• Муқумов Зафар Авазмуротович Тошкент молия институти доценти
  • Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet2/452
    Sana27.06.2024
    Hajmi8,84 Mb.
    #265988
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   452
    Bog'liq
    QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

    1-SHO‘BA 
     
    IQTISODIYOTNI RAQAMLASHTIRISH SHAROITIDA 
    BUXGALTERIYA HISOBI, IQTISODIY TAHLIL VA 
    AUDITNI XALQARO STANDARTLAR ASOSIDA 
    RIVOJLANTIRISH MUAMMOLARI VA ISTIQBOLLARI. 
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     



    ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
    ВА УЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲАМДА АУДИТНИ 
    ТАШКИЛ ҚИЛИШГА ТАЪСИРИ 
    Каримов Акрам Аббосович 
    Тошкент молия институти профессори 
    Муқумов Зафар Авазмуротович 
    Тошкент молия институти доценти 
    Иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш 
    орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни — 1,6 
    баравар ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 
    минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда «даромади ўртачадан юқори бўлган 
    давлатлар» қаторига кириш учун замин яратилади
    1
    . Кенг кўламли ва самарали 
    ислоҳотларимиз натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард 
    доллардан ошди. Иқтисодиётимизга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар 
    тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса, 19 
    миллиард долларга етди
    2
    . Ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз 
    фаолиятини самарали бошқариш учун бошқарув аппаратини зарур ахборотлар 
    билан таъминлаши лозим. Бугунги кунда бошқарув учун зарур ахборотлар 
    таъминотининг 
    70% 
    ини 
    бухгалтерия 
    ҳисоби 
    бермоқда. 
    Бозор 
    муносабатларининг шаклланиши ва унинг ривожланиши, ички ва ташқи 
    бозорда рақобатнинг кучайиши бу ўз навбатида корхона рахбарлари ва 
    мутахассисларидан фаолиятнинг ҳар бир соҳасида оптимал бошқарув 
    қарорларини қабул қилишни талаб қилмоқда. Бошқарув қарорларини қабул 
    қилиш эса ахборот таъминотига боғлиқ. Рақобат муҳитининг амал қилиши 
    бозор иқтисодиёти шароитида марказлаштирилган режали иқтисодиёт 
    давридагига нисбатан бухгалтерия ҳисоби олдига қўйиладиган талабларни 
    кучайтиради. Чунки бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисобидан 
    1
    1. 
    2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги 
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон. 
    2
    2. 
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига 
    Мурожаатномаси 20.12.2022 й. 



    марказлаштирилган режали иқтисодиётга нисбатан унинг маълумотларини 
    янада аниқ ва тўлиқ бўлишини талаб қилинади.
    Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш эса энг аввало ҳар бир корхонанинг 
    фаолияти ва унда амалга ошириладиган фаолият турларининг ўзига хос 
    хусусиятларидан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам инновацион фаолиятни 
    амалга оширувчи корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда унинг 
    ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиш зарур. 
    Фикримизча, энг аввало инновацион фаолиятнинг қайси асосий, молиявий 
    ва инвестицион фаолият турига тегишли эканлигини аниқлаш зарур. Бунда 
    албатта, энг аввало инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб 
    чиқиш ҳамда унинг харажатлари ва даромадларини ўша фаолият таркибида акс 
    эттириш лозим. Бу ўз навбатида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг 
    асоси ҳисобланган счётлар режасини ишлаб чиқишда ҳамда унинг 
    маълумотларини молиявий ҳисоботнинг қайси шаклларида акс эттириш 
    тартибини белгилаб беради.
    Мамлакатимизда ва хорижда нашр қилинган иқтисодий адабиётларни 
    ўрганиш уларда инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари етарли 
    даражада ёритилмаганлигини кўрсатади. Ҳар қандай соҳанинг ва фаолиятнинг 
    ўзига хос хусусиятлари бухгалтерия ҳисоби ҳамда аудитни ташкил қилишда энг 
    асосий омил сифатида эътиборга олинади.
    Шунинг учун ҳам инновацион фаолият харажатлари ҳисоби ва аудитини 
    бугунги кун талаби даражасида ташкил қилиш учун унинг ўзига хос 
    хусусиятларини очиб бериш ва ушбу хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда 
    услубий, ташкилий ва техник деб ҳисоблаймиз.
    Фикримизча, инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу 
    унинг тижорат сири билан боғлиқлигидир. Чунки ҳар қандай ишлаб чиқарувчи 
    рақобатда муваффақиятга эришиш учун рақобатчилардан илмий тадқиқот 
    натижаларини сир сақлашга мажбур. Бу баъзи ҳолларда мамлакат аҳамиятига 
    ҳам эга бўлиши мумкин. Чунки хорижлик рақобатчилар олиб борилаётган 
    тадқиқотлар ва уларнинг натижалари тўғрисида маълумот олишга қизиқадилар. 



