“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil




Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana16.05.2024
Hajmi0,62 Mb.
#237447
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
zamonaviy bank tizimi

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil 

6/2020 
(№
 
00050)

 
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 
-
капитал, банк хизматларининг объекти бўлиб хизмат қилади; 
-
актив ва пассив операцияларни қамраб олади; 
-
банкнинг монополияси ҳисобланмайди; 
-
нобанк операцияларига ҳам тегишли бўлиш. 
Банк хизматлари стандарт тўпламининг эволюцияси шундан иборатки, кўпгина 
омилларнинг (бунда нафақат рақобат, балки янги технологияларни ўзлаштириш, янги 
банк маҳсулотини яратиш ва ҳаказо) таъсири остида хизматлар бозорида уларнинг 
кўлами кўпайиши билан бир қаторда уларнинг таркиби ҳам кенгайиб бормоқда. 
Бундай ҳолатни мамлакатимиз тижорат банклари амалиётида ҳам кузатиш мумкин. 
Бундан бир неча йиллар муқаддам мамлакатимиз тижорат банклари сертификатлар, 
векселлар, кредит карточкалари билан ишламаганлар; банк хизматчиларининг 
лексиконида факторинг, лизинг, контокоррент, опцион, банкомат ва бошқа 
тушунчалар ишлатилмаган. Бундай ҳолатнинг вужудга келишининг асосий сабаби
банклар марказлаштирилган тизимда фаолият юритганлар ва бундай тизимда маълум 
бир банк хизматларига эҳтиёж бўлмаган. Бозор иқтисодиёти банклар олдига янги 
талабларни қўйди: банклар мижозларининг манфаатларига тўғри келувчи янги 
операцияларни 
ўзлаштиришга 
мажбур 
бўлдилар. 
Афсуски, 
банклар 
бу 
операцияларнинг ҳаммасини бирданига ўзлаштириб ололмайдилар, чунки маълум 
даражада вақт ўтган бўлсада, банклар ҳали етарли даражада тажриба ортишга 
улгурганлари йўқ. Баъзи операциялар инфляция даражаси юқори бўлиши, замонавий 
алоқа воситалари етарли даражада бўлмаслиги натижасида ўз ривожини топмаган. 
Бундан ташқари, тижорат банкларининг кўпчилиги янги банк хизматлари тўғрисида 
етарли даражада тасаввурга эга эмаслар, бу борада банклар ўз ходимларини янги 
хизматларнинг моҳияти ва уларни мижозларга тақдим қилиш амалиёти борасида 
ўқитишлари лозим. 
Т.Н. Нестерова
[6] 
ташқи иқтисодий фаолият соҳасида банк хизматларини 
кўрсатиш бўйича ўзининг ўқув қўлланмасида батафсил тўхталиб ўтган. Мазкур ўқув 
қўлланмада олим ҳалқаро тартиб асосида банкларнинг ташқи иқтисодий фаолиятлари 
йўналишларини кўриб чиққан. Т.Н. Нестерованинг фикрича, ташқи иқтисодий фаолият 
ва пул 

валюта бозорида операцияларни ўтказиш билан боғлиқ банк хизмати маълум 
даражада хатар билан боғлиқ бўлган ўзига хос ва мураккаб амалиётидир. У чет эл 
валютасида операцияларни амалга оширишни фақат ҳалқаро ҳисоб
-
китоб қоидасини 
билувчи, пул ва валюта бозорида битимларни туза оладиган, валюта бозорининг
коньюктурасини таҳлил қила оладиган, шунингдек ўз мамлакатида валюта 
операцияларини тартибга солувчи ҳуқуқий базани яхши билувчи юқори савияли 
мутахассис амалга ошириши мумкин, деб ҳисоблайди. Ундан ташқари Т.Н. Нестерова 
ўзининг ўқув қўлланмасида валюта операцияларини ташкил қилиш, валюта 
маблағларини жалб қилиш, товар ва хизматлар учун ҳалқаро ҳисоб
-
китоблар бўйича 
операциялар, банк ўтказмаси, инкасс, аккредетив, ташқи иқтисодий фаолиятни 
миллий ва хорижий валютада кредитлаш, форфетлаш, валютани сотиш бўйича 
операциялар, валюта хатарларини суғурталаш каби йўналишлар бўйича ўз тадқиқот 
ишларини олиб борган. 
А.Н.
Иванов
[4] 
банк “хизмати” ва банк “операцияси” каби иқтисодий 
категорияларни тўғри фарқлаш лозимлигини, шунингдек улар ўртасидаги сезиларли 
фарқлар мавжудлигини белгилаб ўтган. Мазкур олим банк хизматлари соҳасидаги ўз 



Download 0,62 Mb.
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish