Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet237/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

Key words
: joint-stock companies, shares, reporting forms, stock exchange, 
transformation, initial stage, introductory stage. 
Халқаро 
интеграция 
жараёнида 
чет 
мамлакатлар 
томонидан 
Ўзбекистондаги молиявий ҳисоботларини бир хил тушуниш ва таҳлил қилиш 
имконини бериши учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий 
этиш лозим. Чет мамлакатларда ҳисоб тизимини молиявий ҳисоботнинг 
халқаро стандартлар асосида ташкил қилишга қаратилган кўпгина илмий 
тадқиқотлар олиб борилган. Лекин ушбу тадқиқотда молиявий ҳисоботларни 
халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш, активларни тан 
олиш, капитал, молиявий натижаларни ҳисобда акс эттириш, молиявий 
инструментларни бухгалтерия ҳисоби ахборот таъминотини такомиллаштириш, 
халқаро стандартларни жорий қилиш ва баҳолаш масалалари ўз ечимини 
топган. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда молиявий ҳисоботларни жорий этиш 
муаммолари, акциядорлик жамиятларида стандартлар асосида молиявий 
ҳисобот 
маълумотларини 
шакллантириш, 
ҳисобот 
маълумотларини 
ишончлилигини ошириш жараёнини такомиллаштиришга эришилган.
Ҳозирда жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда сифат жиҳатидан янги 
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва молиявий ҳисоботларни тақдим этиш 
тизими шакллантирилиб, унда субъектлар замонавий бухгалтерия ҳисоби 
операцияларини 
бажариб 
келмоқда. 
Кейинги 
йилларда 
акциядорлик 


498 
жамиятларида бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартларга жавоб берадиган 
тарзда ташкил этиш, ҳисоб тизимини халқаро амалиётда қабул қилинган 
тизимга мослаш ва халқаро амалиётга мос равишда юритишга шароит 
яратилмоқда.
Айниқса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги 
ПФ-60-сонли “2020-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт 
стратегияси тўғрисида”ги ва 2018 йил 21-ноябрдаги ПҚ-4022 сонли “Рақамли 
иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада 
модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мамлакатимизда 
капитал 
ҳаракатини 
босқичма-босқич 
эркинлаштириш 
ҳамда 
йирик 
корхоналарни ва улардаги улушларни (акцияларни), шу жумладан фонд 
биржаси 
орқали 
хусусийлаштириш, 
иқтисодиётда 
рақамли 
секторни 
ривожлантириш, электрон хужжатлар айланиши тизимларини жорий этиш, 
электрон тўловларни ривожлантириш, электрон тижорат соҳасидаги норматив-
ҳуқуқий 
базани 
такомиллаштиришда 
молиявий 
ҳисоботнинг 
халқаро 
стандартларини жорий қилиниши ва ахборот-технологик платформаларнинг 
янги моделларини яратиш зарурати келтириб ўтилган. 
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўтиш бўйича кейинги 
йилларда шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4611 
сон 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш 
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида шундай таъкидлаб 
ўтилган:
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишни жадаллаштириш 
орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва 
халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, 
ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича 
тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида: 
1. Белгилансинки, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта 
ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик 
шахслар:


499 
2021 йил 1январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби 
юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий 
ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди, қонун ҳужжатларида МҲХСга 
ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан 
мустасно; 
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ молиявий ҳисоботни 
ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари 
бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот 
тақдим этишдан озод этилади. Демак акциядорлик жамиятлари 2021 йил 
1январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил 
этади ва молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тақдим этади. 
Маълумки, акциядорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисоби тизими 
Ўзбекистон Ресубликаси мустақилликни қўлга киритгандан буён ислоҳ 
қилиниб, такомиллаштирилиб келинмоқда. Айрим мутахасислар фикрича, 
акциядорлик жамиятларининг фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш - бу 
молиявий кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг таққослама тизимидир. Чунки 
акциядорлик жамиятлари ўзининг фаолиятини рейтинг асосида эксперт 
томонидан баҳоланиб бориши учун уларнинг молиявий ҳисоботлари халқаро 
талаблар даражасида баҳоланиши лозим. Акциядорлик жамиятларини юқорида 
таъкидлаб ўтганимиздек, унинг асосий молиявий кўрсаткичлари асосида, ёки 
молиявий 
ҳисоботлари 
асосида 
халқаро 
рейтинг 
тузилади. 
Бизнинг 
фикримизча, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини 
халқаро стандартлар асосида тузилиши уларнинг молиявий ҳисоботларини чет 
эллик инвесторлар томонидан ўқиши ва тушуна олиши имконияти яратилади. 
Натижада 
акциядорлик 
жамиятларининг 
акцияларини 
фонд 
бозорида 
жойлаштириш ва унинг котировкасини тўғри белгилаш имконияти яратилади. 
Хорижий мамлакатларда Молиявий Ҳисоботлар Халқаро Стандартларидан 
қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: 

