“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil




Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/13
Sana16.05.2024
Hajmi0,62 Mb.
#237447
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
zamonaviy bank tizimi

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil 

6/2020 
(№
 
00050)

 
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 
Юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, моддий маҳсулотнинг ҳаракатланишига 
боғлиқ равишда банк хизматлари икки турга бўлинади: моддий маҳсулотнинг ҳаракати 
билан боғлиқ бўлган хизматлар ва соф хизматлар. Банклар ўзларининг пул маблағлари 
операциялари ёрдамида асосан моддий товарларнинг ҳаракатига хизматлар 
кўрсатади, буларнинг асосий қисми биринчи турга мансуб бўлади. Товар ҳаракатига 
ёрдам берувчи банкнинг бу хизматлари (масалан, корхоналарга транспорт хизматлари, 
алоқа, савдо) янги қўшимча нархни келтириб чиқаради. Банк томонидан соф 
хизматлар бевосита моддий ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар
шунингдек шахсий эҳтиёжларни қондириш учун маълум тоифадаги фуқароларга 
тақдим қилинади. 
Таъкидлаб ўтганимиздек, банк маҳсулоти 

бу ҳар хил хизматлардир. Ишлаб 
чиқариш корхоналарининг хизматидан фарқли ўлароқ, банк хизмати моддий 
кўринишга эга эмас. Шунинг учун, меҳнат маҳсули предмет шаклини оладиган моддий 
ишлаб чиқарувчи тармоқлардан фарқли равишда банк хизматларини омборларда 
сақлаш, захира шаклида ишлаб чиқариш мумкин эмас. 
Банк хизматларининг муҳим ҳусусиятларидан бири уларнинг ишлаб чиқариш 
характери ҳисобланади. Ҳатто оддий кўринишга эга бўлган банк омонатларига 
фуқароларнинг ва корхоналарнинг маблағларини жалб қилиш амалиёти юқори ишлаб 
чиқариш маъносига эга. Бунда банк нафақат пулларни йиғади, балки “ишламаётган” 
маблағларни ишчи ҳолатга келтиради. Шу тариқа банк операциялари мижозларнинг 
хўжалик фаолиятига хизмат кўрсатиш орқали ишлаб чиқаришни ривожланишига ва 
жадаллашувига сабаб бўлади. 
Банк хизматларининг яна бир ҳусусияти шундан иборатки, бунда юқори 
миқдордаги маблағлар бир ҳисобрақамдан иккинчи ҳисобрақамга, бир ҳудуддан 
иккинчи ҳудудга кўчади, яъни бунда капиталнинг пул кўринишдаги ҳаракати вужудга 
келади. Масалан, кредитлаш билан боғлиқ бўлган банк операциясини олайлик. 
Маълумки, тақдим қилинган кредит белгиланган муддат ичида банкка устама фоиз 
тўловлари билан биргаликда қайтиб келиши лозим. Бу шуни англатадики, қарздор 
кредитни шундай ишлатмоғи лозимки, бунда қарздор ҳеч бўлмаганда банк 
фоизларини тўлаш учун фойда кўриши лозим. Мижоз кредит шартномасига асосан 
кредит маблағларини “еб кетиш” (истеъмол мақсадлари) учун эмас, балки капитал 
шаклида ишлатишга мажбур бўлади. 
Айтиб ўтиш жоизки, банклар томонидан амалга ошириладиган операциялар 
бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан ҳам оширилиши мумкин, яъни улар банк 
монополияси ҳисобланмайди. Масалан махсус корхона ва агентликлар бухгалтерлик 
ёрдами
кўрсатиш, сейфларни ижарага бериш ва бошқа турдаги хизматларни 
кўрсатишлари мумкин. Бинобарин белгилаб ўтиш мумкинки, банклар нобанк 
операцияларини ҳам бажаришлари мумкин бўлади. Бундай фикр билдирилишига 
сабаб —
бозор иқтисодиёти шароитида мураккаб рақобат вужудга келиши оқибатида 
юқори даромадли операцияларни кенгайтириш имконияти чекланади ва банклар ўз 
навбатида даромад олишнинг янги манбаларини қидиришга мажбур бўладилар. 
Демак биз банк хизматларининг ҳусусиятларини қуйидаги тартибда 
ажратишимиз мумкин бўлади: 
-
захира сифатида ишлаб чиқариш; 
-
ишлаб чиқариш характерига эга бўлиш; 



Download 0,62 Mb.
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish