• ОКОЗ: 1.
  • 33-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
  • 34-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
  • Iqtisodiy xavfsizlik




    Download 0,63 Mb.
    bet75/76
    Sana19.02.2024
    Hajmi0,63 Mb.
    #158660
    1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
    Bog'liq
    O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi a-www.fayllar.org

    31-модда. Ахборот олиш
    Ҳар ким давлат органларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши тўғрисида, шу шахснинг ўзига ёки шахслар гуруҳига тааллуқли бўлган ҳужжатларнинг қабул қилиниш жараёнлари ҳақида ахборот олиш ҳуқуқига эга.
    Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар коррупция билан боғлиқ бўлган, жамият учун аҳамиятга молик воқеалар, фактлар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги хабарларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига тақдим этади.
    Ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ чекланиши мумкин.
    [ОКОЗ:
    1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.01.00 Умумий масалалар]
    32-модда. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик
    Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
    Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари чет давлатларнинг ваколатли органларига зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юбориш ва уларнинг сўровларига жавоб бериш ҳуқуқига эга.
    Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида олинган мол-мулкни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ қайтариш чораларини кўради.
    33-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
    ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
    давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
    34-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
    Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
    LexUZ шарҳи
    Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 4 январдаги 2 (6696)-сонида эълон қилинган.

    Download 0,63 Mb.
    1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




    Download 0,63 Mb.