кўпчилик мамлакатларда ҳисоб ва ҳисоботга қўйиладиган миллий 
талаблар учун асос бўлиб хизмат қилиш; 


500 

ҳисоб ва ҳисоботга нисбатан ўз талабларини ишлаб чиқаётган алоҳида 
мамлакатлар учун халқаро эталон сифатида ишлатилиши (саноати ривожланган 
мамлакатлар билан бир қаторда энди ривожланиб бораётган бозорлар учун; 

фонд биржалари ва тартибга солувчи органлар томонидан молиявий 
ҳисоботни МҲХСларига мос равишда тузилишини талаб қилган ҳолларда; 

МҲХС талаб қилинмайдиган мамлакатларда ҳам компаниялар сони 
ортганлиги туфайли фойдаланилиши. 
Юқоридагилар 
туфайли 
МҲХС 
бутун 
жаҳонда 
янада 
кенгроқ 
фойдаланилмоқда ва тан олинмоқда. Ҳатто баъзи мамлакатлар МҲХСни ўз 
стандартларидек ўзгаришларсиз ишлатишмоқда, баъзилари эса мамлакат 
хусусиятидан келиб чиқиб баъзи ўзгаришларни киритмоқдалар.
Халқаро ҳисоб тизимини жорий қилишда энг аввало акциядорлик 
жамиятлари фаолиятида бухгалтерия хисобини тўғри ташкил қилиш ва 
юритиш, уни халқаро ҳисоб тизимига мослаб ташкил этиш муҳим ахамиятга 
эгадир. Чунки у акциядорлик жамиятлари акциялари фонд биржалари орқали 
чет эллик инвесторларга сотишда молиявий ҳисобот шакллари халқаро 
амалиётда қабул қилинган тартибда ташкил этиш муҳим ҳисобланади.
Акциядорлик жамиятлари бошқарув тизимида бухгалтерия ҳисоби ва 
молиявий ҳисоботнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 

Акциядорлик жамиятлари бошқарув тизимида содир бўлаётган хўжалик 
муомолаларини ҳужжатларда ўз вақтида расмийлаштириш ва счётларда 
активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг 
ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш; 

Акциядорлик жамиятлари бошқарув тизими молиявий ҳисоботини ўз 
вақтида тузиш ва тегишли органларга тақдим этиш. 
Айниқса акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисобот шакллари ва 
уларнинг мазмуни бўйича молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IAS 
№1 “Молиявий ҳисоботни тақдим қилиш”, № 7 “Пул оқимлари тўғрисидаги 
ҳисобот”, №8 Молиявий ҳисобот ва ҳисоб сиёсати”, IFRS №7 “Молиявий 
инструментлар:ахборотларни очиб бериш, №9 “Молиявий инструментлар” 


501 
номли стандартларда аниқ белгиланганлиги ва шу асосда тақдим этилишлиги 
муҳимдир. 
Бизнинг 
фикримизча, 
халқаро 
ҳисоб 
тизими-молиявий 
ҳисоботларни тузиш услубиёти ва унинг ахборот имкониятларини кучайтириш 
учун унинг назарий ғоялари ва концептуал асосларига таяниш асосида 
молиявий ҳисоботларни шакллантириш ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш жараёни 
шартли равишда 4 та босқичга бўлишимиз мумкин: 
1.Бошланғич босқич; 
2.Жорий этиш босқичи; 
3.Молиявий ҳисоботларни шакллантириш босқичи; 
4. Молиявий ҳисобот тузилгандан кейинги босқич. 

Download 8,84 Mb.
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish