• Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
  • “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil




    Download 0,62 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet2/13
    Sana16.05.2024
    Hajmi0,62 Mb.
    #237447
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
    Bog'liq
    zamonaviy bank tizimi

    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil 

    6/2020 
    (№
     
    00050)

     
    http://iqtisodiyot.tsue.uz
     
    чакана банк хизматлари турларини кўпайтириш чоралари белгиланган.
    Шу мақсаддан келиб чиқиб, жорий йилда банк тизими фаолиятини кенг 
    трансформациялаш, 
    шунингдек, 
    банк 
    бизнесини 
    юритишнинг 
    замонавий 
    моделларини жорий қилиш борасидаги белгиланган вазифалар ижроси Марказий 
    банк ва тижорат банклари ўзаро ҳамкорлигининг амалий ва самарали шаклларини 
    қўллашни тақозо этмоқда. Бундай ёндашув, пандемия шароитида аҳолида банк 
    тизимига бўлган
    ишончни шакллантиришга ва уни оширишга хизмат қилмоқда.
    Банк хизматларининг спектри ҳар йили кенгайиб бормоқда, бозорда доимий 
    равишда маҳсулот ва хизматларнинг янги турлари пайдо бўлмоқда. Ушбу омил кредит 
    ташкилотлари ўртасидаги ҳар бир мижоз учун рақобатни кучайтиришга хизмат қилади. 
    Шунинг учун, ҳар бир банк мижоз билан бўлган муносабатларини шериклик 
    тамойилларига асосланган
    ҳолда тузмоқда.
    Шундай қилиб, кредит муассасалари ўз 
    мижозларининг маблағларини нафақат доимий равишда ҳимоя қилибгина қолмай 
    балки янги банк маҳсулоти
    ва хизматларини таклиф қилиш орқали аҳолининг
    тадбиркорлик фаолияти ривожига ҳисса
    қўшишлари ҳақида фикр юритишлари шарт.
    Кўпгина иқтисодий ва ижтимоий омиллар таъсири остида банк маҳсулотлари ва 
    хизматларининг эволюцияси амалга оширилмоқда.
    Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
     
    Банк хизматлари бозорида мижозларнинг эҳтиёжлари ва уларни қондириш, 
    шунингдек банк хизматлари каби масалаларни тадқиқ қилиш, россиялик олимлар 
    Е.Ф.Жуков

    О.И.Лаврушин,
    Т.Н.Нестерова, А.Н.Иванов

    ва франциялик иқтисодчи олим 
    С. Де Куссерларнинг илмий изланишларида ўз аксини топган

    Питер С. Роуз
    [7] 
    жамоатчиликка банклар
    томонидан тақдим қилинадиган хизматлар, хусусан банклар 
    тўғрисида шундай дейди: “Банк –
    бу молиявий хизматларни тақдим қиладиган, 
    жамиятнинг пул маблағларини профессионал бошқариб турадиган, шунингдек 
    иқтисодиётда кўпгина функцияларни бажариб турадиган фирмадир”. Бундан ташқари 
    Питер С. Роуз ўқув қўлланмасида валютани айирбошлаш, тижорат векселлар ҳисобини 
    юритиш ва корхоналарга кредитлар тақдим қилиш, жамғарилувчи депозитлар, 
    қимматликларни сақлаш, ҳукумат фаолиятини кредитлар билан қўллаб қувватлаш, чек 
    ҳисобрақамлари (талаб қилиб олингунча депозитлари), траст хизматлари ва охирги 
    йилларда ўз ривожини топган истеъмол кредитларини тақдим қилиш, суғурта 
    хизматларини сотиш, нафақа режаларини сотиш, қимматли қоғозлар билан бўладиган 
    операциялар бўйича брокерлик хизматларини таклиф қилиш каби банк хизматлари 
    устидан тадқиқот ишларини олиб борган.
    Мазкур иқтисодчи олимнинг фикрича, банк шаклининг ўзгариши бир қанча 
    асосий тенденциялар ёрдамида амалга ошади: хизматлар сони ўсиши, рақобатнинг 
    ўсиши, дерегуляция, молиялаштириш нархининг ўсиши, фоиз ставкаларга ўта сезувчан 
    фондлар, технологик революция, консолидация ва географик экспансия, банк ишининг 
    глобализацияси, банкротлик хатарининг ўсиши ва давлат томонидан депозитларни 
    суғурталаш тизимининг кучсизланиши.
    Россиялик олим Е.Ф. Жуков
    [3] 
    ўзининг ўқув қўлланмасида банк муассасасига ва 
    банк операцияларига қуйидагича фикр билдирган: “банкка маблағларни йиғувчи ва 
    уларни қайтаришлик асосида жойлаштирувчи муассаса сифатида қаралганда, унинг бу 
    фаолиятида актив ва пассив операцияларни ажратиш мумкин бўлади”.



    Download 0,62 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




    Download 0,62 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

    Download 0,62 Mb.
    Pdf ko'rish