    Шунинг учун ҳам инновацион фаолият тўғрисида бухгалтерия ҳисобида акс 
    эттириладиган маълумотларни ошкор қилмаслик чора – тадбирларини кўриш 
    мумкин. Албатта тижорат сири ҳисобланадиган маълумотлар рўйхати 
    бажарувчи билан буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномада келтирилиши 
    лозим.
    Инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларидан бири олинадиган 
    натижаларнинг мавҳумлигидир, яъни унинг якунланиши қандай натижа билан 
    тугайди. Агар муваффақиятли якунланса янги маҳсулот, хизмат технология 
    яратишда ёки амалдагилари такомиллаштирилади. Бу ўз навбатида инновацион 
    фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъект кўпи билан 
    сарфланган маблағларни қоплаш имкониятига эга бўлиш мумкин.
    Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда унинг тамойиллари алоҳида 
    аҳамиятга эга. Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари ва уларнинг амал қилиш 
    доираси “Бухгалтерия ҳисобининг концептуал асослари” миллий стандартида 
    ёритилган.
    3
    Инновацион фаолиятни бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар 
    биргаликда амалга ошириши мумкин. Баъзан уни амалга ошириш жараёнига 
    хорижий ҳамкорларни ҳам олиб келиш мумкин. Бундай шароитда инновацион 
    фаолиятни амалга ошириш жараёнида бажариладиган ишлар ва уларга 
    сарфланадиган харажатлар ҳамкорлар ўртасида тузилган шартномада аниқ 
    белгилаб қўйилади. 
    Шартномада энг аввало ушбу фаолият натижасида олинадиган янги 
    маҳсулот ёки технологиянинг қайси қисми қайси корхона томонидан 
    бажарилади ва якуний натижа қайси корхонада олинади. Олинган натижа – 
    янги маҳсулот ёки технология қай тарзда сотилади. Уни ишлаб чиқариш ҳуқуқи 
    ва технологияси сотиладими, ёки ҳамкор корхоналарда маҳсулот сифатида 
    ишлаб чиқиб сотиладими. Шунингдек яратилган технологияни ўз фаолиятида 
    қўллайдими. 
    Ҳамкорлар 
    ўртасида 
    ушбу 
    фаолиятдан 
    кўриладиган 
    манфаатдорлик қандай тартибда амалга оширилади. Шу билан биргаликда агар 
    3
    Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари. Т.: №1. 



    ушбу жараён муваффақиятсиз якунланса кўрилган зарар қандай тақсимланади 
    ва 
    қопланади. 
    Шартномада 
    ҳар 
    бир 
    ҳамкорнинг 
    маъсулияти 
    аниқ 
    белгиланишига қарамасдан ушбу фаолият учун бош жавобгар ташкилотчи 
    корхона ҳам белгилаб қўйилади.
    Буларнинг барчаси инновацион фаолият харажатлари ҳисобини ташкил 
    қилишга бевосита таъсир қилади. Чунки бу энг аввало инновацион фаолият 
    натижасида олинган янги маҳсулот ёки технологияга сарфланган ҳақиқий 
    харажатлар суммасини аниқлаш заруриятини вужудга келтиради. Бу ўз 
    навбатида инновацион фаолиятни амалга ошириш учун бош жавобгар корхона 
    томонидан ушбу жараённинг алохида босқичларини бажараётган ҳамкорлар 
    сарфланган харажатларни текшириши ва унинг натижаларини бухгалтерия 
    ҳисобида ва ҳисоботида акс эттиради. Шунинг учун ҳам инновацион фаолият 
    учун бош жавобгар корхона ўзининг ҳисоб сиёсатида ушбу фаолият 
    харажатларини бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттириш 
    тартибини белгилаб қўяди. Шу билан биргаликда ҳамкор корхоналар ҳам ҳисоб 
    сиёсатида ушбу харажатларни ҳисобга олиш тартибини белгилайди. 
    Шунингдек ҳамкорларнинг бош корхонага ҳамда ўз ҳамкорларига ҳисобот 
    бериш ва ушбу ҳисоботда қайси кўрсаткичларни келтириш ҳамда инновацион 
    фаолият харажатларининг аниқлиги ва тўғрилигини таъминлаш учун уларни 
    ҳужжатлаштириш ҳамда тасдиқлаш тартибини белгилайди. Шу билан 
    биргаликда ўзаро ишончни таъминлаш учун бажарилган иш ва сарфланган 
    харажатларни назорат қилиш тартибини белгилайди. Агар инновацион фаолият 
    қай тартибда (корхонанинг якка ўзи ёки ҳамкорлар билан биргаликда) амалга 
    оширилишидан қатъий назар ушбу фаолият харажатларини ҳисобга олиш йил 
    бошида ҳисоб сиёсатида белгиланмаган бўлса унда ҳисоб сиёсатига 
    қўшимчалар киритилади. Бу қўшимчалар буйруқ, фармойиш ва қарорлар билан 
    расмийлаштирилади.
    Инновацион фаолиятнинг муҳим хусусиятларидан бири сифатида унинг 
    бир неча босқичларда амалга оширилишини келтириш мумкин. Бу хусусият 



    бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишни белгиловчи асосий омиллардан бири 
    ҳисобланади.
    Баъзан инновацион фаолиятни амалга оширувчи корхоналар давлат фан ва 
    технологиялар 
    марказининг 
    грантлари 
    асосида 
    ўз 
    фаолиятларини 
    молиялаштириш учун маблағ ҳосил қилади. Ушбу манбалар ҳисобидан 
    маблағлар ажратилганда корхоналар учун маълум шартлар қўйилади. Бу 
    шартлардан 
    асосийси 
    сифатида 
    белгиланган 
    муддатларда 
    сарфланган 
    харажатлар ва уларнинг самараси тўғрисида ҳисобот бериш ҳисобланади. 
    Табиийки бу инновацион фаолият учун сарфланган харажатлар ҳисобини аниқ 
    ва тўғри юритилишини талаб қилади. Шу билан биргаликда маълум 
    муддатларда ёки грант тугаганидан сўнг аудиторлик текшируви амалга 
    оширилади ва унинг асосий мақсади маблағлар мақсадга мувофиқ 
    сарфланганлиги ҳамда белгиланган самарага эришилганлигидир.
    Шундай қилиб, инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари уни 
    амалга ошириш жараёнидаги харажатларнинг иқтисодий мазмуни ва моҳиятини 
    очиб беришда, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ҳамда аудитини ташкил 
    қилишда алоҳида аҳамият касб этади. 

    Download 8,84 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   452




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish