркинлигини, улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ўртасида мувофиқлаштиришни ва ҳамкорликни таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактларига доир мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
коррупцияга қарши курашнинг самарали жиноят-ҳуқуқий ва жиноят-процессуал механизмларини яратиш.
26-модда. Давлат органлари ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар қилиш мажбурияти
Давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг давлат органларининг ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
|
| |